Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


-чизма. Солиқ потенциалига таъсир қилувчи омиллар классификацияси


Download 1.53 Mb.
bet62/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

-чизма. Солиқ потенциалига таъсир қилувчи омиллар классификацияси.
ресурсларнинг ҳажмининг кўплигини билдиради. Инфляция даражаси; аҳоли харид қобилиятни аниқлашга хизмат қилади ва у истеъмолга таъсир қилади. Инвестицион муҳит ва унинг самарадорлиги; яъни ички ва хорижий инвестициялар миллий иқтисодиётда янгидан қиймат қўшилишига олиб келади ва ишсизликни камайтиришга хизмат қилади. Импорт ва экспорт даражаси(импорт ҳажми ҳам экспорт ҳажми ҳам солиқ потенциалини оширади, аммо экспортнинг ошиши валютанинг мустаҳкамланиши орқали кўпроқ ижобий таъсирга эга бўлади).
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг интегарциялашув даражаси; миллий товар ишлаб чиқарувчилар халқаро интеграцияга қанчалик кенг киришса, миллий иқтисодиётга ва у орқали молиявий ресурсларнинг ошишига олиб келади. Истеъмолнинг даражаси; миллий иқтисодиётда истеъмолнинг ошиши ялпи талабни кучайтиради ва ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, истеъмолнинг таркибан ўзгариб бориши ва унинг кенгайиши янги маҳсулот турларини яратишга ундайди, провардида ишлаб чиқаришнинг диверсификациялашувини тезлаштиради, шунингдек истеъмолнинг таркибий трансформацияланишуви каби омиллар муҳим аҳамият касб этади.
Солиқ потенциалига таъсир этувчи омиллар орасида молиявий омилларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар солиқ потенциалининг ҳажмига тез таъсир қилади. Буларнинг орасида бюджет-солиқ сиёсатининг мазмуни ва унинг йўналишлари(харажатларнинг тақсимланиши, солиқ ставкалари, имтиёзларининг белгиланиши ва ш.к) катта роль ўйнайди(бюджет тизимининг аҳамияти юқорида қисқача баён қилинган). Бунда солиқ сиёсатининг мазмуни энг муҳим омил бўлиб, унинг мазмуни, стратегик ва тактик йўналишлари ўз навбатида солиқ потенциалининг ҳажмининг яқин ва келгусидаги динамик ёки статистик ҳолатини белгилаб беради ҳамда солиқ потенциали билан ўзаро акс таъсирда бўлади, солиқ сиёсати орқали солиқ потенциалининг ҳажмининг ўзгариши солиқларнинг прогнозига тўғридан тўғри таъсир қилади ва солиқ сиёсатининг мазмуни ва унинг йўналишларининг ўзгартирилишига олиб келади. Бироқ, бизнингча бу ерда солиқ сиёсати солиқ потенциалини стратегик ўсишини таъминлашга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Молиявий омиллар жумласидан пул-кредит сиёсати ҳам тез таъсирчан омиллар жумласидан бўлиб, пул агрегатларининг ҳажми, фоиз ставкаси(қайта молиялаш ставкаси)нинг даражаси, кредит ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариш соҳасига молиявий ресурсларни таклиф қилиш(кредитлаш) механизмлари иқтисодиётда пул шаклидаги молиявий ресурсларнинг даражаси ва ҳолатини белгилаб беради, провардида эса ишлаб чиқаришни рағбатлантириб янгидан солиқ потенциалларининг вужудга келишига таъсир қилади. Аммо, таъкидлаш лозимки бу ерда монетар инструментлар иккиёқлама таъсир кучига эга бўлади. Агар давлат фоиз ставкасини оширадиган бўлса, пулга бўлган талаб камайиб, ишлаб чиқариш секторидаги жамғарма шаклида(шунингдек валюта шаклидаги)ги пул маблағларининг реинвестициялашуви тезлашиб, ўлик ҳолатдаги молиявий ресурсларнинг фойдаланиш коэффициенти ошади, аксинча фоиз ставкаларининг ҳаддан зиёд пасайиши эса иқтисодиётга бир(ёки бир неча) марталик фойдали молиявий ресурсларнинг кўпайишига олиб келади, аммо қисқа вақт давомида салбий таъсирни келтириб чиқаради.115
Давлат ўз молиявий сиёсати орқали корхоналар молиявий сиёсатига турли хил усуллар билан таъсир қилади, масалан, корхоналарнинг устав фондига минимал талаблар ва заҳира фондларини шакллантиришнинг мажбурийлиги, эмитент сиёсатини олиб бориш орқали корхоналар(банклар, суғурта ташкилотлари, қўшма корхоналар, акционерлик жамиятлари ш.к.)нинг молиявий маблағларининг сарфланишига таъсир қилади, бу эса ўз навбатида солиқ потенциалига таъсир қилади. Корхоналарнинг солиқ потенциали даражасига ички омиллар сифатида уларнинг молиявий ва ҳисоб сиёсатларининг мазмуни катта таъсир қилади. Молиявий натижаларнинг ишлаб чиқаришга реинвестиция қилиниши ёки корхона ходимларини моддий қўллаб қўвватлашга бошқа социал масалаларга сарфланиши ўз навбатида корхонанинг стратегик солиқ потенциалига таъсир қилади. Бундан ташқари корхоналарнинг ҳисоб сиёсатида фойдани максималлаштириш ёки оддий такрор ишлаб чиқариш шароитида корхонанинг иқтисодий фаолиятини таъминлаб туриш каби мақсадларнинг белгиланиши ҳам корхонанинг солиқ потенциалининг муҳим омиллари бўлиб хизмат қилади.
Аҳолининг жамғармаларни сарфлашга ёндошув ҳам солиқ потенциалининг даражасига турлича таъсир қилади. Аҳолида бизнес кўникмалари ривожланган, уларга молиявий хизматлар кўрсатувчи инфратузилмалар томонидан хизматларнинг сифати таъминганланган ва бизнесни ташкил этишнинг ташкилий механизмлари соддалашган шароитда эса жамғармалар ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ёки аҳолининг жамғармани истеъмолга сарфлаши эса корхоналарнинг маҳсулотларига талабни оширади ва шу орқали корхоналарнинг молиявий ресурсларини кўпайтиришга хизмат қилади. Бу ерда биринчи позиция аҳоли учун ҳам иқтисодиёт учун анча қулай бўлиб, у доимий солиқ потенциалини юзага келтиради.
Миллий, ҳудудий ҳамда корхоналарнинг солиқ потенциалининг ҳажмига суғурта ва қимматли қоғозлар бозорининг таъсири ҳам аҳамиятлидир. Суғурта уларнинг фаолиятининг гарови сифатида таъсир кўрсатса, қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиши капиталларнинг фаоллашувини таъминлайди, реал ва хизматлар кўрсатиш ва бошқа секторларга қўшимча маблағларни жалб қилади, жамғармаларнинг реинвестицияланишини тезлаштиради ва шу орқали икки томонлама солиқ потенциалини, яъни эмитентга қўшимча маблағни, қимматли қоғоз эгасига эса қўшимча даромадни кафолатлайди. Солиқ потенциалининг омиллари сифатида меҳнат ресурсларининг билан таъминланганлик ва уларнинг малака даражаси(ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат ресурслари ва уларнинг малака даражаси янги қийматни яратишда муҳим роль ўйнайди), меҳнатга лаёқатли ва пенсия ёшидаги аҳоли қатламлари ўртасидаги паритет даражаси(демографик таркибда меҳнатга лаёқатли аҳолининг банд бўлиш даражаси ошиши қўшимча солиқ потенциалларини юзага келтиради, аксинча меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлигининг камайиши ва пенсия ёшидаги аҳоли сонининг ўсиб бориши бир томондан солиқ потенциалининг камайишига олиб келса, бошқа томондан пенсия фонди маблағларининг инвестицияга йўналтирилишига тўсиқ бўлиши билан бирга қўшимча маблағларни талаб қилади, бу эса иқтисодиёт субъектларининг молиявий ресурслари ёки бошқа манбалар(масалан бюджет маблағлари)ни жалб қилишни тақозо этади, провардида эса солиқ потенциалининг пасайишига олиб келади.
Табиий-иқлим шарт-шароитлар, қазилма бойликларнинг жойлашуви, эко-туризм даражаси, яъни қулай табиий иқлим ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан биргаликда масалан, қишлоқ хўжалик соҳасида молиявий ресурсларнинг пайдо бўлишида энг асосий омил бўлиб хизмат қилади. Қулай иқлим шароити ишлаб чиқаришда муомала харажатларини камайтирса, юқори ҳосил олиш гарови ҳисобланади, шунингдек, керакли ва малакали меҳнат ресурсларини жалб қилишга имкон яратади(оғир шароитларда биринчидан, меҳнат ресурсларни жалб қилиш қийин кечса, бошқа томондан уларга қўшимча маблағларни сарф қилишни тақозо этади). Табиий иқлим шароити қишлоқ хўжалигида таъсири икки томонлама бўлади. Агар иқлим шароити ёмон келса, даромаднинг камайтириб зарарни кўпайтирса, бошқа томондан қишлоқ хўжалик корхонасида солиқ тўловлари бўйича нафақат солиқ потенциали камаяди, шунингдек, солиқ боқимандалигини келтириб чиқаради116, провардида эса ҳудуднинг реал солиқ потенциалининг пасайишига олиб келади.
Қазилма бойликларнинг жойлашуви ҳам солиқ потенциалига таъсир қилади. Уларнинг ҳудудлар бўйича жойлашуви шу ҳудудда инфратузилмани ривожлантиришга, қўшимча инвестияларни жалб қилишга ундаса, бошқа томондан уларнинг прогрессив солиқ тортилиши117 ҳудуднинг солиқ потенциалини оширади. Бу ерда қазилма бойликларини қайта ишлаш харажатлари ҳам катта аҳамиятга эга эканлигини эътиборга олиш лозим бўлади. Таъкидлаш ўринлики, ҳудудларнинг солиқ потенциалининг муҳим омиллари сифатида эко-туризмнинг даражаси муҳим роь ўйнайди. Кейинги йилларда барча давлатларда энг муҳим ресурс жалб қилувчи объектлар сифатида ривожлантиришга урғу берилмоқда. Экотуризмни ривожлантириш биринчидан юқори рентабелли соҳа бўлса, бошқа томондан инфратузилманинг ривожланишига, молиявий ресурсларни жалб қилишга, инвесторлар томонидан инвестицияларни йўналтиришга катта туртки беради ва ҳудуднинг солиқ потенциалининг ошишига олиб келади. Солиқ потенциалининг яна бошқа омиллари қаторига мамлакат доирасида ташқи сиёсат(жумладан иқтисодий сиёсат)нинг йўналишлари, протекционизм сиёсати, аҳолининг ишлаб чиқариш менталитети(аҳолининг маълум қисми анънавий иқтисодиётга содиқ қолиб гарчи бундай товарлар ва хизматлар бозор томонидан унчалик тан олинмасада миллий хусусиятни эътиборга олиб бундай фаолият билан шуғулланишни давом эттириши), ишлаб чиқаришнинг тарихий ривож топганлиги ва туризмни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида тарихий обидаларнинг роли каби омиллар ҳудудларнинг солиқ потенциалига катта таъсир кучига эгадирлар.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling