Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
-чизма. Солиқ потенциалининг классификацияси
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
-чизма. Солиқ потенциалининг классификацияси.
Бу ерда шуни ҳам эътиборга олиш керакки, қўшилган қиймат ишлаб чиқариш жараёнида иш ҳақи, энергия, асосий воситаларнинг эскириши ва бошқа маҳсулот таннархига бориб қўшиладиган харажатлар сифатида юзага келадики, унинг даражаси маҳсулотнинг сотиш(шартномавий) нархи ва материал харажатлар ўртасидаги фарқ сифатида корхонанинг молиявий натижасига ҳам катта таъсир қилади, бу жараён эса солиқ потенциалининг энг муҳим манбаи сифатида юзага чиқади. Корхоналар томонидан фойданинг реинвестиция қилиниши эса қўшимча солиқ потенциалларини пайдо қилса, марказлаштирилган инвестициялар ҳам бир томондан, янги иш ўринлари сифатида(даромад солиғи солиқ потенциалини) янги потенциалларни вужудга келтиради, мол-мулк шаклида эса бошқа турдаги(мол-мулк солиғи потенциалини) ҳамда қўшимча ишлаб чиқаришни ташкил қилиш оқибатида қайд этилган қўшилган қиймат ва фойдани юзага келтиради. Шу жиҳатдан солиқ тизимида ҳам инвестицияларни солиқ воситасида жалб қилишнинг муҳим омиллари сифатида солиқ имтиёзларига катта эътибор қаратилади. Шу билан биргаликда истеъмол жараёнида ҳам янги шаклдаги солиқ потенциали вужудга келса, тақсимот муносабатларида, яъни корхона томонидан молиявий натижаларни тақсимлаш жараёни ҳам солиқ потенциалининг пайдо бўлиши(масалан, фойданинг реинвестиция қилиниши, диведенд эгаларининг уни корхона устав фондига қайта қўшиши, фойда ҳисобидан янги турдаги маҳсулотларни яратишга қилинадиган маблағлар ва шу кабилар)га асос бўлиши мумкин. Қайд этилганлар билан биргаликда солиқ потенциаллари амал қилишига кўра доимий, вақтинчалик ва ўзгарувчан хусусиятларга эга бўлади. Солиқ потенциалининг бундай тартибда амал қилиши ишлаб чиқариш жараёнларининг ташкил қилиниши, уларга омилларнинг таъсир этиш даражасига боғлиқ бўлади. Шу жиҳатдан олганда солиқ потенциалларининг пайдо бўлиши, уларнинг ўзгариши, ўзаро алмашинуви ва ҳажми маълум омилларга боғлиқ бўлади. Бундай омилларни англаш ва уларнинг таъсир доираларини баҳолаш эса солиқ потенциалининг ҳажмини тўғри аниқлаш, уларни бюджетга жалб қилиш масалаларни тўғри ҳал қилишда ҳамда уларни тўғри бошқаришда муҳим аҳамият касб этади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling