Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози
Солиқ потенциалини ҳисоблаш методлари
Download 1.53 Mb.
|
Дарслик ССП
6.3. Солиқ потенциалини ҳисоблаш методлари
Солиқ потенциалини аниқлашда энг муҳим жараён уни аниқлашнинг методларини тўғри танлаш ва улар асосида солиқ потенциалини ҳисоблаб чиқиш тартиб ва механизмлари ҳисобланади. Солиқ потенциални тўғри ҳисоблаш эса солиқларнинг йиғилувчанлигини таъминлайди. Солиқларнинг йиғилувчанлиги бир томондан солиқ тўловчиларнинг солиқ маданиятига боғлиқ бўлса, бошқа томондан солиқ хизмати органларининг фаолиятига ҳамда солиқ потенциалининг аниқлилик даражасига боғлиқ бўлади. Агар, солиқларни прогноз кўрсаткичлари ошириш кўрсатилган ёки солиқ потенциали нотўғри аниқланган бўлса амалдаги солиқ ставкалари, солиқ тўловчилар ва фаолият турлари аниқ бўлган ва солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини етарли даражада ташкил қилган бир шароитда ҳам бюджетга белгиланган солиқ тушумлари келиб тушмаслиги ҳам мумкин. Шундай экан солиқ потенциалининг мазмуни, унинг турлари ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш масаланинг бир томони бўлиб, уни ҳисоблаш жараёни эса алоҳида масаладир. Таъкидлаш керакки, солиқ потенциалини аниқлашнинг турли методлари мавжуд бўлиб, уларнинг хусусиятлари, қўлланиш тартиби ҳамда уларнинг камчиликлари хусусида кўпгина олимлар ва амалиётчилар томонидан методлар таклиф қилинган ва улар ҳақида фикрлар билдирилган. Иқтисодий адабиётлардаги солиқ потенциалини аниқлашга оид ёндошувларни таҳлил қилиш натижасида қуйидаги тўрт гуруҳдаги ёндошувларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) иқтисодий даромадларга асосланган ҳолда баҳолаш; 2) ўртача муътадил солиқ сиёсати тузилишига асосланган ҳолда аниқлаш; 3) солиқ ҳисоботлари ва солиқ тушумларини корриктировка қилиш асосида баҳолаш; 4) иқтисодий индексларни қўллаш асосида аниқлаш. Ушбу қайд этилган ҳар бир гуруҳга оид ёндошувлар албатта аниқланаётган солиқ потенциалининг таркиби, унинг кўламийлиги ва объектга таъсир этувчи омилларнинг сони ҳамда даражаларига қараб муносиб методни қўллаш солиқ потенциалини аниқлаш жараёнидаги энг муҳим босқичлардан ҳисобланади. Энг кўп тарқалган ва энг оддий методлар сирасига ялпи ички маҳсулотга нисбатан аниқлаш ҳисобланади, яъни: 𝑁𝑝 = 𝐺 ∗ 𝑁𝑔, Бу ерда: G - ЯИМ ҳажми; Ng - солиқ потенциалининг ЯИМдаги улуши. Солиқ потенциалининг ЯИМдаги улуши(𝑁𝑔) эса 𝑁𝑔 = 𝑟1 − 𝑟2 тартибда, яъни ЯИМдаги ялпи қўшилган қиймат(𝑟1) ва ялпи фойда нормасининг ЯИМдаги улуши(𝑟2)нинг фарқи сифатида аниқланади ва солиқ потенциалини аниқлашнинг ЯИМ асосидаги метод эса 𝑁𝑝 = (𝑟1 − 𝑟2) × 𝐺. кўринишига эга бўлади. Ялпи қўшилган қийматнинг, жумладан солиқли тўловларнинг ЯИМдаги улуши эса қуйидаги тартибда аниқланади: 𝑟1=𝑊𝐷𝑆/𝐺, Бу ерда: WDS – солиқ тўловлари; G – ЯИМ ҳажми. ЯИМга нисбатан ялпи фойданинг улуши эса ялпи фойданинг(солиқ тўловлар чегириб ташланган ҳолда) ЯИМга нисбати сифатида аниқланади: 𝑟2=WP/G , Бу ерда: WP – ялпи фойданинг(солиқ тўловлар чегириб ташланган ҳолда); G – ЯИМ ҳажми. Ушбу методлар дунёнинг аксарият давлатларида услубий жиҳатдан оддий ва умумий солиқ потенциалини аниқлаш, шунингдек, милий иқтисодиёт ва ҳудудлар доирасида унинг умумий хусусиятларини таҳлил қилиш мақсадида қўлланилиб, мазмунан миқдорий кўрсаткичларга асосланади. Аммо, солиқ потенциалининг ички хусусиятларини очиб беролмайди. Солиқ потенциалини аниқлашнинг энг оддий методларидан яна бири сифатида профессор И.В.Горский томонидан қуйидаги метод ишлаб чиқилган:118 НПР = Ф + З + Л, Бу ерда: НПР — ҳудуднинг солиқ потенциали, (пул қийматида); Ф — Ҳақиқий солиқ тушумлари, (пул қийматида); З — Ҳисобот даврида солиқ қарздорлигининг ортиши(пул қийматида); Л — Ҳудудга тўғри келувчи солиқ имтиёзлари(пул қийматида). Мазкур метод иқтисодчилар ўртасида "ҳақиқий метод" деб ном олган бўлиб, унда ҳудуднинг солиқ потенциали бюджетга келиб тушган ҳақиқий солиқ тушумларига нисбатан ҳисобланади. Албатта бундай метод умумий характерга эга. Яъни бюджетга келиб тушган солиқ тушумлари бўйича солиқ потенциалини аниқлаш миқдорий хусусиятга эга бўлиб, сифат кўрсаткичларини эътиборга олмайди. Жараённи чуқур ўрганишнинг энг самарали методлари сифатида миқдор ва сифат кўрсаткичлар ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганиш шарти илмий методологияда аксиомага айлангандир. Шу жиҳатдан олган мазкур метод солиқ потенциалини аниқлашда аниқ ҳолатни ифода этмайди. Шу билан биргаликда ушбу муаллиф(И.Горский) солиқ потенциалини аниқлашнинг бошқа методини ҳам илгари суради:119 Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling