Тошкент давлат иқтисодиёт университети худойқулов садриддин каримович солиқ статистикаси ва прогнози


Download 1.53 Mb.
bet65/77
Sana21.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1219050
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77
Bog'liq
Дарслик ССП

ПНР(r=x) — ҳудудда юзага келган солиқ ресурслари, (пул қийматида);
ЧНr —ҳудуддаги аҳоли сони(киши);
НРr=x — ҳудуддаги солиқ ресурси (пул қийматида);
ФП — мамлакат бўйича солиқ тушумлари (пул қийматида);
НР — мамлакат бўйича солиқ ресурслари (пул қийматида).
Ушбу формуладан кўриш мумкинки, ҳудудда юзага келган солиқ ресурслари ҳажмини ҳудуднинг солиқ потенциалига мамлакат бўйича солиқ тушумлари ва мамлакат бўйича солиқ ресурсларининг нисбатининг кўпайтмаси сифатида қаралган, яъни бошқача қилиб айтганда солиқ ресурслари солиқ потенциалидан кенгроқ ҳажмда бўлади. Бироқ, мазкур метод мамлакат ва ҳудуд миқёсидаги солиқ ресурслари ва солиқ потенциали ҳамда солиқ тушумлари ўртасидаги боғлиқликни маълум даражада ўзида акс эттирсада, нисбат кўрсаткичи қилиб аҳоли сонининг олиниши ҳолатни тўлалигича аниқ акс эттира олмайди. Биринчидан аҳоли даромад топиш манбаси ва даражаси табақлашган бўлади, иккинчидан эса уларнинг даромад манбаларининг ҳаммаси ҳам ҳудуднинг ялпи маҳсулоти таркибида акс этмаган бўлади(бошқа давлат ва ҳудудлардан олинган даромадлар).
Айрим иқтисодчилар томонидан миллий ва ҳудудий даражада солиқ потенциалини аниқлашни баҳолашда тизимлашган тартибда ёндошиш зарурлиги эътироф этилади. Чунончи, И.Моисеенко фикрича солиқ потенциали бу – иқтисодиёт ва (ёки) солиқ базасининг структураси ва ривожланиш базасидан келиб чиқиб, бюджетга олиш мумкин бўлган солиқ даромадлари ҳажмидир деб ҳисоблаб, уни аниқлашда қуйидаги тартибда амалга ошириш лозим деб ҳисоблайди: ялпи минтақавий маҳсулот асосида минтақаларнинг солиқ потенциалини баҳолаш; регрессион моделлардан фойдаланган ҳолда баҳолаш; солиқ тизимининг махсус методларидан фойдаланган иқтисодиёт субъектларининг солиқ потенциалини баҳолаш.124
Минтақалар солиқ потенциалини тавсифлашга концептуал ва методологик ёндашувлар таҳлили уларнинг энг оқилона элементларини синтез қилиш, танланган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва солиқ базасининг ҳолати ўртасида функционал боғлиқликларни аниқлаш ва шу асосда мамлакат минтақалари ва иқтисодиёт тармоқларида солиқларнинг объектив потенциалини баҳолаш учун мос келувчи алгоритмлар ишлаб чиқиш учун шарт-шароитлар яратади. Шундай қилиб, бюджет-солиқларни режалаштириш ва прогноз қилиш тизими самарадорлиги ортади.
Солиқ тушумларининг ўсиши ва солиқ тўловлари тўпланишини оширишни таъминлаш бўйича давлатнинг муҳим вазифаси ҳал этилиши минтақада солиқ потенциалини миқдорий баҳолашни тақозо этади. Минтақанинг бюджет даромадларини шакллантириш потенциални акс эттирадиган кўрсаткични танлаш кўпинча ишончли статистика базасининг йўқлиги туфайли мураккаблашади: маълумотлар кўпинча ноаниқ бўлади ёки умуман бўлмайди. Бунда солиқ потенциалини амалиётда минтақада амалда тўпланган солиқлар ва минтақанинг бюджет даромадлари шакллантириш потенциали ўртасидаги фарқнинг юзага келиши сабабларини ҳам эътиборга олиш зарур. Масалан, бир хил солиқ потенциалига эга бўлган минтақалар солиқ ставкаларининг ҳар хиллиги туфайли ёки солиқ органлари фаолияти самарадорлигининг ҳар хиллиги оқибатида турли миқдорда солиқ тўловлари тўплаши мумкин.
Солиқ потенциали минтақанинг иқтисодий структураси ва унинг солиқ базалари билан белгиланадиган солиққа тортиладиган ресурслар билан таъминлангани билан тавсифланади. Масалан, корхоналар фойда солиғи базаси бу – ҳудудда рўйхатга олинган барча корхоналар томонидан олинадиган солиққа тортиладиган фойда миқдоридир. Солиқ базаларига бошқа мисоллар – жисмоний шахсларнинг даромадлари (ЖШДС солиқ базасини ташкил қилади), ишлаб чиқариш жараёнида қўшилган қиймат (қўшилган қиймат солиғи), солиққа тортиладиган мулк қиймати (мулк солиғи) ва ҳ.к. Кўриниб турибдики, солиқ потенциали минтақанинг умумий солиқ базасига пропорционалдир. Масалан, минтақа бюджети даромадларининг энг аниқ манбаси – бу минтақада истиқомат қиладиган солиқ тўловчиларнинг даромадлари – минтақа солиқ потенциали нисбий даражасининг кўрсаткичларидан бири – минтақа аҳолисининг ўртача киши бошига тўғри келадиган даромадлари билан боғлиқ.
Минтақалар солиқ потенциалини белгиланган вақт давомида минтақа иқтисодий ресурсларидан (ер, меҳнат ва капитал) фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган товарлар, ишлар ва хизматлар умумий қиймати сифатида аниқланадиган ва корхоналарнинг рўйхатдан ўтган жойи ёки ходимларнинг яшаш жойидан қатъи назар, минтақа ичкарисида шакллантириладиган барча даромадларни ўз ичига оладиган ялпи минтақавий маҳсулот (ЯММ) тўлароқ акс эттиради. Амалиётда ЯММ кўрсаткичида сезиларли улушни жисмоний шахслар – мос келувчи минтақа аҳолисининг даромадлари эгаллайди, чунки минтақа аҳолисининг катта қисми асосан истиқомат қилаётган минтақада ишлайди. ЯММ ушбу минтақада солиққа тортилиши лозим бўлган норезидентларнинг даромаддарини ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, ўртача киши бошига тўғри келадиган кўрсаткичдан фарқли равишда, ЯММ шунингдек, сайёҳларнинг меҳмонхона хизматларига ва минтақа ҳудудида амалга оширилган харидларга сарфланган маблағларини ҳам акс эттиради.
Солиқ потенциали ўлчови сифатида ЯММ камчиликлари Республикамиз солиқлар структурасининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Масалан, ҳозирги пайтда корхоналар фойда солиғи корхона хўжалик фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд бўйича эмас, балки корхона рўйхатдан ўтган жойда тўланади. Шу боисдан солиқ потенциали ва ЯММ ўртасида тафовутлар вужудга келади. Бошқа мамлакатларда125 корхоналар даромадлари улар ўзининг хўжалик фаолиятини амалга оширадиган барча минтақалар бўйича ишлаб чиқариш қувватларининг жойлашуви, меҳнат ресурслари ва сотув ҳудудий структурасини ҳисобга оладиган формулалар воситасида ёйилади. Реал солиққа тортиладиган ресурслар ва ЯММ ўртасидаги номувофиқликни бартараф этишга ҳаракатлар минтақа умумий солиққа тортиладиган ресурслари кўрсаткичининг яратилишига олиб келди.
Айрим иқтисодчилар ялпи минтақавий маҳсулот (ЯММ) билан боғлиқ бўлган умумий солиққа тортиладиган ресурслар (СТР) кўрсаткичини ЯММга муқобил вариант сифатида таклиф этади, бунинг сабабини эса айрим умумдавлат солиқлар ва давлат бюджет трансфертларининг минтақалар солиқ потенциалига таъсирини ҳисобга олмаслик ҳолати билан изоҳлайди.126 Мисол учун, АҚШ Федерал ҳукумати 1987 йил фискал потенциал чораси сифатида СТРдан фойдалана бошлади. СТРни аниқлаш учун бир қатор ўзгаришларни амалга ошириш зарур бўлади. Биринчидан, ЯММдан айрим умумдавлат солиқларни чиқариб ташлаш керак, чунки бу маблағлар минтақавий ва маҳаллий бюджетлар учун даромад манбаси ҳисоланмайди. Сўнгра ЯММ кўрсаткичи давлат бюджетдан корхона ва жисмоний шахсларга тўғридан-тўғри трансфертлар, жумладан, пенсия фонди тўловлари ва ишсизлик бўйича нафакат тўловлари миқдорига оширилиши лозим.
Ўзгаришларнинг иккинчи гуруҳи корхоналар фойда солиғи структураси хусусиятларини ҳисобга олиш билан боғлиқ. Республикамизда корхона хўжалик фаолиятини амалга оширадиган жой бўйича эмас, балки унинг рўйхатга олинган жойи бўйича ундирилади. Шу боисдан минтақанинг солиққа тортиладиган ресурслари ва ЯММ ўртасида тафовут юзага келади, чунки ЯММ корхонанинг рўйхатга олиниш жойидан қатъи назар, минтақада олинган барча фойда миқдорини ҳисобга олади. Шундай қилиб, юқорида олинган оралиқ натижадан минтақа ҳудудида жойлашган, лекин бошқа минтақаларда рўйхатга олинган корхоналар фойдасини чиқариб ташлаш ва минтақадан ташқарида жойлашган, лекин минтақада рўйхатга олинган корхоналар фойдасини қўшиш лозим бўлади.
Иқтисодчи олим А. Шогеновнинг фикрига кўра солиқ потенциалини аниқлашда албатта солиқ тўловчилар томонидан бюджетга ҳисобланган аммо ҳали ундирилмаган солиқ суммалари(солиқ тўловчилар ва солиқ хизмати органлари ўртасидаги баҳслар туфайли судларда кўрилаётган ишлар ҳажмида) ва солиқларнинг йиғилиувчанлик кўрсаткичларини ҳам эътиборга олиш лозим бўлади ва ушбу жараённи акс эттирувчи қуйидаги формулани таклиф этади:127
NP = NN + PD – PS,
Бу ерда: NN – ҳисобланган солиқ суммалари;
PD – солиқ текширувлари вақтида қўшимча ҳисобланган солиқ суммалари; PS – ҳисобланган солиқ суммаларининг бюджетга ундирилмаган қисми.
Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ҳисобга олиш учун эса:
KS = PN : NP, формуласидан фойдаланишни таклиф қилади.
Бу ерда: PN —Бюджетга жалб қилинган солиқ ва мажбурий тўловлар ҳажми, NP – ҳудуднинг солиқ потенциали. Муаллифнинг фикрига кўра бундай ёндошув солиқ потенциалини аниқроқ аниқлаш билан бир қаторда солиқ хизмати органларининг фаолиятининг самарадорлигини ҳам ўлчайди. Аксарият иқтисодчилар томонидан тан олинган яна бир муҳим метод борки у одатда "репрезентатив метод" ҳам деб юритилади. Мазкур метод солиқ даромадларини ўзида аниқ акс эттиради, солиқ даромадлари эса солиқ потенциалининг асосини ташкил қилади ва у қуйидагича кўринишга эга бўлади128:

Бу ерда: -ҳудуднинг солиқ потенциали;
НБк - мамлакат i- ҳудуднинг k -турдаги солиқли даромадининг солиқ базаси;
НСk –мамлакат i- ҳудуднинг k -турдаги даромадига репрезентатив(ўртача) солиқ ставкаси.
Мазкур методнинг яна бир хусусияти шундаки, унда ҳудуд доирасида ўртача(муътадил) босимдаги солиқ муҳити(босими) шароитида ушбу ҳудудда йиғиш мумкин бўлган ва амалда ҳисобланган солиқ суммалари асос қилиб олинади. Ушбу метод аҳамияти жиҳатдан ҳудуднинг солиқ потенциалини аниқроқ баҳолашга хизмат қилсада, аммо у кўп меҳнат талаб қилади, шу билан биргаликда ҳудуднинг k -турдаги солиқли даромадининг солиқ базасини аниқ ҳисоблаш анча мураккаб ва юқори малакани талаб қиладики, уни қўллашда мутахассисларнинг касбий малакасизлиги билан қилинган хатоликлар прогноз натижаларига салбий таъсир қилиши мумкин.
Солиқ потенциали юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, унинг амал қилиши, пайдо бўлиши ва кўлами жиҳатдан анча фарқланади. Шу боисдан иқтисодий адабиётларда солиқ потенциалини аниқлашда макроиқтисодий кўрсаткичларга асосланган ҳолда ҳисоблашни акс эттирувчи методлар ҳам учрайди. Солиқ потенциалини аниқлашда яна энг кўп қўлланиладиган методлар бири сифатида қуйидаги "аддитив метод"ни ҳам мутахассислар кўп эътироф этишади129:
НП=∑(НБi * НCi )*S1* S2* S3*...... Si
Бу ерда:  НП – солиқ потенциали;
НБi– i солиқ турининг солиқ базаси;
НСi– i солиқ турининг солиқ ставкаси;
S1* S2* S3*......Si. –берилган шартларнинг аниқлаштирувчи коэффициентлари.
Мазкур методни қўллашда шу нарсани эътиборга олиш лозим бўладики, солиқ турлари бўйича солиқ базалари ва ставкаларининг аниқлиги таъминланган бир шароитда солиқ базасининг шаклланишига таъсир қилувчи омилларнинг таъсирини қайта эътиборга олишнинг тузатувчи коэффициентларини аниқлашда эса уларнинг функционал боғлиқлигини топиш талаб қилинади, бу эса методни қўллашда математик-эконометрик қонуниятларни четда қолдирмасликни тақозо этади.
РСТ ёндашуви доирасида регрессия таҳлилидан фойдаланишни назарда тутадиган метод алоҳида эътиборга лойиқ. Унинг афзаллиги – солиқ потенциалини ўлчаш учун маълумотларга эҳтиёжнинг қисқариши; фақат минтақа бўйича умумий даромадлар ҳақида ахборот ва минтақалар солиқ базаларининг билвосита ўлчовлари сифатида фойдаланиладиган ўзгаришлар кичик тўпламигина талаб этилади ва у қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Регрессия таҳлили ёрдамида минтақалар солиқ потенциалини баҳолаш учун b1, b2,..., bm тасодифий омиллар оптимал баҳолари воситасида қуйидаги кўринишдаги тенглама фойдаланилади130:
yj = X1j* B1 + X2j* B2 + Xmj *Bm + Ej, j = 1, 2, ..., n,
бу ерда
yj – минтақада амалда тўпланган бюджетга тўловлар;
Xj – ушбу минтақа учун умумий солиқ базаси ҳажмини ёки унинг алоҳида таркибий қисмларини бевосита ёки билвосита акс эттирадиган солиқ базаси кўрсаткичлари;
m – кўриб чиқилаётган минтақалар сони;
Ej – ўлчовлар тасодифий хатоси.
Регрессия таҳлилидан фойдаланишда солиқ таркибий қисмлари бўйича даромад моддаларини гуруҳлаш ва солиқ тизимининг ҳар бир таркибий қисми учун ўзининг солиқ базасини яратиш зарурати йўқолади. Кўп сонли ўзгарувчиларни киритиш маълумотларни самаралироқ таҳлил қилиш ҳисобига РСТ регрессия варианти аниқлигини оширади.
Шундай қилиб, минтақанинг эҳтимолий даромадларини минтақанинг солиқ потенциали сифатида талқин қилиш мумкин бўлган унинг солиқ базаси маълум кўрсаткичлар бўйича ҳисоблаб чиқиш мумкин. Бюджет тушумлари амалдаги қийматининг модел ёрдамида ҳисоблаб чиқилган тушумлардан эҳтимолий фарқ қилиши солиқ органлари фаолияти унумдорлигининг ҳар хил эканлиги билан изоҳланади. Бу ерда аввалги бобларда тавсифлаб ўтилган регрессия методини қўллаш катта аҳамиятга эга. Потенциал солиқ даромадларига максимал даражада таъсир этадиган иқтисодий кўрсаткичлар йиғиндисини танлашга имкон берадиган регрессия методининг устунлиги унинг РСТ ҳисоб-китоб методи билан таққослаганда сермашаққат ва объективроқ эканлиги ҳисобланади, чунки регрессия тенгламасининг ўзи статистик баҳолаш жараёни давомида солиқ базалари ва амалдаги тушумлар ўртасидаги боғлиқликлар ҳақида ахборот беради.
Мазкур метод ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогноз қилиш мақсадлари учун айниқса самаралидир, чунки у потенциални ҳисоб-китоб қилишда эътиборга олинадиган солиқларнинг ҳар бири бўйича солиқ базалари ва солиқ ресурслари йиғиндисини энг тўлиқ баҳолаш мумкин бўлган пайтдаги ҳолатлар учун илгари кўриб чиқилган методларнинг маълум бир модификациясини ифодалайди. Амалий ҳисоб-китоб учун бюджет даромадлари ҳажмига саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳажми, аҳолига товарлар ва хизматлар сотиш, аҳолининг пул даромадлари, асосий ишлаб чиқариш фондлари қиймати таъсирини белгилаб берадиган ўзаро боғлиқ иқтисодий тавсифномалар кичик тўпламидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Регрессия методининг камчилиги унинг мураккаблиги ҳисобланади. Бунинг устига, минтақалар солиқ потенциалининг олинган кўрсаткичлари фойдаланиладиган иқтисодий кўрсаткичлар тўпламига қараб сезиларли фарқ қилиши мумкин. Шу сабабли солиқ потенциалининг у ёки бу кўрсаткичларини оқилона танлаш қўшимча таҳлил ўтказишни талаб қилади. Бундан ташқари, регрессия тенгламасида фойдаланиладиган кузатув нуқталари сони минтақалар сонига тенг, регрессион баҳолаш натижалари эса кузатув нуқталари сони қанчалик кўп бўлса, шунчалик аниқроқ бўлади. Бироқ Республикамиз шароитларида бу муаммо унчалик долзарб эмас, (методнинг хусусиятига кўра кузатув нуқталар сони 10 ва ундан юқори бўлиши мақсадга мувофиқдир) чунки минтақалар сони 10 тадан кўп.
Таъкидлаш лозимки, солиқ потенциали бевосита молиявий ресурс сифатидаги даромадларнинг юзага келиш ҳолатини ифодалайдики, даромадларнинг юзага келиши эса маълум бир шароитда ва вазиятлардагина стихияли(фавқулотда) ва табиий жараёнларга боғлиқ бўлса, асосан улар бозор талаблари ва қонунларига мувофиқ шаклланади. Бозор қонунлари ва унинг механизмлари эса жуда кўп омилларга таянади. Демак, бундан шундай хулоса келиб чиқадики, солиқ потенциалини ўзида тўлиқ намоён эта оладиган методни яратиш ҳам жуда мушкулдир, аниқроғини бундай метод яратилган тақдирда ҳам уни қўллаш жуда кўп хатоликларга учрайди. Шу боисдан аввало иқтисодчилар ва молиявий институтлар томонидан ишлаб чиқилган ва таклиф этилаётган методларнинг моҳиятини чуқур англаган ҳолда уни қўллаш етарли самара бериш мумкин.



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling