Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Avtoreferat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади
- Тадқиқотнинг вазифалари
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мазкур диссертация мавзуси Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг илмий тадқиқот ишлари режасига мувофиқ «Бозор рақобати шароитида реал сектор тармоқлари ҳамда корхоналар ривожланишининг илмий-методологик асосини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий тадқиқот ишлари режаси доирасида бажарилган. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида замонавий туризм инфратузилмасини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: замонавий туризм инфратузилмасининг ривожланиши ва шаклланиш жараёнларининг илмий-назарий методологик асосларини такомиллаштириш; туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи воситалар ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омилларни баҳолаш; жаҳон туризмининг ривожланиши тенденциялари, туризм хизматлари кўрсатиш ва туристик ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш асосида инфратузилмани ривожлантириш тамойиллари ҳамда услубларини такомиллаштириш; Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш имкониятларини омиллар кўрсаткичлари орқали баҳолаш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш; республикамизда туристларга хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари ва динамикасини таҳлил қилиш ҳамда истиқболдаги ривожланиши бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш; туризм инфратузилмасини шакллантиришда инновацион технологияларни қўллаш орқали самарадорликка эришиш ва инфратузилма таркибини такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш; 10 туризмга инновацияларни кенг жорий қилишни давлат томонидан қўллаб- қувватлаш ва давлат-хусусий шерикчилиги механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш; туризм инфратузилмасини ривожлантиришда рақамли инновацион технологияларни қўллашнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш; туризмда кластер усулларини қўллашнинг самарали йўллари ва минтақавий туристик-рекреацион кластерларни жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқиш; COVID-19 пандемиясининг туризмга таъсирини юмшатиш, пандемия шароитида туризмни ривожлантиришда етакчи хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланишнинг амалий таклиф ва тавсияларини ишлаб чиқиш; туризм инфратузилмаси кўрсаткичларини кўп омилли эконометрик моделлаштириш орқали даромадлар ошишига таъсири ва ривожланишнинг 2025 йилгача бўлган даврлари учун прогнозлашни амалга ошириш. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling