Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Avtoreferat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг амалий натижаси
Тадқиқотнинг объекти сифатида Ўзбекистон Республикаси туризм
инфратузилмаси фаолияти олинган. Тадқиқотнинг предмети туризм инфратузилмаси объектларидан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолияти билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ҳисобланади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, мантиқий ва қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, қиёсий таққослаш, сабаб ва оқибат, замон ва макон, иқтисодий таҳлилнинг анъанавий, математик ва статистик, статистик гуруҳлаш, социологик сўров, SWOT-таҳлил, моделлаштириш каби усуллардан кенг фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: минтақаларда туристик ресурслардан самарали фойдаланишда давлат- ҳусусий шерикчилик асосида туризм инфратузилмасини такомиллаштириш асосланган; «Миллий PR маркази» ДУК фаолиятини такомиллаштириш асосида туристларга хизмат кўрсатишда миллийликни тарғиб қилиш, туристик субъектларга медиа-технологик хизмат кўрсатиш, сафарлар давомийлигини узайтириш орқали туристик хизматлар экспортини ошириш мақсадида «Туризм мультимедиа маркази» ДУКни ташкил қилиш асосланган; туристларга халқаро даражада хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани такомиллаштиришда рақамли инновацион технологик платформанинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган; табиий географик, туристик рекреацион ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида «Жиззах туристик-рекреацион кластери»ни ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; туризм инфратузилмаси ривожланишига COVID-19 пандемияси таъсирини 2025 йилгача бўлган ўрта муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: туризм инфратузилмасининг шаклланиши ва ривожланиши босқичлари бир тизимга келтирилган ва унинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар кўрсатиб берилган; 11 туризм инфратузилмаси тармоқларининг интеграциялашувини такомиллаштириш орқали туризм хизматлари сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган; туризмга инновацион технологияларни татбиқ этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида инфратузилмани ривожлантириш асослаб берилган; туристларга хизмат кўрсатишда рақамли инновацион технологияларни жорий қилиш ва уни ривожлантиришнинг технологик имкониятлари асослаб берилган; туристларга хизмат кўрсатишда минтақавий туристик-рекреацион кластерлар имкониятларидан самарали фойдаланиш тизими ишлаб чиқилган; туризмда COVID-19 пандемияси сабабли кутилмаганда юзага келган муаммоларнинг таъсирини юмшатиш йўналишлари кўрсатиб берилган; туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, унга таъсир этувчи омиллар эконометрик моделлаштирилган ва ўрта муддатли прогнозлаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling