Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Avtoreferat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми
- Замонавий туризм инфратузилмаси ривожланишининг илмий-назарий асослари» га
- «Туризм давлатлар иқтисодиётини мустаҳкамловчи, алоқаларни
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари
21 та (шу жумладан, 12 та халқаро ва 9 та республика) илмий-амалий анжуманларда муҳокамадан ўтказилган. Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 38 та илмий иш, шу жумладан, 1 та монография, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этишга тавсия этилган илмий нашрларда 11 та мақола нашр қилинган. Уларнинг 8 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда эълон қилинган мақолалар ҳисобланади. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Унинг умумий ҳажми 242 бетни ташкил этади. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида ўтказилган илмий тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объект ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий аҳамияти ёритиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 14 Диссетациянинг биринчи боби «Замонавий туризм инфратузилмаси ривожланишининг илмий-назарий асослари»га бағишланган. Мазкур бобда замонавий туризмнинг вужудга келиши жараёнлари, туризм инфратузилмасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, туризм инфратузилмасини ташкил қилувчи воситалар, уларнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар, жаҳон туризмининг ривожланиш шарт-шароитлари ва тенденциялари кенг кўламда тадқиқ қилинган. Туризм ёки сайёҳликнинг илк бор бошланиши қадим даврларга бориб тақалади. Кишиларнинг бир жойдан иккинчи жойга бориши кўп ҳолларда савдо-сотиқ юмушлари, атроф-оламни кўра-билиш истаги, диний ва дам олиш омиллари билан боғланган. Бу каби омиллар БМТнинг бу соҳага алоҳида аҳамият беришига олиб келди. 1963 йилда Римда БМТнинг туризм ва саёҳатлар бўйича I конференцияси ўтказилди. Конференцияда «Вақтинчалик келувчи», «Турист», «Экскурсант» каби туризмдаги махсус тушунчаларга аниқлик киритилди. Лекин шу кунгача хорижий илмий адабиётларда «Туризм» тушунчасини аниқлашга турлича ёндашувлар мавжуд. Бу ёндашувларни турлича белгиларга кўра бир неча гуруҳларга бирлаштириш мумкин: туризм – кишиларни йўналиш бўйича аниқ объектга ташриф буюриши ёки махсус қизиқишини қондириш ва доимий яшаш жойига қайтиб келиш ҳаракатларининг алоҳида шаклидир; туризм – кишиларнинг ҳаракатланиши (жойини ўзгартириши), уларни доимий яшаш жойида бўлмаслиги ва қизиққан объектида (сафарда) вақтинча бўлиши; туризм – дам олишни, бўш вақтни ўтказишнинг оммавий шакли сифатида ўрганилади. 1991 йилда Оттавада (Канада) бўлиб ўтган Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти (БТТ) конференциясида концепция сифатида талаблар йўналиши танланди ва «Туризм – одатдаги муҳитдан ташқарида дам олиш, ишга алоқадор ва бошқа мақсадларда бир йилдан кўп бўлмаган даврда бўлган саёхат ва жойларда бўлишни амалга оширган шахс фаолияти» – деб таъриф берилди. Юқорида кўриб ўтилган омиллардан хулоса қилиб олинса, муаллифнинг фикрича «Туризм давлатлар иқтисодиётини мустаҳкамловчи, алоқаларни Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling