Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/55
Sana15.06.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1482496
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
Avtoreferat

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган 
методологик ёндашув ва усулларнинг мақсадга мувофиқлиги, ахборотлар 
базаси расмий манбаларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда 
Бутунжаҳон Туризм Ташкилоти расмий маълумотлари манбаларидан олингани, 
тегишли хулоса ва таклифлар амалда синовдан ўтказилганлиги, натижалар 
ваколати давлат органлари томонидан маъқулланганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва 
методологик асослар бозор иқтисодиёти шароитида замонавий туризм 
инфратузилмасини шакллантириш ва республикамизда туризм индустрияси 
самарали 
фаолият 
юритишига, 
миллий 
туризм 
маҳсулотлари 
рақобатбардошлигини 
инновацион 
технологиялар 
қўллаш 
асосида 
таъминлашга 
қаратилганлиги 
билан 
изоҳланади. 
Бу 
натижалардан 
республикамизнинг туризм инфратузилмасини шакллантиришда амалга 
оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, туризмга 
рақамли инновацион технологияларни қўллаш орқали самарадорликни ошириш 
ва ривожланиш стратегиялари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш кенг 
фойдаланиш мумкинлиги унинг илмий аҳамиятини янада оширади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, уларга асосан ишлаб 
чиқилган таклиф ва тавсиялардан республикада туризм инфратузилмасини 
такомиллаштириш бўйича дастурий ҳужжатлар, комплекс чора-тадбирлар
туризм 
фаолияти 
билан 
шуғулланувчи 
муассасалар 
фаолиятини 
мувофиқлаштиришга доир тадбирларни ишлаб чиқиш, шунингдек, иқтисодиёт 
йўналишидаги олий ўқув юртларида «Туризм: назария ва амалиёт», «Туризм 
географияси», «Туризмда инновация», «Меҳмонхона менежменти», «Туристик 
рекреация ҳудудларини лойиҳалаштириш», «Туроператор менежменти», 
«Туризм ривожланишини прогнозлаш» фанларидан ўқув дастурлар, 


12 
қўлланмалар, дарсликлар тайёрлашда услубий манба сифатида фойдаланилиши 
мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling