Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Бизнес ғоянинг шаклланиши


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
4.4. Бизнес ғоянинг шаклланиши 
Бизнес ғоянинг мантиқий якуни унинг мақсадини аниқ ва лўнда, айни 
пайтда тўлиқ ва чуқур ифода этувчи формула қуришдан иборат бўлади. 
Фирманинг ўз натижали талаби тахлил ива салохиятли махсулотларнинг 
фойдалилиги охир оқибат мазкур бизнеснинг квинтэсенцияси ва ифодалаши 
учун аста- секин информацион базани шакллантиради.
Бизнес ғоя формуласи матн, чизма ва бошқа ифода кўринишида бўлиши 
мумкин. Хар қандай холда хам, биринчидан барчага тушунарли, кимга бу 
бизнес таълуқли бўлса, кимга тегишли бўлса ва иккинчидан энг камида 
қуйидаги саволларга жавоб бериши лозим: 



53 
1) Бизнес асосида ( қандай махсулот, товарлар ёки фаолият турлари) нима 
ётади? 
2) Ишлаб чиқарилаётган махсулот ёрдамида бизнинг ташкилотимиз 
бизнесда қандай қилиб омадга эриша олади? 
3) Нима учун бизнесда омадга эришиш шарт? 
Ишдаги омад- бу пировардида нархнинг шундай бўлишини, яъни 
ташкилот тарафидан бунёд этилади ва у тарафидан беғараз ўзлаштирилади. 
Нима учун беғараз? Чунки ташкилот бу бўлакка эга бўла туриб, ўзидаги 
ресурсларни ишлатмайди. Парадоксми? Ахир нарх ташкилот тарафидан 
ўрнатилагани йўқ! Нарх ташкилот ва унинг махсулоти мижози ўртасидаги 
муносабат асосида юзага келган, ташкилот фақат мазкур муносабат учун ўз 
тасарруфидаги маълум капитални ишлатади. Ташкилот ўзи нархни 
белгиламайди. Ташкилот нархни белгилаш учун қулай шароит яратади холос. 
Бунда ташкилотни бир фарқли жихатини мижозлар учун қулайликлар 
яратишга сарфласа, иккинчи жихатини ишлаб чиқараётган махсулотидан 
мижоз фойдаланиши ва керакли фойдани олиши, бу билан нархни белгилаш 
муносабатига киришиш, учинчи жихати эса қўшимча қийматни таннархдан 
ажратишга сарфланади. Агар бу уч жихат бизнес сохасидаги рақобатга 
самарали бардош бера олса, у холда бу жихатлар рақобатбардош 
устунликларга айланади. Ташкилотнинг асосий рақобатли устунликлари 
нимадан иборат? Бундай фикрлашнинг фойдали усули- бу мижозга нима учун 
айнан у таклиф қилаётган махсулотни танлаши лозимлигини тушунтира 
олиши, унинг рақобатчи корхонани эмас.
Бошқача қилиб айнганда бизнес ғоя формуласи бу мижоздан бозорда 
қўшимча қийматни чиқариб олиш ва харидорга махсулотдан фойдаланишга 
кўмаклашишдир. Бунда омадга эришиш фирманинг барча қобилиятларга эга 
бўлишига боғлиқ. Қўпгина адабиётларда омадни йўқотилиши унинг 
махсулоти ўз харидорини топмаганлиги билан изохланади. Аслида 
йўқотишлар фирманинг ўз қобилиятларини тўғри йўналтира олмаганлигидан 
иборат. Ўз қобилиятлари тўғри йўналтира олиш бу асосий ва стратегик 
афзалликлардир.
Махсулотни харидорга етказиш бу бозор сегментидир. Бунда харидор 
ва товар бир бирига нисбатан ривожланишда бўлади. Нахотки сиз аввалари 
ўйлаб хам кўрмаган товар сотиб олмаган бўлсангиз. Лекин у билан 
учрашганингиз хамоно уни сизга кераклигига ишонч хосил қилгансиз. У 
товар сегментацияси ва презентацияси қаёқда қолди. Шундай мисол 
келтирамиз, Косултант йирик компания рахбарига бизнес стратегия 
ривожлантириш бўйича ўзининг пуллик хизматини ташкил қилмоқда. Рахбар 
хаёлида дархол бир қанча савол туғилади: 1) Агар бу киши менинг 
бизнесимни яхши билса нима учун ўзи хам бу билан шуғулланмайди. 2) Агар 
бу киши мени ўзи айтаётганидек янада бой қила олса нима учун ўзи бу 
бойликдан воз кечмоқда? 3) Агар у бизнесимни ёмон билса унда менга қандай 



54 
нафи тегади? Агар консултант мижозга стратегик риожланишни ишлаб 
чиқишни ташкил этиш ва методик ёрдам кўрсатиш бўйича хизмат таклиф 
қилса унда мижоз биринчи холдаги каби бир хил кўмак олади, лекин иккинчи 
холда унга тушунарлироқ бўлади.
Мижоз сизнинг фаолиятингиздан айнан қандай фойда топиши 
жараёнини шакллантириш қийин бўлсада, лекин жуда мухим хисобланади. Бу 
ерда бир муаллифнинг қуйидаги гапини келтириш жоиз: 
1- Менга кийим ўрнига чиройли кўриниш таклиф қилинг 
2- Менга оёқ кийим таклиф қилманг, менга қулайлик ва юришдан 
лаззатланишни таклиф қилинг.
3- Менга уй таклиф қилманг, менга хавфсизлик, қулайлик, жой, озодалик 
ва бахт таклиф қилинг.
4- Менга китоб ўрнига билимлардан лаззатланишни таклиф қилинг 
5- Менга асбоблар ўрнига чирайли нарсалар ясашни таклиф қилинг. 
6- Менга мебель таклиф қилманг, менга тинчлик ва қулайлик таклиф 
қилинг.
7- Менга буюм таклиф қилманг, улардан фойда кам, менга фикр, хиссиёт, 
иштиёқ, ишонч ва фойда таклиф қилинг.
Хулоса 
Бизнес-ғоя корхона хакида шундай тасаввурни уйготадики, бу тассавур 
оркали корхона харидорлар учун маълум бир кийматга эга бўлган муайан 
фойдалиликни 
яратиш 
билан 
бирга, 
корхонанинг 
фаркланувчи 
кобилиятларнинг қайсилари тижорат унумдорлига таъсир қилишини хам 
узида мужассам этади. Бизнес-ғоя асосида аввало корхона миссияси ишлаб 
чикилади, кейинчалик эса унинг бутунлик холатини аниклаб берувчи 
курсаткичлар хамда сиесат ва ташкилий тадбирлар ишлаб чикилади.
Талабларни ўрганишда, аввалом бор жамиятда айнан хозирги вактда 
қайси нарса муайан кийматга эга булишини ўрганиш учун зарур, аникроги
қайси фойдаликлар жамиятда шу кийматни келтириб чиқариши мумкин. 
Хар қандай бизнес у яратган махсулот уз истеъмолчисини топа 
олсагина уз омадига эришиши мумкин. Бизнес-ғояни шакллантириш 
босқичидаёк режалаштирилаётган махсулотни сотиб олиши мумкин бўлган 
истеъмолчини кузда тутиш талаб этилади. 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling