Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Hofer/Schendel модели асосий стратегиялари
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
8.2. Hofer/Schendel модели асосий стратегиялари Бозордаги улушни кўпайтириш стратегияси Бозордаги улушни кўпайтириш стратегиясининг асосий максади бозорда фаолият кўрсатаётган амалдаги бизнес турининг кескин ва доимий кўпайиши билан ифодаланади. Бу стратегияни амалга ошириш учун урта хисобда тармоққа катта сармоялар талаб этилади. Оркада колиб кетмаслик учун, сотиш хажмини бозорнинг ўсиш суратига қараб энг ками билан 50% ёки ундан юқорига ошириш керак бўлади. Агар бизнес турининг ракобатбардошлиги урта ёки кучсиз меъёрда булса-ю, ракобатбардошликни ошириш зарурияти булса, унда ўсиш урта хисобда 100-150% ёки ундан юқорига кутарилиши керак. Бозордаги улушнинг кескин кўпайиши одатда ноёб ракобатли устунликларнинг ривожланиши билан тугалланади. Бозор ривожланишининг хар бир босқичида ракобатли устунликлар учун турли имкониятлар мавжуд бўлади. Ривожланиш босқичида ракобатли устунликка махсулот дизайни, махсулотнинг бозор тарафга силжиши ва унинг сифатига қараб эришиш мумкин. Чиқариб юбориш босқичида устунликка махсулотнинг жихатларига, бозор сегментига, нарх навонинг шаклланишига, хизмат курсатишни яхшилаш ёки таксимлаш самарадорлигини ошириш хисобига эришилади. Бошқа босқичларда имкониятлар унчалик кўп булмайди: ракобатли устунликка асосан етакчилик килаётган корхоналарнинг камчилиги эвазига ёки катта техник ютукка эришиш оркали етиш мумкин. Ўсиш стратегиялари Бу стратегияларнинг максади тез усувчи бозорларда ракобатбардошликни ушлаб туришдан иборат. Капитал сармоянинг мутлок хажми анча катта, аммо сохадаги меъёрга нисбатан уртача хисобланади. Бошлангич босқичларда бозорлар тез усади, ва улардан колиб кетмаслик учун катта ресурслар талаб килинади, ундан ташкари, чиқариб юбориш босқичи етиб келмаслигидан аввал амалдаги бизнес турининг ракобатли катламларини кучайтириб олиш зарурдир. Бу стратегияларнинг камчиликларидан бири, 1 91 ресурсларнинг сарфланишига карамай, мустахкам ракобатли холатга эриша олмаслик хам мумкин. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling