Тошкент давлат иқтисодиёт университети


  92  Силжиш ва айланма стратегиялари


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 



92 
Силжиш ва айланма стратегиялари 
Бу стратегияларнинг максади сотиш хажмининг пасайиши жараёнини 
иложи борича тезрок тухташишдан иборат. Баъзи пайтларда бунинг учун 
капитал ва ресурслар сармояси талаб этилади, бошқа пайтларда бизнес уз 
узини сармоялаш имкониятига эга бўлади.
Бу стратегиялар ликвидли активларга нисбатан хам катта ахамиятга эга 
бўлган келажакда яхши рентабеллик салохиятига эга бўлган бизнес турларига 
кулланиши керак. Силжиш стратегиясини кабул қилишдан аввал, тушкунлик 
сабабини: олдинги стратегия натижасининг хатоси хисобланадими ёки 
стратегияни нотугри амалга оширилишидан келиб чикканми деган тахлилни 
қилиш лозим бўлади. Силжиш стратегиясини кабул килгандан кейин бизнес 4 
алтернатив ечимларга эга бўлади: даромадни кўпайтириш, харажатларни 
камайтириш, активларни камайтириш ёки шу учтаси ичидан хохлаган 
комбинациясни танлашдан иборатдир.  
 
 
Ликвидлик ва ажралиш стратегиялари 
Бизнесдан чикиб кетиш (босқичма босқич ёки кескин) жараёнида 
иложи борича кўпрок накд пул чиқариб олиш стратегия максади 
хисобланади. Хофер ва Шендел ахамият касб этмаган бозорда кучсиз 
холатларни саклаб туриш фойдали эмас деган хулосага келишди.
Ликвидлик ва ажралиш стратегияларни шундай пайтда куллаш керакки, 
айтиб утилган бизнес хали хам маълум ахамиятга эга булса ёки кимдир учун 
кизикиш хосил килса максадга мувофик бўлади. Акс холда, уни амалга 
ошириш имконияти деярли булмайди. Стратегия ишлатилмаётган 
жихозларни сотиш, узок муддатли харидорлик карзларига эга бўлган 
мижозларнинг сонини кискартириш (инкассация даврида) ва фойда сатхи 
урта меъёрдан кам бўлган ва юқори талаб куйилган махсулотларнинг ишлаб 
чиқаришини камайтиришни кузда тутади. Агарда бизнесдан чикиб кетиш 
натижасида ракобатчилар учун ижобий булса хам, бу бозорни колдириб ва 
ресурсларни бошқа бир имкониятларни ишлаб чикиш учун сарфлаш уринли 
бўлади.
Махсулот бозорининг ривожланиш моделини куллаш пайтида жадвалда 
курсатилган узгарувчилар танлови аникланади. Бу узгарувчилардан баъзи 
бирлари кушимча тушунтиришларни талаб этади.  

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling