Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
Фойда стратегиялари 
Хаёт даврининг етилган босқичида ракобатбардошлик муътадил 
холатга келиб ва бозорнинг ўсиш суръати секинлашганда, бизнес 
ривожланишининг асосий максади унинг ўсиши эмас балки рентабеллиги 
булиб колади. Сармоялар маълум бир хажмларни ушлаб турадиган даражада 
булиши, фойдани эса максимал даражага етказиш эхтиёжи тугилади. 
Рентабелликка бозорни малакали сегментлаш натижасида ва амалдаги 
активлардан самарали фойдаланиш натижасида эришилади. Ресурслардан 
фойдаланиш самарадорилигини ошириш учун, шундай йуналишларни 
аниклаб олиш керакки, бу йуналишлар оркали харажатларни камайтириш
фойдани ошириш ва синергетик салохиятнинг самарасини максимал 
даражада ишлатиш мумкин. Муваффакиятли ишлаб чикилган ва кулланилган 
фойда стратегияси охир окибатда накд пул окимининг ижобий ўсишига олиб 
келиши керак, ва уз навбатида уни усаётган бизнесга сарфлаш учун ишлатса 
бўлади. Фойда амалдаги бизнес турига факатгина шу холатда кайта 
таксимланиши мумкинки, бу холатда етакчи ракобатчи кучсиз фаолият 
курсатса ёки соханинг узи технологик емирилиш ёкасига келиб колса. 
Бундай интилишларни амалга ошириш учун бизнесниг ташки шароитлари 
кетидан синчковлик билан кузатиш лозим бўлади.  
 
Бозор концетрацияси ва активларнинг кискартириш стратегияси 
 
Бу стратегиянинг максади фойда хажмининг тез ўсиши учун ва уз 
имкониятларини ривожлантириш учун активларнинг ишлатилиш даражасини 
ва хажмини кайта куриб чикиш керак бўлади. Бунга бозорнинг янги 
сегменларига мувофик моддий ресурсларни ва ходимларни кайта таксимлаш 
йули оркали эришилади.
Туйиниш ва етилиш босқичларида, бозордаги фойда улуши 15% гача 
булса (етакчи ракобатчига нисбатан), унда бизнесни энг кўп ракобатли 
устунликлар хосил бўладиган сегментларга ажратиб, бозорни кайта куриб 
чикиш зарурияти бўлади. Агарда бизнеснинг бозордаги улуши 5% дан кам 
булса, унда бундай бизнес кичик бир жабхага марказлаштириш керак бўлади. 
Шунга ухшаш бир нечта корхоналарни сотиб олиш эвазига, бозордаги 
улушни окибатда 15% га етказиш мумкин. Агарда буни амалга ошириш 
имконияти булмаса, унда уз бизнесимизни бошқа корхонага сотиш йули 
билан ёки уни ликвидлаштириш чораларни куриш максадга мувофик бўлади. 
Туйиниш ва етилишнинг охирги босқичларида бозор улушининг 15% ни 
сотиб олиш ёки сотиш одатда амалга ошириб булмайди. Баъзи пайтларда 
кичик жабхани ташкил этиб, унга уз эътиборини тула каратиш тугри бўлади.
Кичик жабхага уз эътиборини каратиш ечимини хал қилишдан аввал 
колган сегмент хажмини ва ракобатчиларни тула хисобга олиш лозим бўлади. 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling