Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
 
1.2. Стратегик бошқарув моделлари. 
Стратегик бошқарув модели қандай бўлиши лозимлиги юзасидан бир 
қанча таклифлар мавжуд. Фред Р.Дэвид, Джон Л.Томпсон моделлари 
нисбатан кўпроқ танилган. Стратегик бошқаришни моделлаштириш 
борасидаги фарқларга қарамай, улар ўртасидаги умумийлик кўпроқ. Энг 
аввало айтиш жоизки, исталган моделда стратегик бошқарувни уч босқичдаги 
жараёни ажратилади: 
- Стратегик режалаштириш босқичи (стратегиялар ишлаб чиқиш, 
стратегик тахлил ва танлов) 
- Стратегик ташкиллаштириш босқичи ёки танлаш стратегияга мос 
равишда ташкилий тизимни созлаш (стратегияни тадбиқ этиш, амалга 
ошириш ) 
- Стратегик назорат ва тартибга солиш босқичи (стратегияни бахолаш, 
ишонтириш ва ижрони бахолаш) 
Стратегик режалаштириш босқичида рақобатбардошлик устунликлари 
капитализацияси ва ривожланиши, сақлаб қолиши ва эришишга олиб 
келувчи ташқи ва ички омиллар изланувчанлиги, стратегик холат тахлили, 
унинг миссиясини аниқлаш орқали корпорация стратегияси аниқланади.
Стратегик ташкиллаштириш босқичида барча ресурсларни бир жойга 
келтириш ва корхона ичидаги муносабатлари, барча мақсад, вазифа ва 
танланган стратегияга мос равишда ишчилар маъсуллигини амалга 
оширилади. Айни шу ерда компанияга керакли ташкилий ўзгартиришлар 
киритилади ва унинг тузилмавий бошқармалари сиёсати ишлаб чиқилади.
Бизнинг фикримизча, Дэвид ва Томпсон таклиф қилаётган 
моделларнинг энг камида иккита камчилиги мавжуд: Биринчидан, улар 
стратегик бошқарув жараёнини келиб чиқиши нуқтаси, бошланиш нуқтаси 
борасида маълумот бермайди. Шуни тахмин қилиш мумкинки, бундай нуқта 
ташкилот миссияси хисобланади. Унда, агар миссия белгиланса, у хеч қандай 
тузатишлар киритишга мухтож эмас. Иккинчидан, бундай моделлар стратегик 
бошқарувни тактик ва оператив бошқарув билан ўзаро ташкилий 
боғлиқлигини яширади. Шунинг учун унинг ташкилотни бошқариш 
тизимидаги роли яширинлигича қолади.
Стратегик бошқарув жараёнининг бошланғич пункти бизнес-ғоянининг 
туғилиши ва тадбиқ қилиниши деб билиш маъқулланади. Бизнес-ғоя бу хар 
қандай тижорат ва ишлаб чиқариш фаолиятини “рухи” хисобланади. “Рухсиз” 
бизнес бўлиши мумкин эмас.
Бизнес-ғоя асосида ташкилотнинг мақсадлари юзага келади, яъни 
пировард натижада ўз фаолиятидан эришмоқчи бўлган натижа пайдо бўлади. 



12 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling