1
5
Кириш
Рақобат ва информацион технологияларнинг ривожланиши, бизнеснинг
глобаллашуви ва бошқа омилларнинг таъсири натижасида бизнес сохасида юз
бераётган жуда кескин ўзгаришлар стратегик режалаштириш ва бошқариш
ролига алохида ахамият билан қараш лозимлигини тақозо этмоқда.
Стратегик бошқариш жараёнини шартли равишда учта фазага ажратиш
мумкин: стратегик режалаштириш,
стратегик ташкиллаштириш, назарий
назорат ва тартибга солиш фазаларидир. Бу фазаларнинг хар бирида нисбатан
мустақил бўлган бошқариш масалалари ечилади.
Стратегик режалаштириш – бу стратегик холатларнинг таҳлили орқали
корхонанинг стратегиясини аниқлаб олиш жараёнидир. Бундан ташқари
стратегик режалаштириш корхонанинг рақобат
устунликларига эришиш,
сақлаб қолиш хамда ривожланишига кўмаклашувчи ташқи ва ички омиллар
ва фаолиятларнинг тахлил қилиб чиқишни ҳам назарда тутади.
Стратегик
ташкиллаштириш корхонани танлаб олган стратегиясига энг самарали ва тўла
холда мослашуви жараёнига айтилади.
Стратегик назорат ва тартибга солиш – корхонани амалдаги эришган
холатини бахолаш ва тахлили асосида корхона ўз олдига қўйган стратегияга
тўла эришиш хамда келажакдаги ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиб қўллаш
жараёнини кўзда тутади.
Стратегик режалаштириш ва бошқариш назарияси ва амалиёти
студентларга келажакда тадбиркорлар сифатида
бозор шароитида самарали
ишлаш имкониятини беради.