Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
Чизма 1.1. Стратегик бошқарув модели ( John L. Thompson, 1993 , бўйича) Сўнгра ташкилотнинг муддатдаги ўз бизнесининг стратегик бўшлиғини қаердалиги ва шунингдек мақсадининг мослашувидан келиб чиқиб унинг стратегияси аниқланади. Қабул қилинган стратегиялар асосида маълум вақтдан сўнг эришиш лозим бўлган мақсадлар тизими ишлаб чиқилади. Бу мақсадлар ташкилотнинг мақсад мослашуви билан ўзаро мос келади. Қўйилган мақсадлари асосида дастурлар, режалар ва қолаверса ишлаб чиқариш жараёнини барча ташкилий тизимлари ишлаб чиқилади. Юқорида қайд этилган фаолиятлар жараёнида олинаётган натижалар назорат қилинади ва текширилади ва зарур бўлганида ташкилий таъминот дастур ва режаларига ўзгартиришлар киритилади. Агар компания кўп тармоқли корпорация бўлса, бу босқичда корхонанинг қуйи табақаларида турган ташкилотларнинг стратегик режалаштириш ва ташкиллаштириш жараёни амалга оширилади (2 расм). Стратегик тахлил Компанияниг қадри Ички аудит Прогресс тахлили Ташқи аудит Мақсадлар Мониторинг ва бахолаш Стратегияни амалга ошириш Тузилма Функция Инсонлар ва тизимлар Стратегик танлов Альтернатива қидириш Бахолаш Танлов 1 13 Расм 1.1 Стратегик бошқарув модели Питер Лоранж, бундай уч босқичли стратегик бошқарув модели таклифчиси хисобланади, ва унинг фикрича стратегиялар тушунчаси “ўзидаги буюм” эмас, балки унинг ташкилотда ўз ўрнига эга бўлган уч турини фарқлайди. Энг аввало, корхонани бир бутунлик сифатида кўрсатувчи стратегия мавжуд. Бу корпоратив стратегия деб аталади. Одатда моноишлаб чиқарувчи, яъни фақат биргина фаолият тури олиб борувчи корхоналар кам учрайди. Бир корхона аслида унга даромад келтирувчи ёки бошқа фоида келтирувчи бир қанча фаолият турлари билан шуғулланадилар, яъни бизнес портфелига эга бўладилар. Бизнеснинг хар бир тури учун маълум бизнес стратегияси белгиланади. Нихоят, корхона маркетинг, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, молия, инвестиция ва кадрлар борасида маълум стратегияга эга бўлиши керак. Булар функционал стратегиялар деб номланади. Корхона корпоратив даражада, қоидага кўра, маълум хисобдаги махсуслашган бизнес бўлинмаларга эга бўлиб, кўптармоқли, кўпмахсулотли, кўпбозорли ташкилот сифатида намоён бўлади. Алохида олинган бозорларда корпорацияларни ўзлари рақобатлашмай, уларнинг мос бизнес-бўлинмалари рақобатлашади. Шунинг учун корхонанинг корпорация сифатида кўрилганда уни аниқ рақобатчиларини кўрсатиш мумкин эмас. Айни шу сабабдан корпоратив стратегиялар, уларни қуйидагиларда намоён бўладиган глобал рақобатли афзалликларга йўналишига қараб фарқлаў мумкин: 1-Нисбатан паст харажатларда; 2- Фарқли сифатларда. Нисбатан паст сарф харажатлар корхонанинг бозордаги ўртача харажатлар даражасидан камроқ сарфлаб, ўз фаолиятини амалга оширади. Махсулотни бозордаги ўртача нархда сотиб хам корхона катта даромад олади. 1 14 Рақобатбардошлик устунликлар нисбатлари бу холда капитал қўйилмалардан даромад (ROI), активлардан даромад (ROA) хисобланади. Фарқли сифатга эришиш- бу харидорни антиқа ва товарнинг янги сифати, алохида истеъмол кўрсаткичлари ва сотувдан кейинги хизмат билан таъминлашдан иборатдир. Фарқли сифатлар корхонага юқори нархларни белгилаш имконини беради, бу эса яна катта даромад олиш демакдир. Баъзида бир вақтнинг ўзида фарқли сифат ва кам харажат кўрсаткичлари асосида рақобат устунлигига эришиш мумкин. Бунга эришиш жуда мушкул, чунки товарнинг юқори истеъмол кўрсаткичини таъминлашга мўлжалланган алохида сифат кўрсаткичи, одатда катта харажатлар билан боғлиқ ва товарнинг қимматлашишига олиб келади. Лекин бунга ишлаб чиқаришнинг янги технологияларини жалб қилиш асосида эришилса, у холда рақобат устунлигига эришиш мумкин. У холда, корхонанинг корпоратив мақсадларига қандай эришиш ва умуман бунга эришиш мумкин бўлса, биринчи ва асосий навбатда корхона қандай бизнес билан шуғулланиши ва ўз бизнесининг хар бирига қандай ривожланиши стратегияга боғлиқ. Бизнес миқиёсда корхонанинг бизнес тармоғидаги рақобатли устунликларига эришишиш, сақлаб қолиш ва капитализациясини амалга ошириш учун муайан ёндашув аниқланиб, корпоратив холат нуқтаи назарда жуда мухим ахамият касб этади. Янги тузилган корхона учун, бошланғич капитали оз бўлган холда, бизнеснинг шундай сохасини танлаш лозимки, инвестиция даромадлилиги ва инвестиция таваккаллиги максимал даражада бўлиши керак. Бу шундай бизнесни тушунишга ундайдики, у доимий минимал харажатлар (айланмадан қатъий назар), ўзгарувчан харажатлар минимал меъёри ва даромадлар максимал меъёри билан боғлиқ. бизнеснинг зиёнсизлик нуқтаси. Бундай шароитларда бизнеснинг зиёнсизлик нуқтаси мумкин бўлган минимал хажм, яъни минимал айланма билан ассоцияланади. Бу талабларни тўлов қобилиятига эга мижозлар Билан юқори талаб даражасидаги товарлар савдоси қондира олади. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling