Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

 
Туйиниш 
Бу босқичда бозорнинг тула туйиниш холати руй беради. Хамма ёки 
кўпчилик асосий истеъмолчилар махсулотни доимий равишда сотиб 
олишади. Туйиниш машхур истеъмолчиларнинг, технологияларнинг
бозордаги улушнинг таксимланиш мутаъдиллиги билан ифодаланади, аммо 
уларни кайта таксимлаш учун олиб бориладиган бозордаги ракобат хали хам 
давом этади. Сотув хажми энг юқори даражага чикади, шундан сунг эса 
ўсишнинг секинлашиши руй беради, фойда меъери энг юқори сатхни ташкил 
этади ва шу меъерда колиб, ёки нисбатан пасайиб боради, накд пул окими эса 
ижобий тарафга силжий бошлайди ёки колади. 
 
Кариш 
Бу босқичда истеъмолчиларнинг махсулотга бўлган кизикиши аста 
секин йуколиб боради, негаки янгирок ва сифатлирок урнини босувчи 
махсулотлар эски махсулотни сикиб чиқаришни бошлайдилар ёки 
истеъмолчиларнинг талаб ва эхтиёжлари узгариб боради. Бу босқичнинг 
асосий белгиларидан талабнинг камайиши, мижозлар сонининг камайиши ва 
кўпгина ухшаш ишлаб чиқариш жойларида товар ассортиментининг 
кискариши хисобланади. Сотув хажми кескин камаяди, фойда пасаяди, накд 
пул окими секин кискаради, хамма курсаткичлар нолга якинлашиб боради. 
 
Етакчи 
Факатгина ягона вакил, агар булса, тармокда шу холатни эгаллаб тура 
олади. Бу холат кўпинча квазимонополия ёки мустахкам химояланган 
технологик етакчиликнинг окибатида руй беради. Айни турдаги бизнеснинг 
вакили тармок учун стандартни белгилайди ва бошқа ракобатчиларнинг хулк 
атворини назорат килади. Етакчи бизнес уз хохиши буйича қўллай оладиган 
кенг турдаги стратегик вариантларга эга.
 
Кучли 
Кучли бизнес тури одатда уз ракобатчиларидан фаркли уларок 
мустакил равишда стратегияларни танлайди ва улар устидан маълум нисбий 
устунликларга эга. Етакчининг бозордаги нисбий улуши узининг энг йирик 
ракибига нисбатан 1.5 га кўпрок, бу бизнеснинг аммо мутлак устунлиги 
мавжуд эмас.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling