Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Download 1.17 Mb. Pdf ko'rish
|
biznes strategiyasi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологиянинг ривожланиши
Ишлаб чиқариш номенклантурасининг кўлами Бу тармоқдаги махсулотнинг нисбий миқдори ва хилма хиллиги хамда унинг кенгайиши ёки торайиши даражасидир. Технологиянинг ривожланиши Бу ерда тармоқнинг ичида факатгина битта технология концентрациясининг даражаси тушунилади. Шкаланинг пастки тарафининг охирги нуқтасида кўпгина бир бирини алмаштирувчи технологияларни қамраб олган тармоқ ётади. Шкаланинг юқори тарафининг охирги нуқтасида эса битта технологияни мужассамлаштирувчи тармоқ ётади. 9.3. ADL/LC моделининг кучли ва заиф томонлари ADL модели тармоқнинг хаёт цикли босқичини ва хар бир бизнес турининг амалдаги рақобатбардош холатини ўрганиш учун қўллаш имкониятига эга бўлиши билан бирга, корпоратив бизнес - портфелини баланслаштириш учун корпорациянинг аниқ стратегияларини танлаш учун хам ишлатилиши мумкин. Бизнес турининг аниқ бир холатини акс эттириш билан бирга ADL модели корпоратив портфелга ўзининг молиявий хиссасини қушиш имкониятини хам кўрсатади. Ундан ташқари, ADL матрицаси хаёт циклининг босқичи ва бизнеснинг рақобат холатидан келиб чиқиб сотувларни, соф фойдани активлар ва RONA курсаткичини тақсимлаш учун ишлатилиши мумкин. Хар бир хужайрадаги сон мазкур хужайранинг хиссасини ва аниқ бир молиявий кўрсаткични кўрсатади: сотув хажми ва активлар корпорациянинг сотувлари ва активларига нисбатан фоизда кўрсатилади. Масалан, хужайранинг нисбий хиссаси ёки корпорациянинг “сотув хажми” қуйидагича хисобланади: 1 113 бизнес сотувидан хужайрада($) бизнес сотувидан портфелда ($) Майдонда матрица устунларида турли ракобатбардош холатларнинг умумлашган қийматлари ва матрица қаторларида турли хаёт циклларининг умумлашган қийматлари курсатилади. Портфелни баланслаштирилганлигини билиш учун хаёт циклининг ўқида ётувчи молиявий кўрсаткичларнинг нисбий таксимланиши кўриш лозим (хар бир қаторнинг умумлашган қиймати). Масалан, агарда бизнес турлари кексайиш босқичида корпорациянинг сотув хажмининг 70% берса, унда бундай портфел умуман баланслаштирилмаган бўлади. RONA – чизмаси схематик тарзда бизнес турининг RONA кўрсаткичи асосидаги самарадолигини кўрсатади, хамда шу бизнес турига жалб қилинаётган нақд пул қайта сармоясининг даражасини акс эттиради. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling