Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Мавзу 8. Бозор эволюцияси тахлили: Hofer/Schendel модели


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/89
Sana14.10.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1702291
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89
Bog'liq
biznes strategiyasi (2)

Мавзу 8. Бозор эволюцияси тахлили: Hofer/Schendel модели 
 
8.1. Hofer/Schendel модели тузилмаси ва мазмуни 
8.2. Hofer/Schendel модели асосий стратегиялари 
8.3. Hofer/Schendel моделининг кучли ва заиф томонлари 
8.1. Hofer/Schendel модели тузилмаси ва мазмуни 
 
 
BCG ва GE моделлари оркасидан, бозор эволюцияси асосида махсулот 
бозори ривожланишининг даврини кўрсатиб берадиган ва маълум бир 
стратегик хулосаларни олишга каратилган модел пайдо булди. Бу моделни 
таклиф этган инсон Чарльз В. Хофер эди. Мазкур моделни таклиф этишда, у 
бошқа классик моделлар (хусусан, BCG ва GE) янги бозорлардаги ишлаб 
чиқариш–сотиш фаолиятининг янги турдаги имкониятларини тахлил этишга, 
яъни, ўсишни энди бошлаётган бизнеснинг тахлили учун тугри келмаслигини 
таъкидлаган.
Хофер илк бор бу моделни узининг Conceptual Construct for Formulating 
Corporate and Business Strategies («Корпоратив ва бизнес гояларни 
такомиллаштиришда кулланиладиган концептуал гоялар») ишида куллади. 
Кейинчалик, бу моделни у профессор Ден Шендел билан муаллифликда 
ёзилган ишида хам кўрсатиб утди.
1987 йилгача стратегик тахлил ва режалаштириш тармоқдаги кўпчилик 
тадкикотчилар корпоратив стратегиясини бизнес стратегиясидан фаркла 



89 
олмас эдилар. Hofer/Schendel модели стратегик режалаштиришдаги турли 
даражаларнинг аник ажралишига таяниб ишлайди. Хофер ва Шендел 
стратегик такомиллаштиришнинг 3 даражага ажратишади: корпоратив 
даража, бизнес- даража ва функционал даража. 
Муаллифларнинг асосий кушган хиссаси, белгиланган тамойиллар 
асосида стратегик режалаштириш жараёнини такомиллаштиришни харакат 
қилиш бўлган. Улар куйидаги 5 тамойилларни ажратиб курсатишади: 
a. Стратегик режалаштиришни максадлаштиришдан ажратилиши; 
b. Стратегик режалаштириш жараёнини икки даража уртасида 
булиниши: корпоратив ва бизнес- даражага 
c. Cиёсий 
ва ижтимой тахлилни стратегик режалаштириш 
жараёнига кушиш; 
d. Ижобий булмаган холатларни мажбурий режалаштириш; 
e. Стратегик режалаштириш жараёнидан бюджетни режалаштириш 
босқичини ва маълум йигилишларнинг ишлаб чикиш режасини 
чиқариб ташлаш.
Куриниб турибдики, Хофер ва Шендел стратегик тахлил ва 
режалаштириш назариясига узларининг салмокли хиссаларини кушишган. 
Аммо, бир катор субъектив сабабларга кура, уларнинг ёндашуви амалиётда 
кенг кулланилишни топа олмади. 
Hofer/Schendel модели асосий эътиборни махсулотлар бозорининг 
ривожланиш матрицаси асосида амалдаги бизнес турларини эгаллаш, шу 
бизнес турларидан идеал танловни аниклаш ва шундай идеал танлов 
йулларини такомиллаштиришга каратган. Кенг маънода, корпорация 
даражасида факатгина иккита оптимал бизнес-танлови мавжуд: янги бизнес 
турини сотиб олиш (ва/ёки амалдагисини кучайтириш) ёки булмаса бизнес 
турини сотиш (ва/ёки амалдагисини сусайтириш).
Хар бир бизнес турининг холати ундаги бозорнинг ривожланиши ва 
ракобатчиларга нисбатан унумдорлик даражаси билан аникланади. 
Махсулотар бозорининг ривожланиш босқичига қараб турли стратегиялар 
танланиши мумкин.
Хофер ва Шендел уз моделларида корпорация даражасида бизнес-
танловининг учта идеал турини таклиф қилишади: 
1. Ўсиш танлови 
2. Даромад танлови 
3. Урта меъёрдаги танлов (фойда ва ўсиш) 
Корхоналар учта «идеал» танловдан бирига етишиш учун харакат 
қилишлари керак. Максадлар. масалалар ва талаб килинаётган ресурслар хар 
бири учун турлича бўлади ва бу келажакда турли туман сценарийнинг 
ривожланишига олиб келади.
Ўсиш танловига хаёт даврининг эрта босқичларида турган кўпгина 
бизнес турлари киради. Бундай бизнес турларига зафар кутиш илинжида ва 



90 
катта микдордаги фойда олиш максадида келажакда катта сармоялар 
киритилади. Бу эса накд пул билан боглик киска муддатли муаммоларига 
олиб келиши мумкин.
Фойда танлови, одатда, шундай бизнес турларидан ташкил топадики, 
уларнинг бозори ривожланишнинг юқори босқичида туради. Бу бизнес 
турлари катта фойда массасини келтириб чиқаради ва уни кайта сармоялашга 
сарфланмаса, сотиш хажми камайиши вактида муаммолар пайдо булиши 
мумкин.
Корхонанинг уртамеъёрдаги танловида «ёш» ва «туйинган» 
бозорлардан ташкил топувчи бизнес турларининг пропорционал микдори 
сакланади.

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling