Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Омиллар билан таъминланганлик


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

1. Омиллар билан таъминланганлик. Ишлаб чиқариш омиллари 
назарияси бўйича товар айланишининг оқими ишлаб чиқаришнинг меҳнат, 
ер, табиий ресурслар, сармоя, инфратузилма каби омилларини белгилаб 
беради. Мамлакатда ишлаб чиқариш омилларининг мавжудлиги миллий 
иқтисодиётни ривожлантириш учун ҳал қилувчи роль ўйнамайди. Ишлаб 
чиқариш омилларини шакллантириш ва янгилашнинг тезлиги ва 
самарадорлиги ҳамда иқтисодиётнинг маълум тармоқларида қўллаш
муҳимдир. ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида кишилар билан табиат 
ўртасидаги боғланишни амалга оширувчи шахсий ва техник-буюмлашган 
элементлар тизимидан иборат.
Меҳнат, материал, билим, пул, инфратузилма ресурслари билан 
таъминланиш мамлакатнинг рақобатдошлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бу 
ресурсларнинг баъзилари олдиндан мавжуд бўлса, айримлари яратилади ва 
ривожлантирилади. 
 2. 
Талаб 
параметрлари. 
Мамлакатда 
ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулотларга ички ва ташқи бозорлардаги талабнинг ҳажми, таркиби ва 
уларнинг ўзгариши миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигига бевосита 
таъсир кўрсатади. Бу маҳсулотларга талаб ҳажмининг ошиши миллий 
иқтисодиётнинг рақобатдошлигини оширади ва аксинча 
3. Ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи тармоқлар. Рақобатдош 
ҳамкор тармоқларнинг мавжудлиги мураккаб маҳсулотларни ишлаб 


75 
чиқаришни йўлга қўйиш, қиммат ресурсларни мамлакат ичидан топиш, 
маҳсулот етказиб берувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, янгиликларни 
жорий қилишга кўмаклашиш имконини беради. Минглаб бутловчи 
қисмларни талаб этувчи автомобилларни ишлаб чиқаришда рақобатбардош 
бўлиш шу қисмларнинг аксариятининг мамлакатда ишлаб чиқарилишини 
йўлга қўймасдан мумкин бўлмаганидек, кимёвий толалар, тугмалар ва 
сифатли бўёқлар ишлаб чиқарувчи корхоналар мамлакатда мавжуд бўлмаса, 
биргина пахта хомашёсининг мўл-кўллиги кўйлак ишлаб чиқаришда 
рақобатдошликни таъминлаш учун етарли бўлмайди.

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling