Тошкент давлат иқтисодиёт университети
-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вильям Петти
6-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ
РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАРИ. 6.1. Инсон капитали ривожланишининг назарий асослари Инсон капитали концепцияси XVII асрда пайдо бўлган, деб ҳисобланади. Уни биринчилардан бўлиб 1676 йилда Вильям Петти 20 урушда қуролларни йўқотишни инсон ҳаётини йўқотиш билан таққослаш асосида қўллади. У Англия учун урушда қатнашган инсон. В. Петти бойлик ва унинг манбалари таркибига ер ва у келтирадиган рента, капитал ва ундан олинадиган фойда (фоиз) билан бир қаторда одамларнинг меҳнати, малакаси ва соғлиғига боғлиқ равишда, у ёки бу турдаги даромад келтиришини кўрсатган. Олимнинг фикрига кўра, инсон капиталининг миқдори ходимнинг бутун умри давомидаги иш ҳақи капиталлашиши билан баҳоланади 21 . Яна бир аср ўтгандан сўнг Адам Смит ва классик иқтисодий назариянинг бошқа вақиллари ҳам инсон капитали концепциясини эътироф этдилар. Адам Смит 1776 йилда ўзининг “Халқлар бойлигининг моҳияти ва сабаблари хусусидаги тадқиқотлар” асарида халқларнинг бойлиги асосан ишчилар сони ва улар кўникмасининг сифати билан белгиланишини кўрсатган. Бундан яна юз йил ўтгандан сўнг Альфред Маршалл ҳам инсон капиталига узоқ муддатли инвестициялар самараси ва бу жараёнда инсоннинг ролини таҳлил этди. Ҳақиқатдан ҳам жаҳоннинг тараққий этган давлатлари иқтисодиёти ўсиши тўғрисидаги статистика маълумотлари ўсишнинг классик омилларига асосланган ҳисоб-китоблардаги кўрсаткичлардан анча юқори эканлигини кўрсатди. Иқтисодиёт ривожланиши ва ўсиши жараёнларини таҳлил этиш 20 Вильям Петти ( William Petty, 1623—1687) — инглиз иқтисодчиси, Англияда классик сиёсий иқтисод асосчиларидан бири. Асосий асари: “Солиқлар ва йиғимлар тўғрисида трактат” (“Treatise of taxes and contributions”,1662).. 21 Петти В. Экономические и статистические работы / Петти В. Том 1. – М.: Соцэкгиз, 1940. - С.156. 78 инсон капиталини замонавий иқтисодиёт ва жамиятни ривожлантирадиган асосий ишлаб чиқариш ва ижтимоий омилга айланганидан далолат берди. Давлат сиёсати ижтимоий соҳанинг ҳам асосий йўналишларини, хусусан, меҳнатнинг рағбатлантирувчи омиллари, меҳнатга ҳақ тўлашни бошқариш тизими, меҳнат самарадорлигини ошириш ва бошқаларни бел- гилайди. Шу боис меҳнат иқтисодиёти масалаларини, унинг назарий жиҳатларини тадқиқ этиш зарурати мавжуддир. У ўтиш иқтисодиёти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатнинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш тоифаси сифатидаги моҳиятини тушунтириб берувчи масалаларни акс эттириши лозим. Фикримизча, бу – инсон капиталини такрор барпо қилиш назарияси, яъни моҳиятан иқтисодий ва ўзининг шакл- шамойилига кўра, ижтимоий назариядир. Инсоний капитални такрор барпо қилишнинг замонавий концепциялари эркин рақобат механизмини идеаллаштиришни тадқиқ қилиш ва маълум маънода А.Маршаллнинг хўжалик юритувчи субъектларни субъектив баҳолашдан, яъни микроиқтисодий даражадаги тадқиқотлардан келиб чиқадиган танлаш эркинлиги концепциясига асосланади. 1 Бу танқиддан сиёсий иқтисодда янги йўналиш пайдо бўлди ва "неоклассик" номини олди. Унинг энг "ҳосилдор" вақиллари – М. Фридмен ("Капитализм и свобода", (1962), "Свобода вмбора", 1979) ва бошқалар. Ж.Мут, Р.Лукас, Т.Саржент ва Н.Уоллес ягона микроиқтисодий асосни макроиқтисодий муаммолар таҳлилига келтиришга, яъни "синтез" назариясини яратишга ҳаракат қилдилар. Мазкур назариянинг марказий бўғини ахборотдан оқилона фойдаланиш ҳисобига ўзгариб турувчи бозор шароитларига тез мослаша оладиган бозор агентларидир. Буни бугун тадбиркорлик деб ҳам атайдилар. Агар ҳар бир тадбиркор бозорнинг ўзгаришига мослаша олса, у холда микродаражада давлат томонидан бошқарилишн зарурати кескин йўқолади ва шу тариқа танлаш эркинлиги таъминланади. Мазкур назариянинг заиф томони шундан иборатки, у бозор агентлари қобилиятларининг ва рационал 1 Маршалл А. Принципн экономической науки. - М.: Прогресс, 1993, Т. 2. С. 310. 79 ахборотдан фойдаланиш имкониятларининг бир хил эмаслигини ҳисобга олмайди. Шу муносабат билан институционал-социологик йўналиш пайдо бўлиб, мустақил йўналиш сифатида жадал ривожланмоқда. Ж.Р.Коммонс, У.К.Митчелл, Ж.К.Гэлбрейт ишларида "институтлар" тушунчасига корпорациялар, касаба уюшмалари, давлат ва шунингдек, иқтисодий назария ва унинг предмети чегараларини кескин оширувчи психологик, ҳуқуқий, ахлоқий, техник ва бошқа ҳодисалар ҳам киритилган. Бу йўналиш XX аср охирида "постиндустриал", "информацион", "сервис" жамият назариялари таъсирида, турли ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг конвергенцияси асосида оммавийлашди. Институционалистларнинг фикрича, тадқиқотнинг бош объекти ҳар томонлама камол топган шахс бўлиши керак. Уни тушуниш, жамият ривожланиши тенденциясини баҳолаш фақат кенг илм-фан бўйича таҳлил асосида амалга оширилиши мумкин, бундай таҳлил (иқтисодиётдан ташқари) ижтимоий психология, социология, ҳуқуқ, сиёсатшунослик ва бошқа ижтимоий фанларни ўз ичига олиши лозим. XX асрнинг 60-йиллари ўртасида Г.Беккер инсон хулқ-атворига шу иқтисодий ёндашган ҳолда "инсоний капитал" назарияси аппаратини яратди. Иқтисодий ёндашув деганда индивидларнинг оқилона, энг мақбул хатти- ҳаракати тамойили назарда тутилади. Бундай ёндашув негизида оқилона умидлар гипотезаси ётади, унга кўра, инсон қарорлар қабул қилишда иқтисодий мақсадга мувофиқлик тамойилидан келиб чиқади, яъни энг кўп фойда, наф келтирадиган қарорларни қабул қилади. Г.Беккерга асосан, "инсоний капитал" – бу туғма қобилиятлар ва орттирилган билимлар, кўникмалар ва асослар йиғиндиси бўлиб, улардан мақсадли фойдаланиш даромаднинг ошишига олиб келади (индивид, корхона ёки жамият даражасида). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling