Тошкент давлат иқтисодиёт университети


 Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

6.2. Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишда 
инсон тараққиёти концепциясининг роли 
Жамиятнинг ривожланиш стратегияси – бу бош мақсад ва 
устуворликларни ҳамда сиёсий ислоҳотлар, иқтисодий ва ижтимоий 
дастурларни амалга оширишнинг изчиллиги, бирин-кетинлигини аниқ 
белгилашдир. Яққол ифодаланган стратегиясиз барқарор ижтимоий 
тараққиёт, ҳокимиятнинг турли тармоқлари ва даражаларида хатти-
ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ресурслар ва кучларнинг оптимал 
тақсимланишига эришиш мумкин эмас. Бу мақсад тўла-тўкис ҳолда БМТ 
томонидан илгари сурилган Инсон тараққиёти концепцияси (ИТК) билан 
уйғунлашгандир.
ИТКни англаш жараёнида туғиладиган биринчи савол табиийки, “инсон 
тараққиёти” деганда нима тушунилади? БМТнинг Тараққиёт дастури 
(БМТТД) томонидан тайёрланган 2010 йил Инсон тараққиёти ҳақидаги 
маърузада унга қуйидагича таъриф берилади:
“Инсон тараққиёти ўз моҳиятига кўра инсон эркинликлари қаторига 
одамларнинг узоқ, соғлом ва ижодкор ҳаётга бўлган ҳуқуқларини ҳамда 
бошқа, уларнинг фикри бўйича қадрлашга арзигулик мақсадларга эришиш; 
бизнинг муштарак сайёрамизда адолат ва ривожланишнинг барқарорлигини 
таъминлашда фаол иштирок этишни киритишдан иборат. Одамлар – 
алоҳидами ёки гуруҳларми – бир вақтда инсон ривожланишининг ҳам сайи- 
мақсади, ҳам ҳаракатлантирувчи кучидирлар.”
22
.
Бу таърифни тушуниб етиш қуйидаги хулосани чиқаришга имкон 
беради: инсон тараққиёти – комплекс характерга эга бўлиб, ўз ичига 
инсоннинг ҳам моддий, ҳам маънавий эҳтиёжларини қондиришни, унинг 
соғлиққа, таълим олишга, ўзини ифода қилиш эркинлигига, бугунги ва 
келгуси авлодлар хавфсизлигига бўлган ҳуқуқларини таъминлашни қамраб 
олади.
22
Доклад о развитии человека 2010 – Реальное богатство народов: пути к развитию человека. – 
ПРООН, 2010. – С. 22. 


81 
Инсон тараққиёти концепцияси қачон ва қай тарзда вужудга келган? 
Узоқ вақт давомида дунёда иқтисодий ривожланиш концепцияси якка 
ҳукмрон бўлиб келган. Қисқача айтганда, ушбу концепциянинг моҳияти 
ниҳоятда содда ва тушунарли: иқтисодиёт ва меҳнат самарадорлигининг 
ўсиш суръати юқори бўлган, ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ва аҳоли жон 
бошига ўртача даромади юқори бўлган мамлакат фаровон ҳисобланади. 
Турли сиёсий, иқтисодий тизимларга эга давлатлар айнан иқтисодий 
ривожланиш суръатларига кўра ўзаро рақобатлашар эдилар. Бу концепция 
содда ва тушунарли бўлгани туфайли ҳамон одамлар тафаккурига ўз 
таъсирини ўтказиб келмоқда.
Аммо XXI аср бўсағасида иқтисодий ўсишнинг ўзи асосий мақсад 
эмаслиги аён бўлиб қолди. Жамиятнинг даромадлари фақат восита холос: 
улар кам таъминланган аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш 
дастурларига ҳам, қуролланишга ҳам, маорифни ривожлантиришга ҳам, 
дабдабали, аммо халқ фаровонлигига таъсир кўрсатмайдиган лойиҳаларни 
амалга оширишга ҳам сарфланиши мумкин. Шу сабабли турли 
мамлакатлардаги турмуш сифати ҳар доим ҳам ўртача даромад даражасига 
мос келавермайди.
Бундан ташқари, ЯИМ нотекис тақсимланиши мумкин. Зеро, 
ҳукуматларнинг ижтимоий сиёсати фаол, кучли ёки суст, лоқайд бўлиши 
мумкин. Демак, ЯИМ даражаси ҳам, ўсиш суръати ҳам тараққиёт ва 
муваффақиятнинг асосий мезони бўла олмайди. Бу ҳақиқатни англаш янгича 
ёндашувни – Инсон тараққиёти концепциясини шакллантириш имконини 
берди.
Ушбу концепцияни вужудга келишига ҳинд иқтисодчиси, 1998 йил 
Нобель мукофоти лауреати Амартья Кумар Сеннинг илмий асарлари ва 
покистонлик машҳур иқтисодчи Маҳбуб ул-Ҳақнинг фаолияти катта ҳисса 
бўлиб қўшилди. Маҳбуб ул-Ҳақ БМТТД томонидан 1990 йилда тайёрланган 
биринчи “Инсон тараққиёти тўғрисида”ги маърузанинг ташаббускори ва 
муаллифларидан бири бўлди. Шундан буён ушбу нашр ҳар йили чоп 


82 
этилади.
23
Шунингдек, дунёнинг деярли барча давлатлари ҳар йили ИТКга 
асосланган ўз Миллий маърузаларини тайёрлайди. 
1995 йилдан буён Ўзбекистонда Инсон тараққиёти тўғрисида тўққизта 
маъруза эълон қилинган бўлиб, улар ижтимоий сиёсат, иқтисодий ўсиш, 
ислоҳотларни ўтказишда давлатнинг роли, кичиқ ва ўрта бизнесни 
ривожлантириш, давлат бошқарувини марказлаштиришни чеклаш, соғлиқни 
сақлаш, таълим тизимига бағишланган.
24
Инсон тараққиёти ҳақидаги маъруза фақатгина қизиқарли статистик 
маълумотларни қамраб олган оммабоп материал эмас. Бу, энг аввало, инсон 
тараққиёти борасидаги мамлакат стратегияси амалга оширилиши жараёнини 
акс эттиради, сиёсат устуворликларини ифодалайди ва келгуси ҳаракат 
дастурини белгилаб беради.
25
1 Ушбу нашрлар билан рус тилида www.undp.org сайти орқали 
танишиш мумкин. 2 Measuring human development. New York. 2007. - P. 2. 3 
Ушбу ҳужжатлар билан ўзбек ва рус тилларида www.undp.uz веб-сайти 
орқали танишиш мумкин. 4 Инсон тараққиёти бўйича БМТТД маърузалари 
билан VII бобда батафсил танишиш мумкин. 8 Шундай қилиб, йигирма 
йилдан кам муддатда Инсон тараққиёти концепцияси ижтимоий жараённинг 
умум тан олинган парадигмасига айланди. Бошқача айтганда, у нафақат 
назарий қурилма, балки жамият ривожланишнинг комплекс моделидир. 
Инсон тарққиёти нуқтаи назаридан ютуқлар бугун барча жойларда мамлакат 
фаровонлиги ва у танлаган йўлнинг тўғрилигини тасдиқловчи бош мезон 
сифатида тан олинади. 2000 йилнинг сентябрь ойида БМТнинг Минг йиллик 
Саммити бўлиб ўтди ва унда БМТнинг Минг йиллик Декларацияси, яъни 
халқаро ҳамжамиятнинг инсон тараққиёти ва инсон хавфсизлигини 
таъминлаш борасидаги ҳаракат дастури бир овоздан қабул қилинди. Бу 
ҳужжатга биноан Минг йиллик ривожланиш мақсадлари, яъни 192 давлат ва 
23
Ушбу нашрлар билан рус тилида www.undp.org сайти орқали танишиш мумкин. 
24
Ушбу ҳужжатлар билан ўзбек ва рус тилларида www.undp.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин. 
25
Инсон тараққиёти бўйича БМТТД маърузалари билан VII бобда батафсил танишиш мумкин. 


83 
23 халқаро ташкилотлар томонидан 2015 йилга келиб қашшоқликни 
бартараф қилиш, одамларнинг билим даражасини кўтариш, атроф-муҳитни 
ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигини таъминлаш
касалликларга қарши курашиш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш 
борасида эришиш керак бўлган вазифаларга оид мажбуриятлар белгиланди. 
МРМга эришиш билан боғлиқ ҳолатлар 8 та мақсад, 21 та вазифа ва 60 
кўрсаткичларга асосланган ҳолда баҳоланади . (1-расм) 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling