85
тараққиётининг янги сифати ва аҳоли фаровонлиги тубдан ортганлигидан
далолат берувчи аниқ маълумотлар орқали кўрсатилди. Хусусан,
оналар
ўлими даражаси икки баравардан кўпроқ, болалар ўлими эса уч баравар
камайди. 20 йил мобайнида ўртача умр кўриш 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг
умр кўриши эса 75 ёшгача ошди.
26
Шу билан бирга, барча даражадаги давлат ҳокимият
органларининг
инсон тараққиёти борасида белгиланган марраларга сўзсиз эришишни
таъминлаш бўйича фаолиятини янада жадаллаштиришга қаратилган ишлар
давом этмоқда. 2011 йилнинг январь ойида Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси “БМТ Минг йиллик мақсадларини Ўзбекистонда амалга
ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” махсус қарор қабул
қилди. Унда Ўзбекистонда БМТ Минг йиллик ривожланиш мақсадларига
мувофиқ аҳоли турмуш даражаси ва сифатини изчиллик билан кўтариш учун
зарур бўлган қўшимча чораларни амалга ошириш мақсадида вазирликлар,
идоралар, ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий органларининг мамлакатда
инсон салоҳиятини муттасил ривожланишини таъминлашга қаратилган
комплекс ҳаракат дастури белгиланган
27
.
ИТКга кўра, жамият ривожланиши марказида фақатгина
оддий
иқтисодий кўрсаткичлар эмас, балки аввало инсон туриши керак.
Тараққиётнинг пировард мақсади ва унинг самарасининг бош мезони –
одамларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг табиий,
жамиятда
умум эътироф этилган қадриятларга мос келадиган маънавий ва моддий
эҳтиёжларини сифатлироқ қондириш, янада юқори турмуш даражасига
эришиш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: