Тошкент давлат иқтисодиёт университети


босқичида (1992 йилнинг бошида)


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

босқичида (1992 йилнинг бошида) кенг доирадаги ишлаб чиқариш-техника 
воситаси бўлган маҳсулотлар, айрим турдаги халқ истеъмоли моллари
бажарилган ишлар ва хизматларнинг эркин нархлари ва тарифларига ўтилди. 
Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат 


100 
товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди, айрим турдаги 
хизматларнинг энг юқори тарифлари жорий қилинди. 
Нархларни эркинлаштиришнинг кейинги босқичида (1993 йил) 
келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тортибга солиш 
тўхтатилди. Қатъий белгиланган ва давлат томонидан тартибга солиб 
туриладиган 
нархларда 
сотиладиган 
товарлар 
ва 
кўрсатиладиган 
хизматларнинг сони анча қисқарди. 
Нархларни эркинлаштиришнинг навбатдаги босқичида (1994 йил) 
халқ истеъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин қўйиб 
юборилди, транспорт ва коммунал хизматларнинг тарифлари оширилди. 
Шундай қилиб, республикада иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг биринчи 
босқичи нархларни босқичма-босқич (уч босқичда) тўлиқ эркинлаштириш 
билан тугади. Нархларни эркинлаштириш аҳолини ишончли иқтисодий ва 
ижтимоий ҳимоялаш тадбирлари билан бирга олиб борилди. Давлат 
томонидан турли компенсациялар мақсадидаги жамғармалар тўзилди, иш 
ҳақи, пенсия ва стипендияларнинг энг кам миқдори мунтазам суратда 
ошириб борилди, болалар учун нафақалар жорий этилди. Аҳолининг муҳтож 
қисмига ёрдам кўрсатилди, имтиёзли солиқ ставкалари жорий этилди. 
Айнан самарали ва оқилона нарх сиёсати воситасида мамлакатимизда 
бирламчи эҳтиёжга эга бўлган товарларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу 
эса, биринчидан, аҳолининг мазкур товарларга бўлган эҳтиёжларини миллий 
ишлаб чиқариш томонидан тўла ва сифатли таъминлаш имконини берди. 
Иккинчидан эса, озиқ-овқат ва бошқа стратегик аҳамиятга эга бўлган 
товарларнинг ўзимизда етарли ҳажмда ишлаб чиқариш имкониятининг қўлга 
киритилиши, республикамизнинг бошқа мамлакатлардан қарамлигини 
бартараф этиб, иқтисодий хавфсизликни таъминлади.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида миллий иқтисодиёт 
рақобатбардошлиги ҳамда барқарорлигини оширишда нархнинг аҳамияти 
ошиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистонда қатъий тежамкорлик тизимини 


101 
рағбатлантириш орқали корхоналарнинг рақобатдошлигини ошириш кўп 
жиҳатдан маҳсулотлар таннархини пасайтиришга боғлиқдир.
Давлат 
томонидан 
белгиланган 
қоидаларга 
асосан, 
нархлар 
маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ва ялпи даромадни ҳисобга олган 
ҳолда шаклланади. Бир қатор бозорларда рақобатнинг етарли даражада 
эмаслиги, айниқса, саноат-техник аҳамиятдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш 
соҳаларида, монополист, одатда, барча харажатларни таннарх таркибига
солиқ ва тўловларни эса давр харажатларига (электроэнергия, металлар, 
пахта толаси ва ҳ.к.) киритади. Агар нархлар рақобат ривожланган 
бозорларда шаклланса, у ҳолда нархлар талаб ва таклиф асосида юзага 
келади. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling