Тошкент давлат иқтисодиёт университети


  Нрах шалкланишининг макро ва микроиқтисодий


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

7.3. 
Нрах шалкланишининг макро ва микроиқтисодий 
шарт-шароитлари 
Бозор иқтисодиётининг муҳим талабларидан бири ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотга эркин нарх шаклланишидир. Бозор шароитида корхона талаб ва 
таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил нарх белгилаш имконига эга 
бўлади. Шу билан бирга, кейинги йилларда нархлар ишлаб чиқариш 
харажатларини ҳам ўз ичига олиши зарурлиги тобора кўпроқ тушунилмоқда. 
Бундай тенденция ўтиш иқтисодиётили мамлакатларда ҳам, ривожланган 
бозор иқтисодиётли давлатларда ҳам кузатилмоқда. 
Ўзбекистон 
иқтисодиётининг 
аксарият 
тармоқларида 
нархни 
шакллантириш асосан бозор тамойиллари асосида амалга оширилмоқда. 
Иқтисодий назария нуқтаи назаридан, сотувчи томонидан муайян 
даражада рентабелликка эришишни кўзда тутувчи нарх даражасини 
асосланган тарзда шакллантириш сотув ҳажмлари ва битта бирлик буюмни 
ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар ўртасидаги бевосита алоқани 
тушуниб етишни тақозо этади. Маҳсулот нархи уни ишлаб чиқаришга кетган 
тўлиқ харажатлар (таннархи)дан юқори бўлиши керак. Деярли ҳар қандай 
товарнинг таннархига ҳисобга олиниши керак бўлган ўзгарувчан ва доимий 


102 
харажатлар киради. 
Шундай қилиб, микродаражада амал қилувчи нарх белгилаш механизми 
рақобат курашининг самарали воситасидир. Ишлаб чиқариш чиқимлари 
динамикасини тушуниб етиш чекланган сондаги истеъмолчилар учун 
товарлар ишлаб чиқарадиган корхоналар учун аҳамиятли бўлиб, улар сифат 
даражаси ва хизмат кўрсатишга турлича талаб қўйишлари билан ажралиб 
туради. Ишлаб чиқариш чиқимларини ўрганиш асосида ҳар бир корхона 
микродаражада тегишли нарх стратегиясини амалга оширишга интилади. 
Нарх белгилаш ва рақобатбардошлик ўртасидаги боғлиқликни назарий 
жиҳатдан кўриб чиқиб, ўтиш иқтисодиёти шароитида юзага келадиган 
хусусиятларни таҳлил қилиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Маълумки, 
маъмурий-буйруқбозликдан бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ишлаб 
чиқариш секторининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи алоҳида 
элементлар сақланиб қолади. Ўтиш иқтисодиётининг илк босқичида саноат 
корхоналарининг юқори даражада ихтисослашуви ва кооперацияланиши 
кўпинча бозорларнинг монополлашувига олиб келади. Табиий монополиялар 
ва монополист-корхоналар аксарият ҳолларда харажатларни қоплаш 
муаммосини ўз маҳсулоти (хизматлари) нархи ва тарифларини ошириш йўли 
билан ҳал қилишга уринади. Бозорнинг монополлашуви даражаси қанчалик 
юқори бўлса, харажатлар ва нархларни ошириш ҳолатлари ҳам шунчалик 
кўпдир. Хом ашё тармоқлари корхоналари (ТЭК, пахта тозалаш, метал-
лургия ва ҳоказо) учун, айниқса, қулай вазият юзага келади. Уларнинг 
маҳсулоти, одатда, ҳар қандай нархларда ҳам ўз харидорини топади. 
Технологик занжирнинг ҳар қайси кейинги бўғинида сотиш муаммоси тобора 
кучайиб бораверади. Охирги маҳсулот (ишлаб чиқариш ускуналари, 
технологиялар, халқ истеъмоли товарлари) ишлаб чиқарувчилар айниқса, 
мураккаб аҳволда қолади. Мазкур маҳсулотнинг юқори нархлари уни сотиш 
имкониятларини сезиларли пасайтиради. Бундан ташқари, бундай 
товарларни ишлаб чиқарувчилар импорт қилинаётган товарлар билан доим 
ҳам 
рақобатлаша 
олмайдилар. 
Сифатни 
ошириш 
учун 
бозор 


103 
коньюнктурасини 
ўрганиш 
учун 
сарф-харажатларни 
оширишни, 
маҳсулотнинг истеъмол кўрсаткичларини яхшилашни талаб қилади. Шунинг 
учун, товар ишлаб чиқарувчи асосан нарх бўйича рақобатни енгишга кўпроқ 
ҳаракат қилади. 
Рақобат курашининг икки усули фарқланади: нарх воситасидаги рақобат 
ва нархсиз рақобат. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling