Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-МАВЗУ. РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ОШИРИШДА НАРХ


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

7-МАВЗУ. РАҚОБАТБАРДОШЛИКНИ ОШИРИШДА НАРХ 
СИЁСАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА НАРХ ШАКЛЛАНИШИНИНГ 
БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ. 
7.1. Рақобатнинг турли кўринишлари шароитида 
рақобатбардошликни оширишда нарх омилидан фойдаланиш 
Глобаллашув иқтисодиётнинг ривожланиши учун ҳам ижобий, ҳам 
салбий аҳамиятга эга. Агар мамлакатда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чи-
қариш учун шароитлар мавжуд бўлса, бу ҳолатда мамлакат учун 
глобаллашув жараёни фойдали ҳисобланади. Агар маҳаллий корхоналар 
қўшимча (устама) қийматнинг юқори 
улушига 
эга 
юқори 
технологик 
маҳсулотлар ишлаб чиқарса, вазият, 
айниқса, ижобий таъсир кўрсатади. Бунда 
ишчиларнинг бандлиги ортади, бюджет 
даромади кўпаяди, хом ашёдан оқилона 
фойдаланилади. Агар иқтисодиётда узоқ 
вақт давомида ишлаб чиқаришнинг хом ашёга йўналтирилганлиги бартараф 
этилмаса, демак, иқтисодиётни тартибга солиш механизмлари кам самарали 
ҳисобланади. Бундай ҳолатда жамият чекланган ресурсларни оддий тарзда 
сарфлаб, 
келгуси 
ривожланиш 
тўғрисида 
қайғурмайди. 
Ишлаб 
чиқариладиган товарлар сифатини ошириш – жамиятнинг энг муҳим 
вазифасидир. Маҳсулот сифатини ошириш кўплаб омилларга боғлиқ. 
Биринчидан, юқори сифатли маҳсулот тайёрлаш учун юқори малакали ишчи 
кучлари зарур бўлади. Иккинчидан, корхона яхши, замонавий жиҳозларга эга 
бўлиши керак. Учинчидан, рақобатбардош маҳсулотларнинг маълум 
миқдорига эга савдо бозорларига кира олиш учун етарли даражада тажрибага 
эга бўлиш керак.
Нархнинг шаклланишига бозорнинг ҳолати бевосита таъсир кўрсатади, 
чунки нархнинг шаклланишида бозордаги талаб ва таклиф нисбати асосий 
омиллардан бири ҳисобланади. Шунга кўра, талаб ва таклиф миқдорига 


92 
таъсир кўрсата олиш имкониятига кўра бозордаги рақобатнинг турли 
кўринишлари фарқланади. Мукаммал рақобат шароитида ишлаб чиқарувчи 
(ёки сотувчи) ҳамда истеъмолчи (ёки харидор)ларнинг сони жуда кўп бўлиб, 
уларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартириш орқали нарх шаклланишига 
таъсири умуман сезилмайди. Номукаммал рақобат шароитида эса ишлаб 
чиқарувчилар (сотувчилар) ёки истеъмолчилар (харидорлар)дан бирининг 
сони чекланган бўлиши уларнинг бозордаги ишлаб чиқариш ҳажмига ва, 
пировардида, бозордаги нархнинг шаклланишига сунъий таъсир кўрсатиш 
имконини беради. Бундай рақобат турли даражаларидаги нархларнинг 
шаклланиш хусусиятлари бир-биридан фарқ қилади. 
Шу сабабли, биз қуйида мукаммал рақобат, соф монополия, олигополия 
ва монопсония шароитида нархларнинг шаклланиш хусусиятларини кўриб 
чиқамиз.

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling