Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Жаҳон банки экспертлари фикрича, билимларга асосланган


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

 
3-расм. Жаҳон банки экспертлари фикрича, билимларга асосланган 
иқтисодиётнинг таркибий қисмлари 
Билимга 
асосланган 
иқтисодиёт 
“моддий 
иқтисодиёт”дан 
“интеллектуал иқтисодиёт”га ўтишни назарда тутади. Бунинг моҳияти 
шундан иборатки, билимлар ва махсус ноёб кўникмалар барқарор иқтисодий 
ўсишнинг асосий манбаи ва ҳал қилувчи омилига айланади. Буюк 
Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр: “Билимга асосланган иқтисодиёт 
– амалда бутун иқтисодиётдир. “Янги иқтисодиёт” деган нарсанинг ўзи йўқ, 
гап шундаки, бутун иқтисодиёт ахборот технологиялари асосида ўзгаради – 
бу иқтисодий инқилобдир”
29
деб кўрсатган. 
28
БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси // http: // www.undp.uz. 
29
Buckman R.H. Building a Knowledje – Driven Organization. – McGraw – Hill, 2004.-Р.132.
Билимларга асосланган иқтисодиёт 
Таълим 
Инновацион 
инфратузилма 
Институционал тартиб 
Билимларни яратиш, 
тақсимлаш ва улардан 
фойдаланишга қодир 
бўлган билимли ва 
касбий тайёргарликка 
эга аҳолининг 
мавжудлиги 
Ахборот алмашиш, 
тарқатиш ва қайта 
ишлашни 
таъминлайдиган 
ресурслар (оммавий 
ахборот воситалари, 
Интернет ва бошқалар) 
Билимлар эркин 
ҳаракатланиши, 
ахборот-
коммуникация 
технологияларини 
жорий қилиш ва 
тадбиркорликни 
ривожлантиришга 
кўмаклашадиган 
умумиқтисодий муҳит 


90 
Академик 
В.Л. 
Макаровнинг 
фикрича, 
“Билимга 
асосланган 
иқтисодиётда, бир томондан, олимлар томонидан қанчалик кўп билим 
яратилса, иккинчи томондан, одамлар бу билимларни қанчалик кўп истеъмол 
қилсалар, шунчалик кўп маҳсулот ҳажми ортади.... Яъни билимларни 
пировард истеъмолчиларга етказадиган олимларнинг ҳам, уни истеъмол 
қиладиган одамларнинг ҳам иши муҳимдир”
30

Билимга асосланган иқтисодиёт инфратузилмасига иқтисодий ўсишни 
таъминлайдиган қуйидаги омиллар киради: 
• юксак турмуш сифатини амалга оширадиган самарали давлат 
институтлари; 
• юқори сифатли таълим; 
•самарали илм-фан; 
• самарали илмий-техникавий венчур бизнеси; 
• юқори сифатли инсон капитали; 
• билимлар ва юқори технологияларнинг яратилиши; 
• ахборот жамияти ёки билимлар жамияти. 
Ҳозирги вақтда фақат АҚШ ҳамда Европа Иттифоқига аъзо айрим 
давлатларининг иқтисодиётини билимларига асосланган иқтисодиёт деб 
аташ мумкин. Жаҳоннинг ушбу тараққий этган давлатлари олимлар 
ғояларини товарлар ва маҳсулотларга тез ва самарали айлантириш учун энг 
мақбул шарт-шароитларни яратдилар. Бевосита илмий тадқиқотлар, инсон 
капиталига инвестициялрнинг ортиши ва бунинг натижасида энг янги 
технологияларнинг ўзлаштирилиши жаҳоннинг етакчи мамлакатларига 
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш имкониятини 
бермоқда. 
 
30
Макаров В.Л. Экономика знаний: уроки для России // Вестник Российской академии науки, 2003, 
№5.- С.73. 


91 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling