Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Экологик  барқарорликни таъминлаш


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

7.Экологик 
барқарорликни таъминлаш
Барқарор ривожланиш принципларини давлат 
сиёсати доирасига ва мамлакатда қабул қилинган 
дастурларига киритиш ҳамда нобуд бўлган атроф муҳит 
захираларини тиклаш
2015 йилга қадар яхшиланган сув манбаларидан ва 
санитария ҳизматларидан баҳраманд бўладиган шаҳар ва 
қишлоқ аҳолисининг улушини кўпайтириш
8.Ривожланиш 
мақсадларида 
глобал 
ҳамкорликни кучайтириш
Дастлабки ва жорий вазифалар
Минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, 
савдони, шу жумладан, минтақавий ва чегаралараро 
савдо ҳамда транспорт алоқаларини кенгайтириш, 
тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш 
ҳамда сув ва энергетика захираларидан фойдаланишни 
оқилона йўлга қўйиш бўйича саъй-ҳаракатларни 
бирлаштириш 
йўли 
билан 
минтақадаги 
қўшни 
мамлакатлар ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликни 
таъминлаш
2- расм. Ўзбекистонда Миллий Минг йиллик ривожланиш 
мақсадлари ва миллий вазифалар. 
Ўзбекистондаги инсон тараққиётига бўлган устувор эътибор, мамлакат 


85 
тараққиётининг янги сифати ва аҳоли фаровонлиги тубдан ортганлигидан 
далолат берувчи аниқ маълумотлар орқали кўрсатилди. Хусусан, оналар 
ўлими даражаси икки баравардан кўпроқ, болалар ўлими эса уч баравар 
камайди. 20 йил мобайнида ўртача умр кўриш 67 ёшдан 73 ёшга, аёлларнинг 
умр кўриши эса 75 ёшгача ошди.
26
Шу билан бирга, барча даражадаги давлат ҳокимият органларининг 
инсон тараққиёти борасида белгиланган марраларга сўзсиз эришишни 
таъминлаш бўйича фаолиятини янада жадаллаштиришга қаратилган ишлар 
давом этмоқда. 2011 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси “БМТ Минг йиллик мақсадларини Ўзбекистонда амалга 
ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” махсус қарор қабул 
қилди. Унда Ўзбекистонда БМТ Минг йиллик ривожланиш мақсадларига 
мувофиқ аҳоли турмуш даражаси ва сифатини изчиллик билан кўтариш учун 
зарур бўлган қўшимча чораларни амалга ошириш мақсадида вазирликлар, 
идоралар, ҳокимиятнинг марказий ва маҳаллий органларининг мамлакатда 
инсон салоҳиятини муттасил ривожланишини таъминлашга қаратилган 
комплекс ҳаракат дастури белгиланган
27

ИТКга кўра, жамият ривожланиши марказида фақатгина оддий 
иқтисодий кўрсаткичлар эмас, балки аввало инсон туриши керак. 
Тараққиётнинг пировард мақсади ва унинг самарасининг бош мезони – 
одамларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг табиий, жамиятда 
умум эътироф этилган қадриятларга мос келадиган маънавий ва моддий 
эҳтиёжларини сифатлироқ қондириш, янада юқори турмуш даражасига 
эришиш демакдир. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling