Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Турдош ва қўллаб-қувватловчи тармоқлар детерминанти қуйидаги
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Фирмалар стратегияси таркиби ва рақобатчилик муҳити.
Турдош ва қўллаб-қувватловчи тармоқлар детерминанти қуйидаги
кўрсаткичлар орқали ифодаланади: • Мамлакат сиёсий ва ҳуқуқий тизимининг барқарорлиги; • Инсонни ривожлантиришга (таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий эҳтиёжларга) катта қўйилмалар; • Аҳоли ҳаёт кечиришининг узоқлиги; • Ишчи кучи ресурсларининг рақобатбардошлиги; • Мамлакат аҳолиси таълим даражасининг юқорилиги. 4. Фирмалар стратегияси таркиби ва рақобатчилик муҳити. Фирмани бошқаришда рақобатнинг хусусиятлари эътиборга олинади. Бунда турлича стратегия ва мақсадлар ишлаб чиқилади. Ички бозорда кескин рақобатнинг мавжудлиги фирмаларни ўз фаолиятини такомиллаштиришга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ташқи бозорларга чиқишга ундайди. Кучли ички рақобат муҳитида тобланган фирмалар ташқи бозорларда ҳам осонроқ муваффақиятга эришади. М. Портер концепциясига асосланган замонавий модель мамлакатнинг умумий хусусиятга эга бўлган ва унда ишлаб чиқарувчилар рақобатлашадиган рақобат муҳитини шакллантирувчи 4 та хусусиятдан иборат. Ушбу муҳит рақобат устунликларини шакллантиришга кўмаклашиши ҳам ёки унга тўсқинлик қилиши ҳам мумкин. 76 “Шу сабабли ҳукуматнинг мамлакат ичида эркин рақобат муҳитини яратиш, монополлашувга қарши курашиш каби чора-тадбирлари муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тўрт унсурга ҳукуматнинг фаолияти ва тасодифий ҳолатлар таъсир кўрсатади. Тасодифлар жумласига мамлакатни ривожлантиришнинг умумий шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлмаган, юзага келишига фирма ҳам, давлат ҳам таъсир кўрсата олмайдиган ҳодисалар киради. Уларга ихтирочилик, йирик технологик ютуқлар, ресурслар нархининг кескин кўтарилиши, жаҳон молиявий бозорлари коньюктураси ва алмашинув курсларининг, ташқи талабнинг кескин ўзгариши, чет эл ҳукуматларининг сиёсий қарорлари, урушлар ва табиий офатларни киритиш мумкин” 19 . Ҳукумат миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ҳар тўрт унсурга таъсир кўрсатиш орқали шакллантиради ва ўзгартиради. Демак, миллий иқтисодиётнинг рақобатдошлик даражаси унинг табиий ресурс салоҳияти, меҳнат ресурсларининг сони ва сифати (малака даражаси), ишлаб чиқаришнинг техник-технологик модернизациялашганлик даражаси, иқтисодиёт таркибий тузилишнинг такомиллашуви ва диверсификациялашуви, бизнес юритиш учун яратилган шарт- шароитларнинг қулайлиги, мамлакат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бўлган талаб ҳажми, ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдирувчи тармоқлар фирмалар стратегияси, таркиби ва рақобатчилик муҳити, омиллар билан таъминланганлик, талаб параметрлари давлатнинг иқтисодий ривожланиш ҳамда ислоҳотлар стратегияси қай даражада илмий асослангани ва ўзгаришлар жараёнларини ҳисобга олгани ҳамда бошқа бир қанча омилларга боғлиқ, деб хулоса қилиш мумкин. 19 Ўзбекистон иқтисодиѐтининг рақобатбардошлигини ошириш муаммолари: назария ва амалиѐт / Муаллифлар жамоаси: Р.О. Алимов, А.Ф. Расулев, А.М. Қодиров ва бошқалар // С.С. Ғуломов таҳрири остида. –Т.: Konsauditinform-Nashr, 2006. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling