Тошкент давлат иқтисодиёт университети


  Товар рақобатбардошлигини баҳолаш босқичлари


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

5.2. 
Товар рақобатбардошлигини баҳолаш босқичлари  
Харидорнинг харажатлари икки кисмдан ташкил топади, унинг бир 
кисмини харид харажатлари (товар нархи), иккинчи кисмини уни истеъмол 
этиш билан боғлиқ харажатлар ташкил этади. Агар товар техникавий 
жиҳатдан мураккаб буюм бўлса, харидор бу буюмдан фойдаланишда яна 
харажатлар қилишига тўғри келади, айтайлик, ёнилғи, сурков мойлари, 


70 
эҳтиёт қисмлар ва бошқалар сотиб олишига мажбур бўлади. Мабодо товар 
ишлаб чиқариш мақсадларида кўлланиладиган бўлса, унга хизмат 
кўрсатадиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни ўкитишга, суғурта 
қилишга ва бошқаларга маблағ сарфлаш лозим. Аксарият ҳолларда товар 
сотилганидан кейин уни харидорга етказиб бериш, ўрнатиш, текшириш 
зарур.
Товар истеъмоли билан боғлиқ бўлган жами харажатлар "истеъмол 
нархи" деб аталади. Одатда, истеъмол нархи харид нархидан юқори юради. 
Шу сабабли бозорда энг паст нарх кўйилган товар эмас, балки харидорга 
хизмат қилишнинг бутун даври давомида истеъмол нархи энг паст бўлган 
товар энг рақобатбардош ҳисобланади.
Товар рақобатбардошлигини баҳолаш асосан уч босқичдан иборат. 
Булар қуйидагилардан иборат: 
Биринчи босқич — бозорни таҳлил 
этиш ва қиёс тарзида фойдаланиш учун 
энг 
рақобатбардош 
намуна-товарни 
танлаш. 
Намунани 
танлаш 
рақобатбардошликни таҳлил қилишнинг 
энг масъулиятли вазифаларидан бири 
ҳисобланади. Бy босқичда хатоларга йўл 
кўйиш жами иш натижаларини йўкка чиқариши мумкин. Намуна таҳлил 
қилинадиган товар мансуб бўлган товарлар гуруҳидан, шу бозорга хос, кенг 
доирада харидорлар ҳурматини қозонган бўлиши лозим.
Иккинчи босқич – иккала товарда қиёсланадиган томонлар мажмуини 
белгилаш. Шуни таъкидлаш лозимки, бозорга чиқариш мўлжалланаётган 
(лойиҳаланаётган) товар билан бозорда бўлган товарнинг параметрлари 
шунчаки оддий қиёсланадиган бўлса, рақобатчи товарлар харидорлар 
эҳтиёжларини кай даражада кондира олиши ҳамда харидорларнинг 
келажакдаги талабларига кай даражада жавоб бера олиши масаласи 
эътибордан четда колади. Шу сабабли ҳар қандай лойиҳа энг мукаммал 


71 
маънода истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини аниқ-равшан ифодалашдан 
бошланмоғи лозим. Шу асосда ягона параметрик кўрсаткич аниқланади: 
Умуман, рақобатбардошликни тавсифлайдиган параметрлар қуйидаги 
гуруҳларга бўлинади: 
— техникавий (улар "қатъий" деб аталади). Бу гуруҳ ўз навбатида 
буюмни маҳсулотларнинг аниқ тур (синф) га мансублигини белгилайдиган 
тавсифий-мақсадли параметрлар (масалан, двигатели қуввати 60 от кучидан 
90 от кучигача бўлган автомобиллар, пассажир сиғими 55 дан 70 кишигача 
бўлган самолётлар ва ҳоказо каби) ҳамда маҳсулотга хос бўлган техникавий-
конструкторлик ечимларини акс эттирадиган конструкция параметрлари 
(масалан, биоплан ҳамда моноплан самолётлар, енгил ва юк автомобиллари 
каби); 
— норматив тартибдаги параметрлар. Бу параметрлар буюмнинг давлат, 
халқаро, минтака ёки бошқа даражада талаб чегараларни тартибга солиб 
турадиган меъёрлар, стандартлар, қоидаларга мувофик келиш-келмаслигини 
кўрсатади (ушбу параметрнинг шу чегаралардан четлашуви мумкин эмас). Бу 
талабларга жавоб бермайдиган товарлар умуман фойдаланишга берилиши 
мумкин эмас. 
— патент-ҳуқуқий масалалар ҳам меъёрий параметрларга киради. 
Патент софлиги кўрсаткичи маҳсулотнинг экспорт қилиш эҳтимоли бўлган 
мамлакатдаги патентлар таъсирига тушадиган, импортер мамлакатида саноат 
намунаси ва товар белгисининг рўйхатга олинган техник ечимларга бойлиги 
даражасини ифода этади; 
— "юмшоқ" ("ўзгарувчан") техникавий параметрларга эргономик 
(гигиеник, антропометрик, физиологик, психологик ва бошқа) кўрсаткичлар 
киради. Бу параметрлар товарнинг инсон организм хусусиятларига мувофиқ 
келишини, қулайлик, иш сифати, толиқиш тезлиги ва бошқаларни кўрсатади. 
Эстетик параметрлар предметнинг шакли ва мазмуни бирлиги, кўрими 
даражасини акс эттиради, ижобий ёки салбий ҳиссиётларни пайдо этади, бу 


72 
ҳиссиётлар говинда харидорнинг товарни баҳолашида асосий аҳамият касб 
этади. 
— экологик параметрлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича 
талабларнинг бажарилишини акс эттиради. Буларга зарарли аралашмалар 
миқдори, маҳсулотни ишлатиш ёки истеъмол қилиш чогида нурланиш ёки 
зарралар, газ кабиларнинг чиқишини мисол қилиб келтириш мумкин. 
Ҳозирги бозор хилма-хил, жумладан "қатъий" параметрлари ҳам жуда 
ўхшаш бўлган товарлар билан тўлган даврда товарларга ўзига хослик ва 
жозиба берадиган "юмшоқ" параметрларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Чет 
элларда бундай тенденция кенг истеъмол моллари билан бир қаторда ишлаб 
чиқариш мақсадларидаги товарлар бозорларида ҳам кузатилади. 
Учинчи босқич – ташкилий параметрлар етказиб бериш шартлари, 
етказиб беришнинг бутлиги, кафолат муддатлари, шартлари ва бошқалар. 
Товарнинг истеъмол параметрлари мажмуини аниқлаш — унинг 
рақобатбардошлигини таҳлил қилишдаги энг муҳим иш ҳисобланади. 
Шундан кейин бу параметрларнинг иерархияси белгиланади, бунда 
истемолчи учун энг муҳим бўлган томонлар биринчи ўринга кўйилади. 
Ҳар бир параметрнинг "салмоғини" аниклаш корхонада ташкил этилган, 
ишончли бозор ахборотига эга бўлган экспертлар гуруҳига топширилади. 
Улар ишлаб чиқкан нуктаи назарни янада ойдинлаштириш учун бозорни 
татбиқ этишнинг "майдон" усулида қўшимча маълумотлар тўпланади. 
Рақобатбардошлик нуқтаи назаридан энг "салмоқли", етакчи бўлган 
параметрлар биринчи навбатда синчковлик билан татбиқ этилади. Албатта, 
бундай ёндашув иккинчи даражали параметрларни таҳлил этишни истисно 
қилмайди, чунки баъзан товарнинг бозор муваффақиятини таъминлашда 
худди шундай параметрлар ғоят муҳим роль ўйнаши мумкин. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling