Тошкент давлат иқтисодиёт университети


  Рақобатбардошликни тавсифловчи муҳим кўрсаткичлар


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

4.2. 
Рақобатбардошликни тавсифловчи муҳим кўрсаткичлар 
“Жаҳон 
амалиётида 
мутахассислар 
миллий 
иқтисодиётни 
рақобатдошлигини аниқлаш учун 340 дан ортиқ кўрсаткичлар ва 100 дан 
ортиқ усуллардан фойдаланишади. Мамлакатнинг рақобатдошлигини 
аниқлашда қуйидагилар асосий омиллар сифатида хизмат қилади: иқтисодий 
салоҳият ва иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари; саноат ишлаб чиқаришнинг 
самарадорлиги; илмий-техник тараққиётнинг ривожланиш даражаси ва уни 
ўзлаштириш суръатлари; халқаро меҳнат тақсимотида қатнашиш; ички бозор 
ҳажми ва динамикаси; иқтисодиётда давлатнинг роли; молия тизимининг 
эгилувчанлиги; меҳнат ресурслари билан таъминланганлик ва малака 


59 
даражаси; ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳолат; иқтисодиётнинг жаҳон 
бозори конъюнктураси талабига мослашиш даражаси ва қобилияти”
15

Швейцариянинг 
Лозанна 
шаҳрида 
жойлашган 
Менежментни 
ривожлантириш халқаро институти ҳар йили дунёнинг етакчи 47 
мамлакатига рақобатдошлик нуқтаи назаридан баҳо беради. Таҳлиллар 287 
мезон бўйича гуруҳланган 8 та омил бўйича амалга оширилади: миллий 
иқтисодиёт тавсифи – ЯИМ ҳажми, инвестициялар ва жамғармалар ҳажми, 
пировард истеъмол даражаси, аҳоли турмуш даражаси, иқтисодиётнинг амал 
қилиш самарадорлиги даражаси; иқтисодиётнинг байналмилаллашув 
даражаси; сиёсий тизимнинг барқарорлиги; молия тизими; инфратузилма
бошқарувнинг самарадорлиги; фан ва технологияларнинг ривожланиш 
даражаси; меҳнат ресурсларининг тавсифи. Мамлакатлар рақобатдошлигини 
таҳлил этувчи халқаро тадқиқотлардан бири – бу Жаҳон иқтисодий 
форумининг методикаси ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида мамлакатнинг 
иқтисодий ўсишини баҳолашда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш 
динамикасини тавсифловчи муҳим макро ва микроиқтисодий кўрсаткичлар 
асосида рақобатдошликнинг агрегат индекслари ҳисобланади. Ушбу 
методика 30 йилдан буён қўлланилади ва унинг натижалари Жаҳон 
иқтисодий форумининг Глобал рақобатдошлик тўғрисидаги маърузасида чоп 
этилади. 
Минтақалар рақобатбардошлиги назарияси эндигина шаклланаётганлиги 
сабабли унинг мазмуни, тушунчаси бўйича олимлар ўртасида турли 
қарашлар ва таърифлар мавжуд. Фикримизча, минтақа рақобатбардошлиги – 
унинг рақобатбардошлик афзалликларидан самарали фойдаланган ҳолда 
рақобатбардош товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш 
асосида аҳоли турмуш даражасини оширишдан иборат. Минтақалар 
ўртасидаги рақобатбардошлик жараёни мамлакатлар, тармоқлар ва 
корхоналар ўртасидаги аниқ бир кўринишга эга бўлмайди. Ушбу жараён 
етарлича узоқ ва мураккаб бўлиб, минтақаларнинг рақобатбардошлиги, 
15
Портер М. Конкуренция. /Пер. с англ. - М.: Издательский дом "Вильямс", 2002. 


60 
биринчи навбатда инвестицияларни жалб қилган ҳолда ҳар бир ҳудуднинг 
рақобат 
афзалликларидан 
самарали 
фойдаланишга 
қаратилгандир. 
Минтақавий рақобатбардошликни ошириш уларнинг узоқ муддатли 
ривожлантириш стратегиясининг асосини ташкил қилади. 
Халқаро тажриба ва олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, 
минтақанинг рақобатбардошлиги кўп жиҳатдан унинг табиий-иқтисодий 
салоҳиятининг мавжудлиги ва даражаси билан аниқланади. Салоҳиятни 
баҳолашга асосланган ёндашув минтақанинг рақобат афзалликларини аниқ 
кўрсатиб беради. Бунда минтақанинг рақобатбардошлигини шакллантирувчи 
асосий салоҳият турларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Минтақа 
рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатувчи асосий салоҳиятлар 
қуйидагилар ҳисобланади: табиий ресурслар салоҳияти, инсон омили, 
молиявий, экологик ва институционал ўзгаришлар. 
Рақобатбардошлик даражасини оширишнинг дастлабки босқичида 
транспорт-географик жойлашув, агроиқлим шароитлари, ер-сув, минерал-
ҳом ашё ва маҳаллий ресурсларни ўзида жамловчи табиий ресурслар 
салоҳияти асосий ўрин эгаллайди. 
Минтақа рақобатбардошлиги кўп жиҳатдан нисбий афзалликларга, 
биринчидан табиий бойликларга, иккинчидан минтақани ривожлантиришни 
давлат томонидан тартибга солишнинг самарадорлигига, учинчидан 
инновацион лойиҳалардан унумли фойдаланишга боғлиқдир. 
Умуман олганда, ҳудудий омилнинг роли нафақат муҳим, балки 
универсал ҳамдир. Шу муносабат билан М.Портернинг нуқтаи назари ғоят 
муҳим бўлиб, унинг қатъий таъкидлашига кўра, минтақанинг географик ўрни 
рақобатчилик учун фундаментал аҳамият касб этади, “...жаҳон иқтисодиёти 
шароитида рақобатдаги барқарор устунликлар кўпроқ ҳолларда ва кўпроқ 
даражада маҳаллий кўринишга эга бўлиб, юқори даражада ихтисослашган 
касбий малакалар ва билимлар, институтлар, рақиблар, ўзаро боғланган 
иқтисодий фаолият турлари, шунингдек, муайян мамлакат ёки минтақадаги 
кўпни кўрган ва тажрибали истеъмолчиларнинг бир ерда тўпланишидан 


61 
юзага келади. Географик, маданий ва ташкилий жиҳатдан яқинлик 
ахборотдан махсус фойдаланиш имконияти, алоҳида муносабатлар, 
ахборотга тўлиқ эга бўлиш, қудратли рағбатлантирувчи омилларнинг юзага 
келиши, шунингдек, масофадан туриб эга бўлиш қийинчилик туғдирадиган 
ишлаб чиқаришдаги бошқа афзалликларни таъминлаб беради... Географик 
ҳолат, аввалги ўн йилликлардагидан бошқачароқ маънода бўлса-да, ХХI аср 
чегарасида ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда”
16

Бунда муайян ҳудудга аниқ “боғланган” “ҳаёт сифати” деб аталувчи 
синтетик тушунча рақобатбардошликнинг энг муҳим жиҳати бўлиб 
қоладики, бу тушунча ҳар хил кўламдаги турли-туман ҳодисаларни ўз ичига 
олади: бандлик масштаблари ва характери ҳамда меҳнат шароити, таълим ва 
саводхонлик даражаси, уй-жой билан таъминланганлик ва унинг қулайлиги, 
ижтимоий таъминот тизими, экологик яшаш шароитлари ва ҳ.к. 
Буларнинг ҳаммаси эса ҳудудий жиҳатдан локал (турғун) жойлашган 
бозор потенциалини, инновацион ва инвестицион иқлимни, ўз ихтиёридаги 
барқарор иқтисодий такрор ишлаб чиқаришнинг ҳам, истеъмолчилик 
стандартлари, технологиялар, товарлар, хизматлар ва капиталларни бошқа 
минтақаларга “олға силжитиш”нинг ҳам имкониятларини аввалдан белгилаб 
беради. 

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling