Тошкент давлат иқтисодиёт университети
- МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
5- МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
БАҲОЛАШГА НИСБАТАН УСЛУБИЙ ЁНДАШУВЛАР 5.1. Рақобатбардошлик даражалари Ҳар қандай мамлакатда ички бозорда рақобатнинг мавжудлиги бозор хўжалиги муваффақиятли фаолият кўрсатишининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан, ўтиш иқтисодиётйга эга бўлган мамлакатларда рақобат тўғрисида қонунларнинг қабул қилинганлиги ва мазкур масалалар билан шуғулланувчи миллий ташкилотларнинг ташкил этилганлиги ушбу ҳолатни тасдиқлаб турибди. Хусусан, Ўзбекистонда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Монополияга қарши қўмита) ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти республика иқтисодиётида рақобат муҳитини яратиш, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар ва фирмалар, шу жумладан, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар ва фирмалар хўжалик фаолиятини юритиш учун тенг рақобат имкониятларини барпо этишга йўналтирилган. Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги – бу иқтисодиётнинг муҳим кўрсаткичлари ҳолатини ташқи параметрларга нисбатан ялии баҳолашни ўзида мужассам этган қиёсий тавсиф ҳисобланади, шу сабабли миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги халқаро рақобатда намоён бўлади. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги намоён бўлишнинг кўп даражали шаклларига эга: - товарнинг рақобатбардошлиги; - ходимнинг рақобатбардошлиги; - товар ишлаб чиқарувчисининг рақобатбардошлиги; - тармоқнинг рақобатбардошлиги; 65 - мамлакатнинг рақобатбардошлиги (ёки миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги). Бунда рақобатбардошликнинг барча даражалари ўртасида жипс ички ва ташқи ўзаро боғлиқлик мавжуд. Мамлакат ва тармоқнинг рақобатбардошлиги пировардида муайян товар ишлаб чиқарувчининг рақобатбардош товар ишлаб чиқариш қобилиятига боғлиқ. Миллий иқтисодиётнинг "Барқарор стратегия, тузилма ва рақобатчилик" сифатида белгиланган рақобат жиҳатдан устунлигини шакллантиришнинг энг муҳим омилини кўриб чиқамиз. Демак, мамлакатда компанияни ташкил этиш ва бошқариш тенденцияларига таъсир кўрсатувчи маълум шароитларнинг мавжудлиги ҳам ички рақобатнинг хусусиятини белгилаб беради. Таъкидлаш жоизки, рақобат жиҳатдан устунликларни шакллантириш учун меҳнатга ва ходимларнинг касбий кўникмаларини оширишга шахсий қизиқтириш ҳам муҳим рол ўйнайди. Сўнгги ўн йилликлар иқтисодий амалиёти шуни исботламоқдаки, буюк иқтидор ва қобилият соҳиблари миллат учун энг катта ва аҳамиятли ресурс ҳисобланади, чунки мамлакат эришаётган ютуқлар кўп жиҳатдан ушбу иқтидор соҳиблари танлайдиган таълимнинг даражаси ва хилига, қаерда ишлашни афзал кўришига, уларнинг ишлашига ва ҳаракат қилишига боғлиқ. Шунинг учун мамлакатлар инсонлар нуқтаи назаридан нуфузли ёки ундан миллий қаҳрамонлар етишиб чиқадиган иқтисодий фаолиятни рақобатбардош қилишга интилади. Ташқи бозорга чиқиш ҳамиша рақобат курашига тортилиш демакдир. Товар бозорлари ғоят тўйинган, таклиф талабдан устун бўлган шароитларда ҳар бир товар ва унинг ортида турган товар ишлаб чиқарувчи истеъмолчининг назарига тушиш учун кураш олиб боришга мажбур. Харидорнинг айрим бир эҳтиёжлари тенг ёки ўзгарадиган шароитларда бир хил ёки ҳар хил усуллар билан кондиришга мўлжалланган хилма-хил товарлар айни бир пайтда таклиф этилади. Бундай шароитда истеъмолчи ўзининг қиймат бирлиги бўйича рақобатчилар товарларига қараганда 66 эҳтиёжни кўпроқ ва юқори даражада қондирадиган товарни танлайди. Мабодо товар сотилмаган бўлса ва харидор бошқа компания маҳсулотини танлаган ҳамда мазкур товарни рад этган бўлса, унда бу компанияни паст харажатлар ҳам, юксак меҳнат унумдорлиги ҳам жонига оро кирмайди. Касодга учраш хавфи аник ҳақикатга айланади. Рақобатбардошлик даражасини аниқлаш аксарият фақат товарлар билан чегараланиб колмай, балки корхоналар, компаниялар, ҳатто мамлакатга нисбатан ҳам татбик этилади. Рақобатбардошлик серкирра тушунча бўлиб, унга жуда кўп омиллар таъсир кўрсатади. Тадқиқот мақсадларига қараб асосий омиллар ва уларнинг миқдорларини ҳисоблаш усуллари танлаб олинади. Масалан, фирманинг рақобатбардошлиги даражасини баҳолашда тармоқ бозорида рақобат кураши жадаллигини 6елгилайдиган омиллар таҳлил учун асос сифатида хизмат қилади. Бундай омилларга қуйидагилар киради: 1. Рақобатчи фирмалар сони ва уларнинг қиёсий қуввати. Бу омил рақобат кураши даражасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Бозорда қуввати тахминан тенг бўлган фирмалар иштирок этган ҳолларда рақобат жадаллиги кучли намоён бўлади. Агар бозорда бир қанча йирик компаниялар мавжуд бўлса, кичиқроқ фирма танг аҳволда қолади. 2. Рақиблар ҳаракатларининг диверсификациялашуви даражаси компанияларнинг сони ва кўлами асосидаги рақобат тавсифини тўлдиради. Бу омил рақобатчи фирмаларнинг мустақил ёки шериклар жалб этган ҳолда иш ва хизматларнинг кенг комплексини амалга ошириш, тармоқ маҳсулотларининг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш қоблиятини акс эттиради. Бозорда бундай рақобатчиларнинг кўп бўлиши маҳсулотнинг муайян тури ёки бозор сегментида ихтисослашган фирмаларнинг улар билан тўқнашуви муқаррар эканлигидан далолат беради. 67 3. Бозордаги талаб ҳажмини ўрганиш. Бу омил юқоридаги икки омилнинг таъсирини кучайтиради ёки сусайтиради. Талаб кенгайган ҳолларда рақобат миқёси пасаяди; аксинча, талабнинг қисқариши рақобатни, ҳатто дастлаб унинг даражаси паст бўлган ҳолда ҳам, кучайтиради. 4. Маҳсулотнинг табақалашуви даражаси. Умумий маркетинг назариясидан маълумки, маҳсулотнинг табақаланиш даражаси накадар юқори бўлса, бошқа ҳолатлар тенг бўлган шароитларда бозорда рақобат даражаси шу қадар суст бўлади. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотини айрим алоҳида бир сегментга таклиф этганида рақобат энг паст даражага тушади. Аксинча, барча ишлаб чиқарувчилар жами харидорлар учун бир хил даражада мўлжалланган ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқарса, улар ўртасидаги рақобат ғоят кучаяди. 5. Истеъмолчиларнинг бир ишлаб чиқарувчидан бошқасига кўчиши харажатлари. Бир фирма хизматидан фойдаланиб келган истеъмолчи вақт ўтиши билан муайян сабабларга кўра бошқа фирма хизматидан фойдаланишни ихтиёр қилиб қолиши мумкин. Бундай ҳолларда кўчишда кўп чиқимдорлик рақобат даражасини пасайтиришга олиб келиши мумкин. Аксинча, паст кўчиш харажатлари турли компаниялар иш ва хизматлари технологиясининг юксак даражада бир хиллашганлиги туфайли рақобат курашини авж олдиради. Шу сабабли, гарчи бу борада истеъмолчи талабининг ўзига хослигига эътибор берилса-да, рақобатни таҳлил этишда бу омил албатта ҳисобга олиниши зарур. Чунки кўпгина ҳолларда харидорлар мукаммалроқ маҳсулот ва хизмат турларини олиш учун қўшимча харажатларга борадилар. б. Бозордан чиқиб кетиш тўсиқлари ва уларнинг даражаси. Маълумки, компанияларнинг бошқа тармоқ бозорларига кўчиши ёки бизнеснинг шу соҳасидан чиқиши катта харажатлар билан боғлиқ тармоқларда рақобат кучли. Бундай харажатларга, масалан, асосий активларни тугатиш ёки сотиш билан боғлиқ харажатлар, савдо-сотик тармоғидан маҳрум бўлиш, товар 68 етказиб берувчилар ва бошқа шерикларни алмаштириш билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш бўйича чиқимлар ва бошқалар киради. Тармоқ бозоридан кетиш тўсиқлари кўп бўлмаган тармоқларда, шунингдек, кенг профилдаги компаниялар бир бозордан бошқасига эркин ўта оладиган ҳолларда ҳам рақобат жуда паст бўлади. 7. Бозорга кириб келиш ва унинг даражаси. Бу омил юқоридаги омил билан чамбарчас боғланган, аммо унга зид тарзда амал қилади. Тўсиқларнинг кўпайиши рақобатни пасайтиради ёки аксинча. Юқорида кўриб ўтганимиздек, бу ўринда капитал сарфларга эҳтиёж, янги субпудратчилар, жихоз-ускуналар етказиб берувчиларни топиш, буюртмачи ва шериклар билан янги алоқаларни барпо этиш омиллари муҳим аҳамиятга эга. Технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасида патентлар ва "ноу- хау" сотиб олиш муҳим аҳамият касб этади. Технология турлари, фойдаланиш хусусиятлари ва бошқа омиллар бўйича табақалашув қанча юқори бўлса, бозорга кириб келиш тўсиқлари ҳам шу кадар кўп бўлади. Умумий омиллардан ташқари тармоққа, бошқа мамлакатларнинг айрим бозорларига кириб бориш тўсиқлари қўшимча шароитларга ҳам боғлиқ. Масалан, қонун бўйича чеклашлар, чет эл фирмаларининг савдо ишларига ушбу мамлакатда белгиланган солиқлар шундай шароитларга киради. Рақибларнинг маҳаллий фирмалар қиёфасидаги шерикларининг йўқлиги, ушбу мамлакатдаги буюртмачилар билан алоқа ўрнатишнинг қийинлиги каби омиллар ҳам бозорга кириб келиш имкониятларини чеклаши мумкин. 8. Ёндош тармоқ бозорларидаги вазият. Ёндош тармоқ бозорларидаги конъюнктура ва рақобатни ўрганиш айрим бир тармоқ бозоридаги рақобат даражасини белгилайди. Кўпгина ҳолларда тармоқ бозоридаги рақобат даражасини таҳлил қилишни умуман жаргон товар бозоридаги рақобат даражасини таҳлил қилипщан бошлайдилар. Умумий рақобат даражасининг кучайиши, ёндош бозорлардаги юқори рақобат даражаси, ушбу тармоқ бозоридаги рақобат даражасини кўтаради. 69 9. Рақиблар стратегиясидаги фарқлар. Рақиблар стратегиясини татбиқ этиш рақибларнинг стратегик маҳсулотларидаги умумийлик ёки тафовутларни аниқлаш мақсадларида ўтказилади. Агар кўпчилик рақобатчи фирмалар бир хил стратегияга амал қилаётган бўлса, рақобат даражаси кучайтирилади. Аксинча, кўпчилик етакчи фирмалар турли стратегияни қўллаган шароитларда рақобат даражаси нисбатан пасаяди. 10. Ушбу бозорда рақобат учун алоҳида сабабларнинг бўлиши, рақобат даражаси бозорнинг алоҳида бир жалб этувчилик ёки аксинча, бездирувчилик хусусиятлари билан ҳам белгиланади. Маҳсулот нархларининг бирданига ўзгариб кетиши, жаргон хом ашё нархларининг ўзгариши, янги хом ашё манбаларининг топилиши, лойиҳаларни молиялаш учун маблағларни кўпайтириш, ҳарбий харажатлар, гражданлар урушларининг бошланиши, давлат тўнтаришлари бозорнинг бундай хусусиятларига сабаб бўлади. Ёрдамчи сабабларни таҳлил этиш рақобат даражаси кайси омил ҳисобига кўтарилганини аниқлашга хизмат қилади. Маркетологлар тармоқ бозоридаги рақобат омилларини хулосавий таҳлил этишда улардан ҳар бирининг таъсир йўналишини қиёслайдилар ва турли омилларнинг нисбий аҳамиятини ҳисобга оладилар. Айрим бир фирманинг рақобатбардошлиги даражасини, унинг тармоқ бозоридаги ўрнини аниклапща сунгги хулосаларга келиши учун тупланган маълумотни мамлакатдаги рақобат даражаси ҳамда мамлакатнинг умуман жаҳон иқтисодиётида рақобатбардошлиги даражаси таҳлили билан тўлдирмоқ зарур. Download 2.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling