Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Макроиқтисодий, мезоиқтисодий ва микроиқтисодий
Download 2.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi
4.3.
Макроиқтисодий, мезоиқтисодий ва микроиқтисодий даражадаги рақобатбардошликни баҳолаш Мезоиқтисодиётнинг муайян ҳудудга “боғланган”лиги мамлакатлар масштабида ҳам, геоиқтисодий масштабда ҳам унинг етакчи (доминанта) функциялари ўртасидаги ўзаро муносабатларни сақлаб қолади. Минтақанинг функционал йўналганлиги, бир томондан, умумий ижтимоий-иқтисодий потенциалини белгилаб берса, иккинчи томондан, у ёки бу функция доирасида рақобатчиликдаги устунликларни реализация қилиш учун шарт-шароитларни шакллантиради. Функционал типологиянинг классик моделида (ҳар қандай анча соддалаштирилган назарий моделда 16 Портер М. Международная конкуренция. – Москва: Международные отношения, 2005. – 859 с. 62 бўлганидек) у ёки бу минтақа ҳар хил турларга мансуб бўлади, масалан, аграр, аграр-индустриал, индустриал, рекреацион ва б. Бундай соддалаштирилган тасниф минтақавий иқтисодиётнинг айрим етакчи функцияларини ажратиб кўрсатиш имконини беради. Бу тасниф асосини авваламбор функционал-соҳавий ёндошув ташкил қилиши мумкинки, бунда иқтисодий фаолиятнинг нафақат устунлик қилувчи йўналишлари, балки минтақа учун ихтисослашган (унинг ихтисослигини белгилайдиган) йўналишлари ҳам минтақа таснифининг асоси бўлади. Минтақалар бир-биридан ажралган ҳолда эмас, балки ўзаро муносабатда, ягона иқтисодий фазода ривожланар экан, уларни таснифлашда (айниқса рақобатбардошликни параметризациялаш маъносида) айрим ғарб олимларининг (А. Фишер, Д. Белл ва б.) тадқиқотларида ўз ривожини топаётган иқтисодиётни бир қатор секторларга ажратишга қаратилган йўналиш алоҳида аҳамият касб этмоқда деса ҳам бўлади. Бўлар: бирламчи сектор (қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон иши, балиқчилик), икқиламчи сектор (ишлаб чиқарадиган саноат), учламчи сектор (транспорт, коммунал хўжалик), тўртламчи сектор (савдо, молия хизматлари, суғурта, кўчмас мулк устида ўтказиладиган операциялар), бешламчи сектор (соғлиқни сақлаш, таълим, илмий тадқиқотлар, давлат бошқаруви соҳаси, дам олиш ва кўнгил очиш индустрияси). Бу ҳолда ҳудуд (минтақа, шаҳар ва ҳ.к.)нинг рақобатбардошлиги минтақавий шарт-шароитлар ва ижтимоий ишлаб чиқариш омилларининг (шу жумладан, ҳудудий-локализацион омилнинг, яъни глобал иқтисодиётга минтақа эгаллаган жой) йиғиндисини ҳам, бошқа мезоиқтисодиётлар билан солиштирганда, улардан самарали фойдаланишни ҳам ўз ичига сиғдирадиган синтетик ҳодиса сифатида намоён бўлади. Бунда ушбу омиллардан фойдаланиш деганда, фақат хусусий ва корпоратив мақсадларда эмас, балки кўпроқ бутун ҳудудий умумлашманинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш кўзда тутилади. 63 Бу билан боғлиқ ҳолда минтақавий иқтисодиёт рақобатбардошлигини тадқиқ этишда тегишли кўрсаткичлар (индикаторлар)нинг бир бутун йиғиндиси билан иш кўришга тўғри келади. Рақобатбардошлик муаммосининг ушбу жиҳатига диққатни қаратар эканмиз, унга баҳо беришда ҳозирги замон иқтисодиётида анчайин диверсификацион ёндошув юзага келганини таъкидлаб ўтмай бўлмайди. М.Портер ҳам минтақа рақобатдардошлилигини баҳолашда (бу масала унда мамлакат рақобатбардошлиги концепциясининг ўзига хос проекциясини ташкил этади) умуман олганда худди шунга ўхшаш ёндошувдан келиб чиқади 17 . Ушбу муаллифга кўра, минтақа рақобатдардошлилиги – бу минтақавий ресурслардан, биринчи навбатда, ишчи кучи ва капиталдан фойдаланишнинг бошқа минтақаларга нисбатан унумдорлиги (маҳсулдорлиги). Унумдорлик эса ялпи минтақавий маҳсулот (ЯРМ)нинг аҳоли жон бошига миқдори билан, шунингдек, унинг динамикасида белгиланади. Рақобатбардошликнинг ривожланиши қуйидаги тўртта босқичда амалга оширилади: - ишлаб чиқариш омиллари асосидаги рақобатчилик; - инвестициялар асосидаги рақобатчилик; - ноу-хаулар асосидаги рақобатчилик ва; - бойлик асосидаги рақобатчилик. Дастлабки учта босқич иқтисодий ўсишни таъминлайди, охиргиси эса турғунлик ва инқирозни келтириб чиқаради. 17 Портер М. Международная конкуренция. – Москва: Международные отношения, 2005. – 859 с. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling