Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Мақсадли бозор талабларини қондириш имкониятлари


Download 2.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/88
Sana01.11.2023
Hajmi2.69 Mb.
#1738100
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88
Bog'liq
Hozirgi zamon raqobat nazariyasi Yaxshiyeva 2019 @iqtisodchi kutubxonasi

12.2. Мақсадли бозор талабларини қондириш имкониятлари 
Нархлар тобора арзонлашиб боради. Етуклик босқичи товар оборотини 
максималлаштириш, бозорни кенгайишини давом этиши ва абсолют ўсиши 
билан тавсифланади. Ишлаб чиқариш ва товар тақсимлаш тизимида тайёр 
маҳсулот захиралари ошиб боради. Бозорда интенсив рақобат ҳукм суради. 
Янги модификацияли товарларни киритиш уларни ассортимент гуруҳини 
кенгайтириш ҳамда харидорларга янги хизмат кўрсатиш услубларини 
киритиш интенсив инновация чора-тадбирлари воситалари орқали амалга 
оширилади 
Маҳсулотни етуклик босқичида маркетингни асосий стратегиялари 
бозорни модификациялаш, товарни модификациялаш ва маркетинг-миксни 
модификациялаш бўлиб ҳисобланади. Тўйиниш даврида бозор ва нархлар 
барқарорлашади. 
Сифатсиз ва рақобатга бардош бермайдиган маҳсулотлар бозордан сикиб 
чиқарилади. Товар сотиш суръатлари тобора пасаяди. Тўйиниш даврида 
фирманинг умумий мақсади, маҳсулотнинг барча турлари бўйича тўлиқ 
сотишни 
тобора 
ошириб 
боришни 
таъминлашга 
қаратилади. 
Инкироз даврида маҳсулотнинг ўтиши қийинлашади, фойда камаяди, 
рақиблар майдондан кетади. Бу босқич давомида фирманинг мақсади 
“маҳсулот тайерлашни давом эттиришдан иборат” бўлади, маҳсулотни 
бозорга етказиб беришни тўхтатиш ҳақида катъий қарорга келгунга қадар 
ундан олиш мумкин бўлган жами фойдани сиқиб олиш учун шундай 
қилинади. Товарнинг яшаш даври концепцияси маҳсулот ассортиментини 
режалаштиришда катта аҳамиятга эгадир. 
Истеъмолчиларнинг 
тор 
доирасига 
қаратилган 
ресурс 
ва 
имкониятларнинг чекланганлигини ҳисобга олиб, маҳсулот ишлаб чиқариш 


176 
ва сотишни ихтисослаштириш орқали ижобий ютуқларга эришиш 
имкониятларини юзага келтириш мумкин. Бозорни сегментлаш оммавий 
маркетингдан фарқ қилган ҳолда, маҳсулот сотишни максимал даражага 
етказиш ҳаракатидан йироқ. Бу ўринда самарадорликка эришиш ва 
бошқарилувчан тамойиллардан оқилона фойдаланиш натижасида бозор 
сегментининг кўпроқ қисмини қамраб олиш учун ҳаракат қилинади. Бунда 
умумий даромадни эмас, балки маҳсулот бирлигига тўғри келадиган 
даромадни ошириш мақсадга мувофиқ бўлиб, корхона аниқ сегментда 
рақибларга нисбатан муваффақиятга эришиш имкониятига эга бўлади. 
Бундан ташқари, кичиқ ва ўрта корхона озроқ ресурслар билан ҳам 
ихтисослашган сегментда йирик корхоналар билан самарали рақобат 
қилишга қодир бўлади. Кўп ўлчамли сегментлашда корхона, фирма икки ва 
ундан ортиқ сегментни танлаб, уларнинг ҳар бири учун махсус маркетинг 
дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Бундай ёндашув бозор ва 
истеъмолчиларни батафсил таҳлил қилиш, бир неча товар тури, маркаси, 
вариантини ишлаб чиқиш ва сотиш жараёнлари маркетинг тадбирлари учун 
кўпроқ ресурслар мавжудлигидан далолат беради. Шу билан бир вақтда, бир 
неча сегментда маҳсулот сотишни максималлаштириш, диверсификация 
ёрдамида таваккални минимумга келтириш мумкин. Корхона, фирма учун ўз 
рақибларини кучли, устун бўлган сегментга чиқишини таъминлаш шарт 
эмас, аксинча, ўз куч-ғайрати, тажрибаси мос келадиган, рақобатда 
устунликка эриша оладиган сегментларни танлаб олиш ва ривожлантириш 
масалаларига кенгроқ эътибор қаратиш лозим. Ф.Котлер фикрича, 
сегментлаш натижасида тўрт даражали бозор таркиби аниқланади, ҳар 
даражада ўзига хос мақсадли бозорлар шаклланади. Булар “Халқаро молия ва 
ҳисоб” илмий-электрон журнали. №1, февраль, 2017 йил www.interfinance.uz 
5 бозор сегментлари, бозор тахминлари, минтақавий (маҳаллий) бозорлар, 
якка харидорлардан иборат 
Рақобатнинг асосий қуроли бўлиб, талабни шакллантириш ва сотишни 
рағбатлантириш воситалари хизмат қилади. Асосий ахборотни харидорлар 


177 
товар ишлаб чиқарувчилардан олишади. Харидорларни асосан товарнинг 
истеъмол қиймати кизиктиради. Рақобат асосан қуйидаги кўринишларда 
бўлиши мумкин: товарларнинг хизматлари бўйича, бир хил эҳтиёжни 
кондиришга қаратилган рақобат, бир хил товарни ҳар хил фирмалар ишлаб 
чиқариш орқали бўладиган рақобат; ёки бир хил фирма томонидан ҳар хил 
модификацияда товар ишлаб чиқариш. Нархлар орқали рақобатлашиш энг 
кенг тарқалган. 
Ҳозирги даврда рақобат ўзига хос қиёфа касб этмокда. Нархлар соҳасида 
рақобат ишлаб чиқаришни харажатлар энг кам бўладиган мамлакатларда 
йўлга қўйишни талаб қилади. Нарх билан рақобат ўтмишда эркин бозор 
рақобати бўлган, бозорда бир хил товарлар ҳар хил нархлар билан сотилган 
даврларда пайдо бўлганди. 
Ишлаб чиқарувчи нархни пасайтириш билан ўз товарини ажратиб 
кўрсатишга, унга эътиборни каратишга ва пировард натижада ўзи истаган 
бозор ҳиссасини эгаллашга эришган. Ҳозирги замон бозор шароитларида 
нарх билан очиқ рақобат амал қилмайди, чунки ишлаб чиқарувчилардан бири 
нархни пасайтириши билан унинг рақиби ҳам шу ишни қилади, бу эса 
фирманинг бозордаги мавқеини ўзгартирмайди, балки, умуман тармоқдаги 
фойданинг пасайишига, асосий фондларни янгилаш ва кенгайтириш учун 
инвестицияларнинг камайишига олиб келади. Натижада кутилган зафар ва 
рақибларни суриб чиқариш ўрнига кутилмаган хонавайронлик ва синиш юз 
беради. Шу сабабли саноат монополиялари нархларни иложи борича узоқроқ 
ушлаб туришга, таннархни ҳамда маркетинг харажатларини тобора 
пасайтириб, фойдани кўпайтиришга интилади. Фан-техника тараққиёти 
ютуқлари туфайли рақобатнинг нарх билан боғлиқ бўлмаган усулларидан 
фойдаланишнинг қулай шароитлари юзага келди.

Download 2.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling