Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 480.51 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/39
Sana23.09.2023
Hajmi480.51 Kb.
#1685530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
sogliqni saqlash tizimida psixologik xizmat faoliyatini tashkil etishning oziga xos xususiyatlari (2)

Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда Люшернинг ранглар методикаси
беморнинг ўз касаллигига муносабатини аниқлаш методикаси (ТОБОЛ), 
Спилберг-Ханиннинг хавотирланишни аниқлаш методикаси, Зунгенинг 



депрессия даражасини аниқлаш методикаси, Л.А.Рабиновичнинг “Тўрт 
моддалли эмоционал саволномаси”, Е.П.Ильин ва Е.К.Фешченконинг “Ўз 
сабрлилигини баҳолаш саволномаси” методикаси ва муаллиф томонидан 
ишлаб 
чиқилган 
ижтимоий-психологик 
сўровнома, 
миқдорий 
кўрсатгичларни статистик таҳлил қилишда математик статистика 
методларидан (Спирмен мезони, Крускал-Уоллис мезони, Колмогоров-
Смирнов Z-мезони, Манн-Уитни U - мезони) фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
сурункали соматик касаллиги бўлган беморларнинг руҳий ҳолати, 
касалликка муносабати, касалликни енгиш стратегиялари ва захиралари 
касалликнинг даражаси, оғриқнинг кучи ва давомийлиги, касалликнинг 
истиқболдаги натижалари ва асорати каби характери билан боғлиқлиги 
аниқланган; 
сурункали соматик касалликларга чалинган беморларнинг ўз 
касаллигига “неврастеник”, “сенситив” ҳамда "эгоцентрик” муносабати, 
“депрессияга мойиллик”, “хурсандлик” ва “ғазабланиш” каби ҳиссий-
иродавий хусусиятлари жинс тафовутларга боғлиқлиги асосланган; 
тиббиёт муассасаларида беморнинг тўлиқ тиббий-психологик-ижтимоий 
реабилитациясининг ташкилий психологик таъминотига йўналтирилган 
психологик хизматни ташкил этиш тузилмаси ишлаб чиқилган; 
касалликнинг психологик таснифи, бемор шахсининг ижтимоий- 
психологик хусусиятлари, психологик хизмат кўрсатишнинг касалликка 
бўлган муносабат типига кўра психофизиологик (тез чарчаш, меҳнат 
қобилиятининг пасайиши, жисмоний имкониятларнинг чегараланиши), 
психологик (хавотирланиш, қўрқув, тажовузкорлик, депрессия, хулқ-атвор 
бузилишлар) ва ижтимоий психологик (шахслараро муносабатларда 
муаммолар, ижтимоий мослашувнинг бузилиши) турлари аниқланган.

Download 480.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling