Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
ошириш тизимини такомиллаштиришнинг мазмуни ва таркибий
Download 2.59 Mb. Pdf ko'rish
|
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши
ошириш тизимини такомиллаштиришнинг мазмуни ва таркибий
тузилмаси” деб номланган иккинчи бобида прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш мазмунини масофавий ва аралаш таълим асосида такомиллаштириш, тингловчиларнинг касбий фаолияти учун зарур бўлган компетенцияларни таркиблаштириш, замонавий электрон таълим муҳитида амалга ошириладиган малака ошириш жараёнида тьюторлик фаолиятига қўйиладиган малака талаблари ёритилган. Прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш мазмунини масофавий ва аралаш таълим асосида такомиллаштиришда тингловчининг касбий ва шахсий эҳтиёжларига асосланган индивидуал малака ошириш траекториясини шакллантириш ва уни амалга ошириш, ўқув модулларини мустақил равишда танлаш имкониятини яратиш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ёндашувлар асосида прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш мазмунини электрон таълим муҳити асосида шакллантириш технологияси ишлаб чиқилди. Бунда биринчидан, тингловчининг касбий эҳтиёжларини ўрганиш, иккинчидан, тингловчининг билим ва кўникмаларини касбий диагностикадан ўтказиш ва унинг натижасида аниқланган бўшлиқларни таҳлил қилиш, учинчидан, тингловчининг касбий фаолияти давомидаги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларини таҳлил қилиш, тўртинчидан, касбий фаолият давомида ўзгарувчан талаб ва таклифларни ўрганиш (1-расм). Малака ошириш мазмуни электрон таълим муҳити асосида шакллантирилади. Жумладан, тингловчиларнинг касбий ва шахсий эҳтиёжлари, касбий диагностика натижалари, эластик талаб ва таклифлари, муаммо ва камчиликлари ўрганилади. Ўрганиш натижалари оптималлаштириш, унификациялаш ва вариативлаштириш орқали ўқув дастурларига сингдирилади. Ўқув дастурлари таркиби эса инвариант ва вариатив қисмларга ажратилади. Бу тьютор ва тингловчиларнинг фаол ҳамкорликдаги фаолияти асосида амалга оширилади. Малака ошириш мазмуни масофавий ва аралаш таълим ҳамда замонавий электрон таълим муҳити хусусиятлари асосида формал, ноформал ва информал малака ошириш турлари бўйича табақалаштирилган ҳолда шакллантирилади. Жумладан, формал масофавий ва аралаш малака ошириш мазмуни инвариант ва электив модулларга таркиблаштирилган ҳолатда ишлаб чиқилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling