Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАР 
УМУМИЙ  
КОМПЕТЕНЦИЯЛАР 
 
КАСБИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАР 


22 
Мазкур компетенциялар прокуратура органлари ходимларининг касбий 
фаолияти давомида вазифаларни муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган 
тайёргарлик даражасини таъминлашга хизмат қилади. 
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, масофавий ва аралаш малака 
ошириш жараёни диверсификациялашган ва педагогик дизайн воситаларида 
стратегик 
лойиҳалашган 
шароитда 
ташкил 
этилиши 
ўқитувчининг 
функцияларини ҳам сезиларли даражада ўзгартиради. Жумладан, анъанавий 
малака оширишда ўқитувчининг фаолияти – “синф-дарс” тизимида маъруза 
қилиш, тушунтириш каби парадигмага (ўқитувчи-дарс-тингловчи) асосланса, 
масофавий ва аралаш малака оширишда эҳтиёжларга асосланган индивидуал 
малака ошириш траекторияси орқали мустақил таълим олиш каби парадигмага 
(тингловчи-дарс-тьютор) асосланади.
Таълим парадигмаси ўзгариши натижасида тингловчилар гуруҳларда 
малака оширишдан индивидуал малака ошириш жараёнига ўтиши ва унда 
ўқитувчи тьюторлик функциясини бажаришига тўғри келади. Тьюторлик 
фаолиятида инновацион педагогик восита таълимнинг индивидуал таълим 
дастуридир. Айнан шу педагогик восита тьюторнинг таълим жараёнидаги 
функцияларини яққол тасаввур қилиш имконини беради. 
Тадқиқот доирасида масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнида 
тьюторлик фаолиятига қўйиладиган малака талаблари шакллантирилди: 
электрон таълим муҳитида тингловчиларнинг тизимли таҳлил ва танқидий 
фикрлаш, шахсий ва ишчанлик сифатларини ривожлантиришга қаратилган 
фаолиятни амалга ошириш; 
мустақил таълим олиш учун электрон таълим ресурсларини замонавий 
ахборот-коммуникация технологиялари асосида ишлаб чиқиш ва мунтазам 
равишда такомиллаштириш; 
инвариант ва элективлик тамойиллари асосида модулларни ишлаб чиқиш 
ва тингловчиларнинг уларни мустақил танлаш орқали индивидуал малака 
ошириш траекториясини тузишига ёрдам бериш ва узлуксиз малака оширишига 
имконият яратиш; 
видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллаш орқали машғулотларни олиб бориш ҳамда назария 
билан амалиётнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш; 
назорат ишларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва объектив 
баҳолаш, тегишли изоҳлар ёзиш, тавсия ва кўрсатмаларни бериш; 
андрагогика талаблари асосида катта ёшдагиларни ўқитишнинг ўзига хос 
хусусиятларини билиши талаб этилади. 
Диссертaциянинг 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling