Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ 
ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01 РАҚАМЛИ 
ИЛМИЙ КЕНГАШ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ 
ИБРАЙМОВ АСҚАР ЕСБОСЫНОВИЧ 
ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ 
ОШИРИШНИ МАСОФАВИЙ ВА АРАЛАШ ШАКЛЛАР АСОСИДА 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 (рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари мисолида) 
13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси 
ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ ДОКТОРИ (DSc) ДИССЕРТAЦИЯСИ 
АВТОРЕФЕРАТИ 
Тошкент – 2022 




КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида 
таълим жараёнини рақамли технологиялар асосида индивидуаллаштириш, 
масофавий ва аралаш таълим хизматларини ривожлантириш, ўқув жараёнини 
автоматлаштириш, электрон таълим ресурсларидан (Bring Your Own Device) 
кенг фойдаланишга қаратилган ва “Instructional design”, “Flipped learning”, 
сунъий интеллект, блокчейн (blockchain), янги виртуал авлод (Virtual reality) ва 
кенгайтирилган реаллик (Augmented reality) технологиялари амалиётга кенг 
жорий этилмоқда. Бу, ўз навбатида, жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф 
этилган 2030 йилгача халқаро таълим концепциясидаги “бутун ҳаёт давомида 
сифатли таълим олишга имконият яратиш”
1
вазифасини рўёбга чиқариш учун 
малака ошириш жараёнига масофавий ва аралаш таълим технологияларини 
татбиқ этишнинг педагогик, психологик имкониятларидан амалиётда 
фойдаланиш бўйича самарали ишларни олиб боришга имкон беради. 
Жаҳон таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида электрон таълим 
методикаси ва амалиётини (Electronic learning) ривожлантириш, масофавий ва 
аралаш таълимга оид электрон платформалардан (Learning Management System, 
Personal digital assistant) фойдаланиш, электрон таълим ресурсларини 
интерактив Web 2.0 воситалари асосида ишлаб чиқиш технологияларини 
такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, 
малака ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим технологиялари 
асосида диверсификациялаш, таълимнинг институционаллаштирилган ва 
институционаллаштирилмаган турларидан фойдаланиш, ўқув жараёнини 
педагогик дизайн воситаларида стратегик лойиҳалаш, касбий эҳтиёжларни 
унификациялаш ва вариативлаштириш имконини берадиган илғор усулларни 
татбиқ этишга қаратилган илмий тадқиқотларга эътибор берилмоқда. 
Республикамизда сўнгги йилларда прокуратура ходимлари малакасини 
ошириш жараёнига “замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация 
технологияларини, масофавий таълимни” жорий этиш
2
, “мамлакатимизда 
адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур 
шартига айлантириш”
3
ва “давлат органлари ходимлари малакасини ошириш 
учун замонавий таълим технологияларидан ва ходимларнинг малакасини 
баҳолашнинг янги механизмларидан фойдаланган ҳолда масофадан ўқитиш”, 
“географик жойлашувидан қатъий назар, ... эҳтиёжларни қаноатлантириш учун 
кенг полосали симсиз ва мобил технологияларини янада ривожлантириш”
4
устувор вазифалар этиб белгиланди. Бу узлуксиз малака ошириш 
имкониятларини ривожлантиришга хизмат қилади. 
1
Inncheon declaration / Education 2030: Towards inclusive and euitable quality education ang lifelong learning for all (Word Education Forum, 19-
22 may 2015, Incheon, Republic of Korea). 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5438-сон Фармони. – Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 19-сон, 386-модда. 
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт 
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони. – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўп., 2022 й., 4-сон, 26-модда. 
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни 
самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони. – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 
2020 й., 40-сон, 443-модда. 



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги 
ПФ-5438-сон “Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон “Рақамли 
Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”, 2021 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон 
Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш 
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон 
“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт 
стратегияси тўғрисида” Фармонлари ва яна бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертaция 
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling