Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
Download 2.59 Mb. Pdf ko'rish
|
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновaцион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган. Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи. Электрон таълим назарияси ва методикаси, масофавий ва аралаш таълим технологиялари асосида малака ошириш жараёнини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва таълим муассасаларида, жумладан, Пенсильвания университети (АҚШ), Оксфорд университети (Буюк Британия), Халқ университетлари немис ассоциацияси халқаро ҳамкорлик институти ва Регенсбург университети (Германия), Шанхай очиқ университети (Хитой), Сеул миллий университети (Корея Республикаси), Нагоя университети (Япония), Карнатака давлат очиқ университети (Ҳиндистон), Халқаро юридик институти (Россия) ва бошқаларда олиб борилмоқда. Жаҳонда масофавий, аралаш таълим, малака ошириш самарадорлигини оширишга оид тадқиқотлар асосида қуйидаги илмий натижаларга эришилган: масофавий ва аралаш таълим жараёнини педагогик дизайн моделлари асосида лойиҳалаш самарадорлиги илмий-назарий асосланган (Пенсильвания университети) 5 , тьюторлик фаолиятининг илмий-методик асослари ишлаб чиқилган (Оксфорд университети) 6 , катта ёшдагилар малакасини ошириш мазмуни андрагогик таълим хусусиятлари асосида ишлаб чиқилган (DVV International) 7 , “Blended learning”, “Flipped Class” технологиясининг амалиётдаги самарадорлиги аниқланган (Сеул миллий университети) 8 , Android 5 https://ikhsanaira.files.wordpress.com/2016/05/the-essential-of-instructional-design.pdf / Brown, Abbie. The essentials of instructional design: connecting fundamental principles with process and practice / by Abbie H. Brown, Ph.D., East Carolina University Timothy D. Green, Ph.D., California State University, Fullerton. – Third edition. 6 https://educationaltechnologyjournal.springeropen.com/counter/pdf/10.1186/s41239-021-00265-y.pdf. / Paul Tristen Balwant and Roshnie Doon. Alternatives to the conventional ‘Oxford’tutorial model: a scoping review. International Journal of Educational Technology in Higher Education. Page 3 of 24 7 https://unescochair-cbrsr.org/pdf/resource/IPE-78_web.pdf / Maja Avramovska, Esther Hirsch, Beate Schmidt-Behlau. Adult education centres as a key to development – challenges and success factors / DVV International – International Perspectives in Adult Education / №78 8 https://library.nyp.edu.sg/client/en_GB/template/search/detailnonmodal/ent:$002f$002fSD_ILS$002f0$002fSD_ILS:184608/ada?q u=Teacher+effectiveness.&rm=TEMPLATE0%7C%7C%7C1%7C%7C%7C0%7C%7C%7Ctrue&d=ent%3A%2F%2FSD_ILS%2F 7 тизими асосида масофавий маслаҳатлар, микро ўқитиш (TIPS) технологияси жорий этилган (Нагоя университети) 9 , масофавий ва аралаш таълимни радио, телевидение орқали амалга оширишда подкаст, водкастлардан фойдаланиш технологиялари ишлаб чиқилган (Шанхай очиқ университети) 10 , таълимни ҳамма учун очиқ шаклда амалга ошириш усуллари ишлаб чиқилган (Карнатака давлат очиқ университети) 11 , рақамлаштирилган шароитда юридик клиника амалиётга татбиқ этилган (Халқаро юридик институт) 12 . Жаҳонда прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш бўйича бир қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: малака ошириш хизматларини диверсификациялаш, ходимларга ўз фаолиятини онгли равишда таҳлил қилиш орқали индивидуал малака ошириш траекториясини тузишига шароит яратиш, масофавий ва аралаш таълим технологиялари асосида малака оширишни индивидуаллаштириш, дифференциаллаш, интеграциялаш ҳамда рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари асосида стратегик лойиҳалаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling