Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 2.59 Mb. Pdf ko'rish
|
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг предметини
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг объекти сифатида прокуратура органлари ходимлари
малакасини оширишни масофавий ва аралаш шакллар асосида такомиллаштириш жараёни танланган бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар прокуратуралари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюросидан жами 992 нафар тингловчи иштирок этди. Тадқиқотнинг предметини прокуратура органлари ходимларининг малакасини оширишни масофавий ва аралаш шакллар асосида такомиллаштиришнинг шакли, методи ва воситалари ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараёнида муаммога доир илмий- методик, педагогик-психологик, андрагогик адабиётлар, ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ва тизимли таҳлил, диагностика, кузатиш, сўровнома, анкета, суҳбат, моделлаштириш, тажриба-синов, маълумотларни математик-статистик қайта ишлаш каби назарий, эмпирик услубларидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: масофавий ва аралаш малака ошириш жараёни тингловчиларнинг курсларни ўзлаштириш даражасини диагностика қилиш натижасида аниқланган зарурий дидактик эҳтиёжлар, ўқув модуллари муддатларини танлаш ҳамда индивидуал малака ошириш истиқболларини шакллантириш имкониятини яратиб бериш орқали такомиллаштирилган; прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш механизми таълимнинг формал, ноформал, информал турлари ва рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари билан стратегик лойиҳалаштириш, интеграциялаш ва тингловчиларнинг индивидуал малака ошириш жараёнини ривожлантиришнинг янги векторини таълимий мақсадга мос мустақил равишда белгилаш асосида такомиллаштирилган; масофавий ва аралаш малака ошириш мазмуни эластик талаб ва таклифларини жамлаш ва уларни яхлит унификациялаш, вариативлаштириш натижасида инвариантлик ва элективлик ёндашувлари бўйича табақалаштириш, 11 таълим мақсадларини иерархик мезонларга кўра шакллантиришга қаратилган таълимий-ривожлантирувчи рефлексив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; электрон таълим муҳитида ўқитиш самарадорлиги ходимларнинг касбий компетентлик даражаларига қўйилаётган талаблар, уларнинг курсдан кейинги фаолият траекториясига мослашувчан даврий ва методик тайёргарлигини назорат қилувчи жараённинг рақамли мониторинг муҳитига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган; масофавий ва аралаш малака оширишда баҳолаш методикаси тингловчиларнинг тизимли таҳлил, танқидий фикрлаш, шахсий ва ишчанлик сифатларининг ривожланганлик даражасини кўп босқичли мезонлар (базавий, кенгайтирувчи, ривожлантирувчи) ва электрон таълим муҳитида тьюторлик фаолиятининг рақобатбардошлигини изчил ҳамда динамик таъминлашга қаратилган циклли баҳолаш методларига пропорционаллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling