Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прокуратура органлари 
ходимларининг малакасини оширишни масофавий ва аралаш шакллар асосида 
такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
масофавий ва аралаш малака ошириш жараёни курсларни ўзлаштириш 
даражасини диагностика қилиш натижасида аниқланган зарурий дидактик 
эҳтиёжлар, ўқув модуллари муддатларини танлаш ҳамда индивидуал малака 
ошириш истиқболларини шакллантириш имкониятини яратиб бериш орқали 
такомиллаштиришга оид таклифлардан Бош прокурорнинг 2018 йил 
14 сентябрдаги 201-сон буйруғи билан тасдиқланган “Прокуратура органлари 
кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган 
Талаблар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2021 йил 
27 августдаги 30/8-21-1117-сон маълумотномаси). Натижада, прокуратура 
органлари ходимларининг малакасини ошириш жараёни кўп даражали ва кўп 
босқичли тизим асосида узлуксиз ташкил этилишига эришилган; 
прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш механизми 
таълимнинг формал, ноформал, информал турлари ва рақамлаштирилган 
педагогик 
дизайн 
воситалари 
билан 
стратегик 
лойиҳалаштириш, 
интеграциялаш ва тингловчиларнинг индивидуал малака ошириш жараёнини 
ривожлантиришнинг янги векторини таълимий мақсадга мос мустақил равишда 
белгилаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан Бош прокурорнинг 
2018 йил 14 сентябрдаги 201-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Прокуратура 
органлари ходимларини касбий қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 
2021 йил 27 августдаги 30/8-21-1117-сон маълумотномаси). Натижада, модулли 
жамғарилувчи 
масофавий 
курсларни 
ташкил 
этиш 
механизмини 
такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган. 
масофавий ва аралаш малака ошириш мазмуни эластик талаб ва 
таклифларини жамлаш ва уларни яхлит унификациялаш, вариативлаштириш 


13 
натижасида инвариантлик ва элективлик ёндашувлари бўйича табақалаштириш, 
таълим мақсадларини иерархик мезонларга кўра шакллантиришга қаратилган 
таълимий-ривожлантирувчи 
рефлексив 
устуворлик 
бериш 
асосида 
такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга 
қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура Академияси 
томонидан 2021 йил 30 декабрда тасдиқланган “Давлат хизматчиларини 
коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари 
бўйича ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитиш тизимини ташкил этиш 
тартиби тўғрисидаги Низом”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон 
Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлигининг 2022 йил 
29 июндаги 03-11/2899-сон далолатномаси). Натижада масофавий ва аралаш 
малака ошириш курслари мазмунига қўйиладиган талаблар такомиллаштирилган
электрон таълим муҳитида ўқитиш самарадорлиги ходимларнинг касбий 
компетентлик даражаларига қўйилаётган талаблар, уларнинг курсдан кейинги 
фаолият траекториясига мослашувчан даврий ва методик тайёргарлигини 
назорат қилувчи жараённинг рақамли мониторинг муҳитига адаптив 
мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Давлат 
хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-
ахлоқ қоидалари бўйича ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитиш тизимини 
ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”да белгиланган вазифаларни 
амалиётга жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва 
ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 28 июндаги 04/25-28/0601-сон 
маълумотномаси). Натижада масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнида 
замонавий ўқитиш методикаларини қўллаш имкониятлари кенгайтирилган; 
масофавий ва аралаш малака оширишда баҳолаш методикаси 
тингловчиларнинг тизимли таҳлил, танқидий фикрлаш, шахсий ва ишчанлик 
сифатларининг ривожланганлик даражасини кўп босқичли мезонлар (базавий, 
кенгайтирувчи, ривожлантирувчи) ва электрон таълим муҳитида тьюторлик 
фаолиятининг рақобатбардошлигини изчил ҳамда динамик таъминлашга 
қаратилган циклли баҳолаш методларига пропорционаллигини таъминлаш 
асосида такомиллаштиришга оид таклифларидан “Прокуратура органлари 
ходимларини касбий қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисидаги 
Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2021 йил 
27 августдаги 30/8-21-1117-сон маълумотномаси). Натижада масофавий ва 
аралаш малака ошириш жараёнида тингловчилар томонидан ўқув модуллари ва 
тьюторларни мустақил танлаш орқали рақобатбардошлик фаолиятини йўлга 
қўйишга эришилган. 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling