Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. Электрон таълим муҳити негизида диверсификациялашган


Download 2.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/41
Sana03.12.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1800729
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши

4-расм. Электрон таълим муҳити негизида диверсификациялашган 
ёндашувга асосланган ўқитиш методикаси 
Мазкур методика асосида диверсификациялашган масофавий ва аралаш 
малака ошириш жараёнида мустақил ўқиш методлари – йўл-йўриқ кўрсатувчи, 
огоҳлантирувчи ёзувлар, товушлар, интерфаол тестлар, казуслар бажариш, 
ахборот-рецептив, скрайбинг, индуктив, дедуктив; индивидул ўқитиш 
методлари – чат алоқа, консультация, форум, интерфаол дастурлар асосида 
мулоқот, лойиҳалаш; бир киши кўпчиликни ўқитиш методлари – футуралли, 
эвристик, муаммоли, ситуацион, симуляцион, дебрефинг; кўпчилик-
кўпчиликни ўқитиш методлари – ҳамкорлик, мунозара, ишчанлик, ролли, 
компьютерли 
ўйинлар, 
репродуктив 
ҳикоя, 
намойиш 
тажрибалар, 
геймификация ва суггестив қайта алоқа каби замонавий методлардан 
фойдаланиш назарда тутилади.
Шундай қилиб, илмий таҳлиллар ва амалга оширилган тадқиқот ишлар 
малака ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим асосида 
диверсификациялашни қуйидагича таърифлаш имконини яратди. Малака 
ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим асосида диверсификациялаш 
– таълимнинг институционаллаштирилган ва институционаллаштирилмаган 
таълим турларини ўзаро интеграциялаш ҳамда бир-бирини тўлдириш орқали 
бир тизимли малака оширишдан аниқ мақсадга йўналтирилган кўп босқичли ва 
кўп даражали тизимга ўтиш ҳамда малака ошириш хизматлари бозорини 
шакллантириш асосида рақобатбардошликни таъминлаш ҳисобланади. 
Умуман олганда, мазкур диверсификациялашган модел малака ошириш 
турлари, шакллари ва модулларини мустақил танлаш орқали тингловчиларнинг 
эҳтиёжларига асосланган индивидуал малака ошириш траекториясини 
шакллантириш имкониятларини яратади ва бутун касбий фаолият давомида 
узлуксиз малака оширишга йўналтирилади. Шунингдек, малака ошириш 


27 
жараёнини диверсификациялаш натижаси фаолият турлари орасида тарқоқлик 
ҳолатига олиб келади, бу муаммони бартараф этиш учун педагогик дизайн 
воситаларида стратегик лойиҳалаш зарурияти вужудга келади. Шунинг учун 
тадқиқот давомида мазкур концептуал назариялар асосида масофавий ва 
аралаш малака ошириш жараёнини рақамлаштирилган педагогик дизайн 
воситаларида стратегик лойиҳалаш механизми такомиллаштирилди (5-расм). 

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling