Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 2.59 Mb. Pdf ko'rish
|
А Е Ибраймов (Dsc) доктори иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажриба синов даври
- 6-расм. Тажриба боши ва охирида олинган натижалар самарадорлиги
- ХУЛОСАЛАР
статистик таҳлили
Малака ошириш турлари Формал Ноформал Информал Жами Кўрсаткичлар Базавий Кенгайувчи Ривожланувчи Тажриба синов даври Таж риба бошида Таж риба охири да Таж риба бошид а Таж риба охири да Таж риба бошида Таж риба охири да Таж риба бошида Таж риба охири да Ўртача ўзлаштириш 3,30 3,86 3,32 3,80 3,31 3,90 3,31 3,86 Самарадорлик 1,17 1,15 1,18 1,17 Яхши а 1 0 0 0 0 в 1 48 25 41 114 Ўрта а 2 48 25 41 114 в 2 96 57 92 245 Паст а 3 144 82 133 359 в 3 80 51 60 191 МУ мезонининг эмпирик қиймати 35520 12172,5 27051 214647,5 ВМУ мезонининг эмпирик қиймати 7,61 5,30 7,69 12,03 Критик қиймат 1,96 1,96 1,96 1,96 Хулоса H 1 H 1 H 1 H 1 Мазкур малака ошириш турлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари таҳлили диаграммасини куйидагича акс эттириш мумкин (6-расм) 6-расм. Тажриба боши ва охирида олинган натижалар самарадорлиги Шунингдек, тажриба-синовда тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси самарадорлигини аниқлаштириш мақсадида назорат ва тажриба гуруҳларида курснинг бошида ўтказилган бошланғич назорат ва курс якунида ўтказилган якуний назорат ҳамда сўровнома натижалари диссертацияда акс эттирилди. 31 ХУЛОСАЛАР 1. Таълим соҳасини рақамлаштириш, масофавий ва аралаш таълим хизматларини ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи объектив ва субъектив омиллар, малака ошириш жараёнини индивидуаллаштириш, интеграциялаш илмий-методик, технологик, фалсафий, психологик жиҳатдан таҳлил қилиш шунингдек, прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш жараёнини институционаллаштирилган ва институционаллаштирилмаган малака ошириш турлари асосида такомиллаштириш ижобий натижалар бериши аниқланган. 2. Прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг мавжуд ҳолати таҳлиллари натижасида малака ошириш даврийлигини қисқартириш, қамровни ошириш, имкониятларни кенгайтириш, ўқув дастурлари ва малака ошириш шаклларининг вариативлигига эришиш, бутун касбий фаолият давомида узлуксиз малака оширишни таъминлашга қаратилган масофавий ва аралаш малака ошириш механизмларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланган. 3. Жаҳонда давлат ва жамиятнинг барча жабҳалари рақамлаштирилиши натижасида малака ошириш жараёнини диверсификациялаш ва тингловчининг касбий эҳтиёжлари, индивидуал имкониятлари асосида малака ошириш турлари, шакллари, ўқув модулларини мустақил танлашига шароит яратилган. 4. Прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш жараёнини диверсификациялаш натижасида тингловчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ёки қисман ажралган ҳолида назария билан амалиётни интеграциялаш, таълимнинг формал, ноформал, информал турларининг ўзаро алоқадорлигини таъминлаш, ўқув фаолияти натижаларини кредит-модуль тизими асосида жамғариш ҳамда умумий жараённи рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари асосида стратегик лойиҳалаштириш имкониятлари очиб берилган. 5. Диверсификациялашган модел прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг масофавий ва аралаш шаклларини белгиланган даврийликка ва ўқув юкламаси ҳажмига риоя қилган ҳолда кредит-модуль тизими асосида жорий этиш, электрон модулларни инвариант ва элективлик тамойиллари асосида табақалаштириш, тингловчига малака ошириш шакли ва модулларни мустақил танлаш орқали эҳтиёжга асосланган индивидуал малака ошириш траекторияси бўйича узлуксиз малакасини ошириш имкониятини яратиш назарда тутилган. 6. Масофавий ва аралаш малака ошириш мазмунини ишлаб чиқишда замонавий электрон таълим муҳитида ўқув жараёнини амалга ошириш ҳамда тингловчиларга қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, прокурор-тергов ишининг илғор ютуқларини ўргатиш, касбий фаолиятидаги муаммоларни бартараф этишга йўналтириш асосий устувор вазифа сифатида белгиланган. 7. Прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг масофавий ва аралаш шаклларини рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари асосида стратегик лойиҳалаштириш механизми – малака оширишни ташкил этишдан аввал бирламчи таҳлил ўтказиш орқали реал ҳолатни ўрганиш, малака 32 ошириш турлари ва шаклларини мақсадли режалаштириш, электрон таълим ресурсларининг вариативлигига эришиш, дифференциаллашган ва интеграциялашган амалиётни жорий этиш, тингловчининг ўзлаштириши ва умумий ўқув жараёнининг самарадорлигини циклли баҳолаш имконини бериши аниқланган. 8. Масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнида тьюторлик фаолиятининг модуллар доирасида тингловчилар ўқув фаолиятини мувофиқлаштириш, мақсадга йўналтириш, уларга методик ёрдам кўрсатиш, назорат қилиш, синов топшириқларини баҳолаш ҳамда электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш функциялари такомиллаштирилган. 9. Тажриба-синов жараёнида тадқиқотнинг самарадорлиги масофавий ва аралаш малака оширишнинг ташкилий-педагогик жиҳатларини ўрганиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, малака ошириш жараёнида анъанавий таълимдан фарқли равишда юзага келадиган муаммоларни ўрганиш асосида тьюторларнинг касбий маҳорати такомиллаштирилган. 10. Тажриба-синов жараёнида малака ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим асосида диверсификациялаш ва рақамлаштирилган педагогик дизайн воситалари асосида стратегик лойиҳалаштириш технологиясининг самарали даражалари аниқланган. Диссертация мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш жараёнини такомиллаштириш бўйича қуйидаги тавсиялар берилган: халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган “бутун ҳаёт давомида таълим олиш” тамойили асосида малака оширишни тўлақонли рўёбга чиқариш ва амалдаги малака ошириш даврийлигини қисқартириш ва, ўз навбатида, малака оширишни кунлик эҳтиёжга айлантирадиган механизмларни жорий этиш ва уни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш лозим; малака оширишнинг нафақат институционлаштирилган, балки замон талаблари асосида институционлаштирилмаган малака ошириш шакллари бўйича илмий-тадқиқотларни олиб боришни ва бу йўналишдаги ютуқларни узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида амалда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш лозим; прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш жараёнини масофавий ва аралаш таълим асосида диверсификациялаш, рақамлаштирилган педагогик дизайн воситаларида стратегик лойиҳалаштириш алгоритмини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш ва бу борадаги тадқиқотларни кенгайтириш мақсадга мувофиқ; малака оширишга бўлган мотивацияни ошириш учун ташқи ҳаракатлантирувчи кучлардан кўра ички эҳтиёжларга асосланиш мақсадида тингловчиларнинг касбий эҳтиёжларини тўлақонли манзилли қондириш механизмларини амалиётга татбиқ этиш; масофавий ва аралаш малака ошириш жараёнининг сифатини ошириш, тьюторлар орасида рақобатбардошлик муҳитини шакллантириш мақсадида тингловчиларга модуллар доирасида тьюторларни мустақил танлаш имкониятларини кенгайтириш лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling