Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
ўзлаштириш кўрсатгичлари ва касбий муваффақиятига таъсирини
Download 0.99 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4-жадвал. «Иқтидорли талабаларни саралаш» интеллект социометрияси (IS) саволлари орасидаги ва талабаларни фанларни ўзлаштириш
ўзлаштириш кўрсатгичлари ва касбий муваффақиятига таъсирини
эмпирик ўрганиш» деб номланган учинчи бобида ақлий қобилиятли талабаларнинг етакчилик қилаѐтган индивидуал психологик хусусиятлари ва уларни ўқув режадаги фанларни ўзлаштириш кўрсаткичига корреляцион боғлиқлиги аниқланди. Сигналлар тизими асосида сараланган талабалар ақлий қобилиятларини аниқлаш юзасидан олиб борилган тажриба–синов ишлари ҳамда статистик қийматлари ѐритиб берилди. «Иқтидорли талабаларни саралаш» интеллект социометрияси саволлари ва талабаларни фанларни ўзлаштириш кўрсатгичлари орасидаги муносабатларни аниқлаш мақсадида корреляцион таҳлил амалга оширилди. Синалувчилардан олинган натижалар корреляцион таҳлили қуйидаги 4- жадвалда ўз аксини топди. 4-жадвал. «Иқтидорли талабаларни саралаш» интеллект социометрияси (IS) саволлари орасидаги ва талабаларни фанларни ўзлаштириш кўрсатгичлари (ЎК) орасидаги муносабат (n=246) IS Умумий балл 1-савол 2-савол 3-савол 4-савол 5-савол 6-савол ЎК IS Умумий балл 1 1-савол 0,82*** 1 2-савол 0,52*** 0,17* 1 3-савол 0,72*** 0,66*** 0,01 1 4-савол 0,38*** 0,28*** -0,07 0,3*** 1 5-савол 0,67*** 0,46*** 0,48*** 0,28*** -0,01 1 6-савол 0,68*** 0,56*** 0,09 0,62*** 0,2** 0,25*** 1 ЎК 0,28*** 0,23*** 0,1 0,28*** 0,19** 0,16* 0,15* 1 Изоҳ: *p<0,05. ** p<0,01. ***p<0,001. Талабалардаги «зукколик, донолик, камтаринлик ҳамда хотираси теранлик» каби ақлий сифатлар «ташкилотчилик, бошқаларга ўз таъсирини 15 ўтказа олишлик, ташкилий фаоллик» каби сифатлар билан (r=0,17, p<0,05), «мустаҳкам ирода, ўз устида тинмай ишлайдиган, меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликларга бардошлилик» каби сифатлари билан (r=0,66, p<0,001), «одобли, чиройли хулқ ва муомалага эгалик» билан (r=0,28, p<0,001), «ижодкорлик, янги-янги ғоялар, фикрлар бериш қобилияти, ҳозиржавоблик, муаммоли вазиятлардан ечим топа олиш қобилияти» билан (r=0,46, p<0,001), «ўз олдига юқори мақсад қўйиш ва ўзини шу мақсад йўлида ривожлантириш» каби сифатлар билан (r=0,56, p<0,001) мусбат муносабатли корреляция коэффициентларини ҳосил қилди. Демак, зукколик, донолик, камтаринлик ҳамда хотираси теранлик каби сифатларга эга бўлган талабалар ўзларида мустаҳкам ирода, меҳнатга ва қийинчиликка бардошлилик, ижодкорлик, янги- янги ғоялар, фикрлар бериш қобилияти, ҳозиржавоблик, муаммоли вазиятлардан ечим топа олиш қобилияти билан биргаликда ўз олдига юқори мақсад қўйиш ва ўзини шу мақсад йўлида ривожлантириш билан бошқалардан ажралиб турар экан. Шу билан фанларни ўзлаштириш кўрсатгичлари билан ҳам ижобий муносабат (r=0,23, p<0,01) мавжудлиги тадқиқот натижасида исботланди. Талабалардаги «ташкилотчилик, бошқаларга ўз таъсирини ўтказа олишлик, ташкилий фаоллик» каби сифатлар «ижодкорлик, янги-янги ғоялар, фикрлар бериш қобилияти, ҳозиржавоблик, муаммоли вазиятлардан ечим топа олиш қобилияти» билан (r=0,48, p<0,001) мусбат муносабатли корреляция коэффициентларини ҳосил қилди. Демак, ташкилотчи, бошқаларга ўз таъсири ўтказа оладиган ташкилий фаол талабалар ўзларида ижодкорлик, янги-янги ғоялар, фикрлар бериш қобилияти, ҳозиржавоблик, муаммоли вазиятлардан ечим топа олиш қобилиятлари билан бошқалардан ажралиб турар экан. Талабалардаги «мустаҳкам ирода, меҳнатга ва қийинчиликлар бардошлилик» каби сифатлар «чиройли хулқи ва муомала» билан (r=0,3, p<0,001), «ижодкорлик, янги-янги ғоялар, фикрлар бериш қобилияти, ҳозиржавоблик, муаммоли вазиятлардан ечим топа олиш қобилияти» билан (r=0,28, p<0,001), «ўз олдига юқори мақсад қўйиш ва ўзини шу мақсад йўлида ривожлантириш» каби сифатлар билан (r=0,62, p<0,001) мусбат муносабатли корреляция коэффициентларини ҳосил қилди. Демак, мустаҳкам ирода, меҳнатга ва қийинчиликларга бардошлилик каби сифатларни ўзида намоѐн қилган талабалар ўзининг ижодкорлиги, янги-янги ғоялар, фикрлар бериш қобилияти, ҳозиржавоблиги, муаммоли вазиятлардан ечим топа олиш қобилияти ҳамда ўз олдига юқори мақсад қўйиш, ўзини шу мақсад йўлида ривожлантириш ва шу билан биргаликда чиройли хулқ намуналари билан бошқалардан ажралиб туришини кўришимиз мумкин экан. Шу билан фанларни ўзлаштириш кўрсатгичлари ўртасидаги ижобий муносабат (r=0,28, p<0,001) мавжудлиги тадқиқот натижасида исботланди. Талабалардаги ўзининг ижодкорлиги, янги-янги ғоялар, фикрлар бериш қобилияти, ҳозиржавоблиги билан ажралиб турадиган, муаммоли вазиятлардан ечим топа олиши, уддабуронлиги «ўз олдига юқори мақсад қўйиш ва ўзини шу мақсад йўлида ривожлантириш» билан (r=0,25, p<0,001) мусбат муносабатли 16 корреляция коэффициентларини ҳосил қилди. Демак, ўзининг ижодкорлиги, ҳозиржавоблиги, муаммоли вазиятларга ечим топа олиш ҳамда янги-янги ғоялар, фикрлар бериш қобилиятига эга талабалар ўз олдига юқори мақсадларни белгилаб олар экан. Бундай сифатларга эга талабалар фанларни ўзлаштиришда ҳам ижобий натижага (r=0,16, p<0,05) эришиши тадқиқот натижаларида исботланди. Шунингдек, интеллект социометриясининг умумий кўрсатгичи ва талабанинг фанларни ўзлаштириш кўрсатгичлари орасида (r=0,28, p<0,001) кучли ижобий муносабат мавжудлиги ўз исботини топди. Тадқиқот давомида синалувчиларнинг жинслар бўйича таҳлил қилганимизда, эркак ва аѐл синалувчиларнинг интеллект социометрияси бўйича статистик жиҳатдан аҳамиятли фарқ аниқланмади (t=0,7; df=244). Ушбу натижадан кўринадики интеллект социометрияси бўйича гуруҳнинг «юлдузи» сифатида танланишда жинсий тафовут асосий роль ўйнамас экан (5-жадвал). Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling