Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


-жадвал. «Зеҳн» тестлар тўпламининг частотали таҳлили (n=190)


Download 0.99 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/38
Sana08.01.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1084440
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
talabalardagi aqlij qobiliyatlar ularning kasbij muvaffaqiyatining asosi sifatida

3-жадвал.
«Зеҳн» тестлар тўпламининг частотали таҳлили (n=190) 
 
Интеллект 
кўрсаткичлари
Вербал 
тест 
бўйича
Новербал 
тест
бўйича
Вербал 
тест 
бўйича 
фоизи
Новербал 
тест
бўйича 
фоизи
69 баллдан паст
7
5
3,7
2,6
70 баллдан 84 баллгача
18
5
9,5
2,6
85 баллдан 99 баллгача
52
25
27,3
13,2
100 баллдан 114 
баллгача
72
80
37,9
42,1
115 баллдан 129 
баллгача
40
72
21,1
37,9
130 баллдан юқори
1
3
0,5
1,6
Жами:
190
190
100
100
«Зеҳн» тестлар мажмуасининг ҳар иккала қисмидан ҳам 100 баллдан 115 
баллгача интеллект коэффициенти кўрсаткичига эга бўлган талабалар сони 31 
нафарни ташкил қилиб, бу кўрсаткич умумий иштирокчилар сонининг 16,3 
фоизини ташкил қилади. Бундай талабаларни жамиятнинг келажакдаги оқил ва 
фозил мутахассислари сифатида қабул қилиш мумкин. Улар ўз касбларида 
муқим ишлай оладиган, ишончли кадрлар сифатида тан олиниб, ижтимоий 
муҳит қийинчиликларини таҳлил қилиб, оқилона ечим топа олишларига 
ишониш мумкин.
«Зеҳн» тестлар мажмуасининг ҳар иккала қисмидан ҳам 100 баллдан 
юқорироқ интеллект коэффициенти кўрсаткичига эга бўлиб, новербал қисми 
115 баллдан юқори интеллект коэффициенти кўрсаткичига эга бўлган талабалар 
сони 35 нафарни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич умумий синалувчилар 
сонининг 18,4 фоизини ташкил қилди. Сараланган талабалар дунѐқараши кенг, 
ўз ишининг устаси, мутахассис сифатида ўзини намоѐн қила оладиган, ҳушѐр, 
ижтимоий фаоллар саналади. Улардан қобилиятли раҳбар, илмий тадқиқотчи, 
яхши устоз, фидойи педагог тайѐрлаш мумкин. 
«Зеҳн» тестлар мажмуасининг ҳар иккала қисмидан ҳам 100 баллдан 
юқорироқ интеллект коэффициенти кўрсаткичига эга бўлиб, вербал қисми 115 
баллдан юқори интеллект коэффициенти кўрсаткичига эга бўлганлар сони 14 
нафарни ташкил қилиб, бу умумий синалувчилар сонининг 7,4 фоизини ташкил 
қилди. Ушбу кўрсаткичга эга бўлган синалувчиларни кўпроқ илмий-таҳлилий 
соҳага жалб қилинса, самарали натижаларга эришиш мумкин. Чунки бундай 
талабалар мукаммал, пухта ўйлаб, шошилмай, тор соҳада, чуқур таҳлил талаб 
қилинадиган (илмий тадқиқот) касбларда юқори натижага эриша оладилар. 


14 
«Зеҳн» тестлар мажмуасининг ҳар иккала қисмидан ҳам 115 баллдан 
юқорироқ интеллект коэффициенти кўрсаткичига эга бўлганлар сони 11 
нафарни ташкил қилиб, бу умумий синалувчилар сонининг 5,8 фоизини ташкил 
қилди. Ушбу кўрсаткичга эга бўлган синалувчилар ўткир зеҳнли, юқори ақлий 
имкониятларга эга бўлган талабалар ҳисобланади. Уларга раҳбарият ва жамият 
имкон қадар шароит яратиб, бемалол ишонч билдиришлари мумкин. Чунки 
улар истеъдодли талаба-ѐшлардир. 
Ушбу икки кўрсаткичлар орасидаги муносабатларни статистик таҳлил 
қилганимизда улар икки йўналишдаги ақлий заковат савиясини билдирса-да
улар орасида юқори даражада мусбат корреляцион муносабат борлиги 
аниқланди (r=0.29, p<0.001, n=190). Демак, вербал ва новербал интеллект 
умумий ақлий интеллектни ва шахснинг ички салоҳиятини аниқлашда бир-
бирини тўлдирувчи хусусиятлар сифатида кўринмоқда. 
Диссертациянинг «Талабаларда ақлий қобилиятлар, уларнинг 

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling