Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ҳолати”
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-жадвал Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда пахта- тўқимачилик кластерларининг ўрни 8 Кўрсаткичлар 2018
ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ҳолати” деб номланган иккинчи бобида
пахта-тўқимачилик кластерларининг Республикамиз тўқимачилик саноатини ривожлантиришдаги ўрни асосланган. Пахта - тўқимачилик корхоналари кластерлашнинг замонавий ҳолати ҳамда Республикамиз вилоятларида кластер тузилмаларини ташкил этиш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш йўналишлари таҳлил қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмаси таркибида 410 та тўқимачилик корхоналари, 10 та машинасозлик корхоналари, 1330 та тикувчилик-трикотаж корхоналари, ―Шарқ либослари‖ дизайн маркази, Реклама ва маркетинг агентлиги, ―Ўзтўқимачиликэкспорт‖ ташқи савдо компанияси, ―Тўқимачиликброк‖ компанияси, тўқимачилик корхоналарини лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини амалга оширувчи ―Енгилсаноатқурилиш‖ компанияси, шунингдек ―Ўзбекистон пахта- тўқимачилик кластерлари‖ уюшмаси таркибида 122 та пахта-тўқимачилик кластерлари фаолият юритмоқда. Муаллиф томонидан мамлакатимиз иқтисодиѐтини барқарорлаштириш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаѐтган изчил чора-тадбирлар тадқиқ этилган. Ушбу йўналишда давлатнинг турли хўжалик юритиш субъектлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ролини оширишнинг янги институционал механизмини яратишда пахта - тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги ўрни асосланган (1-жадвал). 1-жадвал Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда пахта- тўқимачилик кластерларининг ўрни 8 Кўрсаткичлар 2018 йил 2019 йил 2020 йил 2021 йил 2021 йил 2018 йилга нисбатан 1.Товар маҳсулоти, млрд.сўмда 21508,8 21530,6 22354,2 23538,9 2030,1 Ўсиш суръати, % 100 100,2 103,8 105.3 109,4 2.Шу жумладан, пахта- тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, млрд.сум 2223,0 13930,8 14820,0 18120,1 15897,1 Ўсиш суръати, % 100 6,3 марта 106,4 122,3 8,2 марта 3. Пахта-тўқимачилик кластерлари сони, дона 15 94 100 122 8,1 марта 4.Жами тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида кластерлар улуши,% 10,3 64,8 66,3 77,0 66,7 8 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва ―Ўзтўқимачиликсаноат‖ уюшмаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси. 15 1-жадвал маълумотларидан тармоқ корхоналарида товар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсиш тенденциясига эга эканлигини кўришимиз мумкин, ҳаттоки пандемия шароитида ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортган. Бу борада шуни таъкидлаб айтишимиз мумкинки, тўқимачилик саноатида янги қувватларнинг ишга туширилиши ҳисобига ўсиш суръатлари таъминланган. Ўзбекистон Республикасида 2018 йил 15та, 2019 йил 94та , 2020 йил 100та, 2021 йил эса 122та пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилди. Пахта тўқимачилик кластерларининг ташкил этилиши Республикамизда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишида ўз аксини топди. Агар 2018 йил пахта-тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини 100%га тенг деб қабул қилсак, 2019 йил пахта- тўқимачилик кластерларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 6,3 марта ортди. 2020 ва 2021 йилларда ҳам пахта-тўқимачилик кластерларида маҳсулот ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари ўртача тармоқ кўрсаткичларидан юқори эканлигини кўришимиз мумкин. Диссертацияда кўрсатилишича, Ўзбекистон пахта етиштирувчи дунѐнинг энг йирик мамлакатларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, охирги йилларда толани қайта ишлаш, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бир сўз билан айтганда, ишлаб чиқаришни тайѐр маҳсулот циклигача олиб келиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ҳолат эса муаллиф томонидан пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотлари экспортини қиѐсий таҳлили орқали асосланган (2-жадвал). Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling