Тадқиқот
прeдмeти
бўлиб
пахта-тўқимачилик
саноатини
ривожлантиришда кластерлашнинг ташкилий - иқтисодий механизмини
такомиллаштириш жараѐнига қаратилган муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот жараѐнида иқтисодий таҳлил,
тизимли ва қиѐсий таҳлил, агрокластерларни ташкил этишга ѐндашув,
статистик гуруҳлаш, таққослаш, таснифлаш, прогнозлашнинг мақсадга
йўналтирилган комплекс усулларидан кенг фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ пахта-тўқимачилик корхонаси
инновацион тавсифдаги кластери ишлаб чиқариш самарадорлиги
коэффициентларининг 1,17≤С
о
≤1,35 оралиқ даражаларини таъминлаш
орқали кластерлашдаги инвестиция оқимларини бошқа соҳа ва тармоқларга
ўтиб кетишининг олдини олиш таклифи асосланган;
кластер тузилмаси таркибидаги амалдаги корхоналар ихтиѐридаги бўш
турган ишлаб чиқариш қувватларидан ҳамкор корхоналар томонидан ижара
асосида фойдаланишнинг оптимал нисбатлари (L
ўз
≥75%, L
ижара
≤25%)да
фаолиятнинг ташқи омилларга боғлиқлигининг энг кучсиз (0,75) даражасини
таъминлаш орқали кластер ишлаб чиқаришининг тўлиқ циклини ташкил
этиш таклифи асосланган;
ишлаб чиқариш ташкилий тузилмасини муқобиллаштириш, ердан
фойдаланиш ҳуқуқини гаровга қўйиш имкониятини бериш, пахта-
тўқимачилик кластерлари хомашѐ таъминоти учун ажратилган ер
майдонларига кластер ва фермер хўжаликлари томонидан эгалик қилишнинг
E
к
=60%; E
ф
=40% нисбатини таъминлаш орқали хомашѐ таъминоти
барқарорлиги ҳамда фермер хўжаликлари манфаатдорлигига эришиш
асосланган;
пахта-тўқимачилик тармоғи кластерларида ишлаб чиқариш ҳажми ва
қувватларидан фойдаланишни оширишга йўналтирилган комплекс усуллар
асосида тармоқ иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар прогноз
параметрлари ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |