Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/48
Sana22.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1377469
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish

 
 
Расмий оппонентлар: 
Муратова Шохиста Ниматуллаевна 
 
иқтисодиѐт фанлари доктори, доцент 
Юсупова Дилдора Тураджановна 
иқтисодиѐт фанлари номзоди, доцент 
 
Етакчи ташкилот:
Бухоро муҳандислик-технология институти 
 
 
Диссертация ҳимояси Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий 
даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.I.03.05
 
рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил 
«___»____________ соат ______ даги мажлисида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, 
Университет кўчаси, 2-уй. Тел.: (99871) 246-46-00, e-mail: 
tstu_info@tdtu.uz

Диссертация билан Тошкент давлат техника университетининг Ахборот-ресурс 
марказида танишиш мумкин (____ рақами билан рўйхатга олинган). Манзил: Тошкент 
шаҳри, Университет кўчаси, 2-уй. Тел.: (99871) 246-46-00, e-mail: 
tstu_info@tdtu.uz

Диссертация автореферати 2022 йил «____» _________ куни тарқатилди. 
(2022 йил «____» _________ даги №_____ рақамли реестр баѐнномаси). 
Н.М.Махмудов 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
раиси, и.ф.д., профессор 
М.С.Саидкамолов 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
илмий котиби, и.ф.ф.д. (PhD) 
М.А.Тилляходжаев 
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш 
қошидаги 
Илмий 
семинар 
раиси,
и.ф.д., доцент 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда охирги 
15-20 йил ичида тўқимачилик саноатини ривожланишида сезиларли 
ўзгаришлар кузатилмоқда. Иқтисодиѐтнинг глобаллашуви натижасида 
тўқимачилик ишлаб чиқариш маркази Европа ва АҚШдан учинчи дунѐ 
мамлакатлари, хусусан, Жанубий-Шарқий, Марказий Осиѐ, Жанубий 
Америка давлатларига кўчди. Bloomberg агентлигининг маълумотларига кўра 
―2022 йилги қуруқ об-ҳаво натижасида кўплаб пахта бериши мумкин бўлган 
далалар қуриб қолган, натижада дунѐда пахтанинг ўртача нархи 30 %га, мато 
ва кийим-кечак маҳсулотларининг нархи 20-30 %га ошди‖
1
. Аҳоли жон 
бошига тўғри келадиган йиллик ялпи ички маҳсулот даражаси паст бўлган 
аксарият ривожланаѐтган давлатларда тўқимачилик саноати жадал 
ривожланаѐтган бир пайтда, даромад даражаси ўртача бўлган давлатлар эса 
ўзларини, шунингдек яқин минтақавий бозорларни ҳам тўқимачилик 
маҳсулотлари билан таъминлаяптилар.
Жаҳон мамлакатларида бу йўналишда маълум тажриба тўпланган. 
Илмий тадқиқотлар дунѐнинг ривожланган давлатлари иқтисодиѐтларида 
яратилаѐтган ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан ортиқ қисми турли 
йўналишлардаги кластерларда яратилаѐтганлигини кўрсатмоқда. Пахта-
тўқимачилик тармоғида кластерларни шаклланиши натижасида тўқимачилик 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараѐнларини ягона 
занжирга бирлаштирилади, тўқимачилик маҳсулотларининг ички ва ташқи 
бозорларда 
рақобатбардошлилигини 
ошириш 
амалга 
оширилади, 
мамлакатимизнинг турли ҳудудларида инфратузилма мажмуи шаклланади ва 
ривожланади, аҳоли бандлиги даражаси ва даромадларини оширишга имкон 
яратилади.
Ўзбекистонда жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда кластерларни 
қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐтига жорий этиш амалиѐти бошланган бўлиб, 
бундан кўзланган мақсад мамлакатнинг импортга қарамлигини камайтириш, 
диверсификация қилиш ва маҳаллийлаштириш орқали ривожлантириш ва 
мамлакатни 
экспорт 
салоҳиятини 
ошириш 
ҳисобланади. 
Янги 
Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиѐт стратегиясида 
―тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга 
кўпайтириш‖
2
вазифаси ―Миллий иқтисодиѐтни жадал ривожлантириш ва 
юқори ўсиш суръатларини таъминлаш‖ деб номланган 3-йўналиш 22-
мақсадининг асосий бандлари қаторида белгиланган. Пахта-тўқимачилик 
тармоғи бўйича кластерларни шакллантириш ва улар фаолиятини самарали 
ташкил этиш иқтисодиѐтни ривожлантириш ҳамда аҳолининг фаровон 
турмуш даражасини таъминлайди. Тармоқнинг ишчи кучини кўп талаб 
этиладиган соҳалардан бири эканлигини инобатга олсак, аҳолини, айниқса 
хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласини самарали ечимларидан 
1
https://www.asiaplustj.info/ru/news/tajikistan/economic/20220822/tseni-na-hlopok-v-mire-rastut-a-tadzhikistan-
sokratshaet-posevi 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг 
тараққиѐт стратегияси тўғрисида‖ги 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сонли Фармони 



бири сифатида кўришимиз мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги 
―Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5285-сонли, 2018 йил 22 январдаги ―Фаол 
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш 
йили‖да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида‖ги 5308-сонли 
фармонлари, 2019 йил 20 августдаги ―Республикада пиллачилик тармоғидаги 
мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги ПҚ-3910-сон, 2019 йил 28 майдаги ―Республика ҳудудларида 
тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли 
бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-4341-сон, 2019 йил 
12 декабрдаги ―Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни 
янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-4186-сон, 2021 йил 5 майдаги ―Тўқимачилик ва 
тикув-трикотаж 
саноатини 
қўллаб-қувватлашга 
доир 
кечиктириб 
бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-5989-сон, 2021 йил 16 
октябрдаги ―Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада 
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-5262-сонли Қарорлари, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Пахта-тўқимачилик 
ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 
2021 йил 22 июндаги 397-сон Қарори ва бошқа меъѐрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда тадқиқотнинг 
натижалари муайян даражада хизмат қилади. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling