19
Шуни
таъкидлашимиз лозимки, пахта-тўқимачилик маҳсулотлари
ишлаб чиқаришни ташкил этишда, тайѐр тикув-трикотаж маҳсулотларини
ишлаб чиқаришда маҳсулот самарадорлиги энг юқори бўлади, яъни маҳсулот
ярим тайѐр маҳсулотдан тайѐр маҳсулот кўринишига
келтирилгани сари
фойда нормаси ортиб боради. Шу боисдан ҳам, ―REAL TEKS TASHKENT‖
MChJ корхонасида тайѐр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш
фаолиятининг ҳам ташкил этилиши мақсадга мувофиқ, деб ҳисобланади.
Тадқиқот ишида, прогнозлашнинг мақсадга йўналтирилган комплекс
усулига асосланган ҳолда, ―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ корхонаси учун
2030 йилгача ривожланиш истиқбол кўрсаткичлари,
хусусан корхонада
24750 т. калава ип , 53047,4 минг пог.метр тайѐр газлама, 7108 минг кг тайѐр
трикотаж матоси, 16863,4 минг дона тайѐр трикотаж-тикувчилик
маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти мавжуд эканлиги асосланган (4-
жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: