Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/48
Sana22.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1377469
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish

Пахта-тўқимачилик 
 
корхоналарини 
кластерлашнинг 
ташкилий 
– 
иқтисодий 
механизмини 
такомиллаштириш” деб номланган учинчи бобида мамлакатда пахта-
тўқимачилик 
кластерларида 
ишлаб 
чиқаришни 
ташкил 
этиш 
самарадорлигини таъминлаш кўрсаткичлари асосланган, пахта - 
тўқимачилик 
корхоналарини 
кластерлашнинг 
ташкилий-иктисодий 
механизмини такомиллаштириш йўллари бўйича амалий таклифлар 
келтирилган. Кластер тузилмалари барқарор иқтисодий ўсишнинг омиллари 
кўриб чиқилган. 
Тадқиқот ишида пахта-тўқимачилик корхоналарини кластерлаш 
жараѐнида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашнинг 
асосий кўрсаткичлари тадқиқот объекти қилиб қабул қилинган ―REAL TEKS 
ТАSHKENT‖ MChJ корхонаси маълумотларига асосланган ҳолда ишлаб 
чиқилган.
Пахта хом ашѐсини кластер билан ҳамкорлик қилиш юзасидан 
шартнома имзолаган фермер хўжаликларида етиштириш, етиштирилган 
пахта хомашѐсини териб олишни ва транспортда ташиш ишларини ташкил 
қилиш, пахта тозалаш корхоналарида хомашѐни сақлаш билан боғлиқ 
ташкилий ишларнинг ҳолати, пахтага дастлабки ишлов бериш корхонасидаги 
асосий технологик жараѐнлар, йигирув ишлаб чиқариши, тўқув ишлаб 
чиқариши, бўяш-пардозлаш ишлаб чиқариши қувватлари, ушбу қувватлар
ўртасидаги узвийлик, мутаносиблик асосланган (1-расм).
Ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси учун маҳсулот ишлаб чиқариш 
режаси, моддий-техник таъминот режаси, маҳсулот ишлаб чиқариш 
калькуляцияси ҳамда асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланган.
Муаллиф томонидан амалга оширилган ҳисоблаш натижаларига кўра, 
―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ корхонаси таркибидаги пахтага дастлабки 
ишлов бериш корхонаси йилига 17920 тонна пахта толаси ишлаб чиқариш 
қувватига эга, шу билан бирга, маҳсулот рентабеллиги кўрсаткичининг 
5%га, корхона рентабеллигининг эса 4,5% га тенг эканлиги, корхона соф 
фойдаси эса 11885 млн.сўмни ташкил этганлигини кўриш мумкин. 


18 
―REAL TEKS TASHKENT‖ MChJ корхонаси йигирув ишлаб 
чиқаришига Швейцария давлатининг ―Ритер‖ компанияси машиналари 
ўрнатилган бўлиб, технологик жараѐн занжири бўйича тозалаш, тараш, 
пилталаш, пиликлаш, ип йигириш ва ўраш машиналарида ишлаб чиқариш 
жараѐни амалга оширилади.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling