Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-жадвал  “REAL TEKS TASHKENT” MChJ корхонасида маҳсулот ишлаб


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/48
Sana22.04.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1377469
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48
Bog'liq
sanoatni rivozhlantirishda paxta-toqimachilik korxonalarini klasterlashning tashkilij - iqtisodij mexanizmini takomillashtirish

4-жадвал 
“REAL TEKS TASHKENT” MChJ корхонасида маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари
11
 
Калава ип, 
тонна 
Тайѐр газлама, 
минг пог.метр 
Тайѐр трикотаж 
матоси, минг кг 
Тайѐр 
трикотаж-
тикувчилик 
маҳсулотлари, 
минг дона 
2022 
17920 
4933,8 


2023 
18895 
13934,0 


2024 
19870 
22933,8 

2500,5 
2025 
20846 
26373,9 
2032,0 
7700,3 
2026 
21821 
30330,0 
4064,0 
9240,6 
2027 
22797 
34879,5 
4673,6 
11088,0 
2028 
23772 
40112,0 
5375,0 
12750,5 
2029 
24750 
46128,1 
6180,8 
14663,5 
2030 
24750 
53047,4 
7108,0 
16863,4 
Тайѐр трикотаж-тикувчилик маҳсулотлари сонини режалаштириш 
ҳамда прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда, йиллик тўқиб 
чиқарилаѐтган трикотаж матосининг оғирлиги, маҳсулот бирлигига 
кетадиган ҳом ашѐ сарфи, тикув потокларининг сони, потокнинг қуввати, ҳар 
бир тикув потокидаги ишчилар сони ҳамда ҳар бир маҳсулот тури бўйича 
ўртача меҳнат сарфи кўрсаткичларига асосланилган. 
Муаллиф фикрича, пахта-тўқимачилик соҳасида ташкил этиладиган 
кластерлар таркибидаги бу ташкилотлар якуний маҳсулот яратиш йўлидаги 
фаолиятда бир бутунлик касб этади ва бир-бири билан мустаҳкам алоқага 
киришадилар. Уларнинг мақсади – якуний маҳсулотни кўпроқ ва сифатлироқ 
ҳолда ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришдан иборатдир.
Кластернинг алоҳида ташкилотларида амалга ошириладиган жараѐн 
қисмларини бирлаштириш учун уларни битта бутун тармоққа ―тикиш‖ керак. 
Келишилган чегаравий шартлар негизидага ўзаро муносабатлар билан 
11
Муаллифнинг ҳисоб-китоблари асосида тузилган 


20 
характерланадиган процедуралар, операциялар ушбу бутунликда мужассам 
бўлмоғи лозим. Шундай қилиб, иқтисодий кластер – бу ҳар бир иштирокчи 
фаолиятида чегаравий шартлар тизими ва функцияларнинг жараѐнларга 
берилиши тушунчалари билан тушунтириладиган, ўзаро рақобатлашадиган 
ва ҳамкорлик қиладиган ташкилотлар тизимидир. 
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, деярли ҳамма туманларида пахта 
етиштирилиши, қишлоқ хўжалигида пахта маҳсулотининг ўрни етарли 
даражада аҳамиятли эканлигини инобатга олсак, пахта-тўқимачилик 
кластерларини бутун Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ташкил этиш мумкин ва 
бу бир қанча ижтимоий муаммоларнинг ҳам бевосита ва билвосита ечими 
бўлади. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling